Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева бош бўлган Zamin фонди Бухородаги мактаблардан бирига тоза ичимлик суви чиқариб берибди. Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон, хуллас республиканинг ғарбий минтақаларида сув масаласи газ, светдан сўнг турадиган асосий муаммо. Иқлими туфайли ерларининг суви шўр, одамлар буйракда тош йиғилиши, бўғим касалликларига кўп чалинишади. Сувни сотиб олиб ичадиган туманлар ҳам кўп.
Шу сабаб Фонднинг “Умумтаълим мактабларда сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида Жондор туманидаги 11-мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаганини эшитиб қувондим. Бир мактабга сув чиқариш учун махсус қудуқ бурғуланган, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилган, гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилиб, сўнг сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилган. Осон ишмас.
Фонд 2 йил ичида Бухоро ва Қорақалпоғистондаги яна 30та мактабни тоза ичимлик суви билан таъминламоқчи. Қолган ташкилотлар ҳам шунақа ташаббус билан чиқишса яхши бўларди.