Zamin фонди лойиҳаларини анчадан бери кузатиб боряпман. Фонд яқинда “Умумтаълим мактабларда сув, санитария ва гигиена” дастурини ишга туширганди.
Ишни дастлаб Бухоронинг Жондор туманидаги 11-мактабдан
бошлашибди. Оғир техникаларда қудуқ қазиб, маҳсус тозалаш тизими қурилиб, мактаб ўқувчилари тоза сув билан таъминланибди. Фонднинг Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева эринмасдан шахсан ўзи бориб, кўздан кечирибди. Ростанам катта иш қилинган, ташаббусни тўлиқ кўллаб-қувватлайман.
Бухороликлар яхши билишади, бу ерларда сув чиқариш осонмас. Тоза сув азалдан муаммо бўлиб келган, сувнинг қадри газ, светникидан кам эмас.
Мени хурсанд қилгани, Zamin фонди биргина мактаб билан тўхтаб қолмайди. Келгуси 2 йилда Бухоро ва Қорақалпоғистон ҳудудларида яна 30та мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. Фондга хайрли ишларида куч-қувват ва муваффақият тилайман.
@nurbekalimov