Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади?
Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.
Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.
Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум!
Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим.
Ачинаман...
© Аброр Зоҳидов
@MubashshirAhmad