Malohat Anvar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ассалому алайкум ва рохматуллох!
Ушбу каналда ўзимнинг шахсий фикрларимдан ташқари бошқаларнинг ўзимга ёққан ибратли ҳикоя ва мақолаларини ҳам улашиб боришни ният қилдим. Аллоҳ манфаатли қилсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиганлар учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.

Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ

655 0 18 3 46

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги йилни нишонлайдиган ва бир-бирини табриклайдиган, номи мусулмону аммо ғайридинларнинг амалини қилиб юрадиганларга юбориб қўйиладиган видео экан.

Агар яқинларингиз орасида янги йил кутиш учун арча ясатиб, дастурхон тузаб нишонлашга ҳаракат қилиб юрганлар бўлса огоҳлантиринг. Бу мусулмоннинг байрами эмас. Биз мусулмонларга ундан яхшироқ бўлган икки ҳайит - Рамазон ва Қурбон ҳайитлари берилган. Ана ўша икки ҳайитда ҳар қанча байрам қилсак ярашади.

Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, Қиёмат куни ана ўшалар билан тирилади.
Аллоҳга ширк келтирадиган, Унинг боласи бор дейдиган кофир қавм билан жаҳаннамда ёнишни истамаган мусулмон одам, Ислом ақидасига зид бу каби байрамларни нишонламайди!

Аллоҳ ислоҳ қилсин!
Ҳар бир мусулмонга ўз динини яхшилаб ўрганиб амал қилиш насиб қилсин.
Йўқса, жоҳиллиги сабаб, ичи тўла ширк бўлган байрамларни нишонлаб, охиратига зарар келтираётганини, ўзига зулм қилаётганини билмай ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин.


Университетдаги курсдошларим орасида Сурияликлар бор. Гуруҳимизда ҳам ҳурсандчилик ва табриклар давом этмоқда.


Неча йиллар бўйи ҳалқи устидан зулм ила ҳукм сурган ботил ҳукумат қулади!
Шом диёрида ҳуррият шабадалари эсишни бошлади!

Неча йиллар бизни Сурияда террор борлигидан, у ерга борганлар террорист бўлиб кетишидан огоҳлантиришди…Ростан ҳам у ерда террористлар бор эди.
У террористлар- Сурия ҳалқини йиллар бўйи террор қилиб, бегуноҳ инсонларни умрбод қамоқларга тиқиб, унга қарши чиққанларни сазойи қилиб келган Асад сулоласи эди!
Бугун Сурия ҳалқи ана ўша террористлардан қутулди. Ватани озодлиги учун курашганлар эса террорист эмас, ҳалқ қаҳрамонларидир!

Золимнинг зулми Аллоҳ муҳлат берган муддатга қадардир!
Тарих, ботил қанчалар даврон сурмасин, бир кун келиб барибир заволга юз тутиши, ҳаққа енгилишига мисолларга тўла. Суриядаги воқеалар ҳам шулардан бири.

Биз ҳам тарихнинг бир бўлагимиз ва ўз замонамиздаги ботил ва ҳақ орасидаги курашларнинг гувоҳи бўлиб яшаяпмиз. Ким учун қувониб, кимдан нафратланиш билан томонимизни белгилаймиз.

Сурия ҳалқига ғалаба муборак!
Кейинги ғалаба - Фаластинники иншааллоҳ!


Бугунимиз “саҳобалари”нинг:

“Ҳижрат қилажаклари бир “Мадина”лари йўқ, уларга соҳиб чиқажак бир “Нажоший” йўқ, ёдрам берадиган бир Уммат йўқ”…
🥲

Суратда - ёмғир остида, бошпанасиз қолган Ғаззодаги болалар…

Ҳаволар совуб, ёғингарчиликлар бошлангандан бери у ёмғирлар ичимга ёғяпти гўё. Иссиқ ва қуруқ уйда ўтириб, уйлари вайрон бўлиб кўчада қолган инсонларни ўйласам, фаровон ҳаётимдан уялиб кетаман.
Биродарларим азобда, мен эса роҳатда яшашим татимай қолади.
Ҳисоб Куни нима деб жавоб берамиз билмайман…🥲


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз каналим кузатувчилари.
Бир муддат каналга кириб бирор нарса ёзишга фурсатим бўлмади.
Сабаби - бир томондан ўқишлар билан, бошқа томондан эса яхши кўрган инсонларим дийдорига тўйиш билан ўткан реал ҳаётимда қувончли кунларни бошдан кечириш билан банд эдим.

Бу йил мен учун соғинчларимни тўлдирувчи ажойиб баракали йил бўлмоқда.

Ёз ойларида синглим ва холамнинг қизлари келишганда мазза қилганимиз ҳақида ёзгандим.
Куз фасли ҳам бир-биридан қолишмайдиган ажойиб дийдор онларига тўла бўлди.

Куз бошида укам аёли билан, жияним, яқин диний биродарим келиб кетишган бўлса, кузнинг ўртасида кичик холам оилалари билан Истанбулга дам олишга келиб, бир ойдан ошиқ туриб кетишди.

Дарслардан бўшадим дегунимча улар билан кўришиб, мазза қилиб яйрарканмиз, бир ой қандай тез ўтиб кетганини сезмай ҳам қолибман.
Ҳафта ўрталарида дарсларим бўлмай қолганда кўришган бўлсак, шанба ва якшанба дам олиш кунларимда деярли бирга бўлдик.

Бу орада ижтимоий тармоқларга кириб нимадир ёзишга умуман вақтим бўлмади.
Лекин қалбимдан ва онгимдан шу қадар кўп нарсалар ўтдики, уларни қоғозга тушириб улашгим келиб юрдим ўша кунларда.

Ўткан ҳафта бошида уларни кузатганимдан бери бу ҳақида ёзиб, ҳурсандчилигимни сизлар билан баҳам кўраман дейману, аммо яна дарслар ва ҳафта охиридаги бошқа гўзал учрашувлар сабаб қўлим тегмай қолди.

Бафуржа бўлиб қолсам, мени қалбимга қувонч бағишлаган лаҳзалар билан бўлишаман иншааллоҳ.

Йўқлигимда кўп кузатувчилар канални тарк этишибди.
Майли яхши боришсин, қаерда бўлишса ҳам соғ-омон бўлишсин. ☺️

Йўқ бўлиб қолсам ҳам каналимни тарк этмай мени кутган садоқатли кузатувчиларимдан эса Аллоҳ рози бўлсин.🌹❤️🌹

Сизларга доим яхшиликларни илинувчи - Малоҳат Анвар.

Истанбул.
21.11. 2024.


Репост из: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

https://t.me/BahodirIskandarov


(Давоми. Боши юқорида👆)
Қолдирилган нарса шахсий эмас, балки, ҳар-бир озодлик истаган фаластинликка жамоъавий меросдир.

•Сўнги васийятим, шуни ёдда тутинг-ки, кураш оддий нарса ё шунчаки қуролдан ўқ узиш эмас, балки, шараф ва ғурур билан яшашимиздир. Ҳибсда шуни ўргандимки, жанг ҳали узоқ, йўл эса, машаққатли. Аммо, шуни ҳам билдимки, таслим бўлмайдиган халқ мўъжизаларини ўз қўли билан яратар экан. Бу оламдан сизларга раҳм-шафқат кўзи билан боқишларини кутманг. Бу оламни аламимиз олдида қандай жим туришини кўрдим, билдим, устида яшадим. Инсоф қилишларини кутмай қўяверинг. Сиздан инсоф кутишсин. Фаластин орзусини қалбингизда кўтаринг, ҳар бир жароҳатингиздан қурол ясанг, ҳар бир кўз ёшдан, умид булоғни қазинг! Шулар сизларга васийятим эди. Қуроллариргизни қўя кўрманг. Шаҳидларингизни унутманг. Ҳаққингиз бўлган нарсани алиша кўрманг. Биз шу ерда қоламиз. Қалбимизда, келажак авлодларимиз ҳаётида шу ердамиз. Ўлимига қадар ҳабибимиз бўлган Фаластинни маҳкам тутишга васийят қиламан. Тоғдак улкан, эгилмас умидларимизни маҳкам тутинг. Мен қуласам, бирга қуламанг. Мендан байроғни олиб қолинг, қонимдан, биздан кейинги авлод учун кўприк ясанг. Улар бизнинг кулимиздан янада кучлироқ бўлиб униб-ўссинлар.
Ватан, ривоят қилинадиган ҳикоя эмас, балки яшаладиган ҳаёт эканлигини унутманг. Ҳар бир шаҳиднинг кулидан, ҳали бу ерда 1000 жангчилар униб чиқади. Уларнинг ҳалқумида тиқилган тикон бўлинг. Биз ҳақ эканимизни, хабарларда эълон қилинадиган рақамлар эмаслигимизни эътироф этмагунларига қадар босилмайдиган, тўхтамайдиган тўфон бўлинг".

Яҳё Синвар.

(Маъмур Мухтор саҳифасидан олинди)


Яҳё Синварнинг қаламига мансуб васиятни таржима қилишга ҳаракат қилдим. Хато-камчиликлар бўлса, узр сўрайман.

"Мен, ғурбатни вақтинчалик ватанга, орзуни абадий маъракага айлантирган муҳожир Яҳёман. Мен бу гапларимни ҳаётимда ўтган, ёш болаликдан тортиб узоқ вақтли маҳбусликкача, ушбу муборак ерга тўкилган ҳар бир томчи қонгача ёдга олиб ёзмоқдаман.

1952-йили Фаластин парча-парча этилган хотирага айланиб, сиёсат хариталарда унутиб қолдирилган бир замонда Хонюниснинг чодирларидан бирида дунёга келдим.
Мен, олов билан кулга қоришиб кетган инсонман. Босқинчининг соясида яшамоқ бу - доимий қамоқ эканлигини эрта идрок қилган инсонман. Гўдаклигимданоқ бу ҳаётнинг оддий ҳаёт эмаслигини, бу заминда дунёга келган киши ўз қалбида синмас қуролни кўтариб туриши лозимлигини, ҳуррият учун йўл узоқ эканлигин англаши кераклигин тушуниб етганман. Менинг сизга қилажак васиятим, мана шу ердан - ўша, босқинчиларга биринчи бўлиб тош улоқтирган, тилимиз манашу тош улоқтириш билан чиқишини англаган болакайдан бошланади.
Ғаззода шуни ўргандимки, бу ерда инсоннинг ёши йиллар билан эмас, ватанига нима тақдим қилганига кўра белгиланар экан. Шундай қилиб, умрим маҳбуслик, уруш, қон тўкилиш ва умид орасида ўтди. Илк бор 1988-йили ҳибсга олиндим. Ўшанда умурбод қамоқ жазоси берилган эди. Лекин, қўрқув учун йўл кўрмас эдим. Қоронғу зиндонларнинг ҳар бир деворида узоқда порлаган уфқни, ҳар бир синган новда қайта гуллаб яшнашини кўрар эдим. Сабр қилиш шунчаки фазилат эмаслигини, балки у - томиб-томиб кўл бўладиган ўткир қурол эканини ўргандим. Сизга васийятим, бу қамоқлардан қўрқманг. Бу - бор-йўғи ҳуррият сари узун йўлимизнинг бир қисми холос. Қамоқ менга шуни ўргатдики, у шунчаки олиб қўйилган ҳақ эмас экан, балки, аламлардан туғуладиган, сабр билан қатъийлашадиган фикрат экан.
2011-йили маҳбуслар алмашувида ҳибсдан озод бўлганимда, аввалги ҳолимда чиқмаган эдим, биз тутган йўл шунчаки талашиб-торишиш эмас эканлигини, балки, охирги қонимизгача кўтаришимиз керак бўлган қадаримизлигига иймоним комил бўлиб чиқдим.

• Васийятим сизларга: Синмайдиган ғурур ва ўлмас умид билан қўлингиздан қуролингизни қўйманг. Душман, курашишдан воз кечишимизни истайди. Охири йўқ келишувларга чорлайди. Лекин, мен воз кечманг, келишманг, деб айтаман. Ўзингизнинг ҳаққингиз бўлган нарсадан воз кечиб, унинг устида келишувга борманг. Улар, қуролингиздан қўрққанидан кўра кўпроқ собит туришингиздан қўрқади. Кураш бу - фақатгина қурол кўтаришимиз эмас, балки, ҳар бир олаётган нафасимизда Фаластинга бўлган муҳаббатимиз, душманнинг кучли адоватига қарамай қатъий иродамиз ҳамдир.

•Васийятим: Шаҳидлар қонига вафодор қолинг. Улар шу тиконга тўла йўлни босиб ўтдилар ва бизга қолдирдилар. Ўшалар ўз қони билан озодлигимиз сари йўл қуриб кетишди. Дипломатик ўйинлари-у сиёсатлари алдовига алданиб, ўшаларнинг қурбонликларини йўққа чиқарманг. Биз бу ерда, улар бошлаган ишни давом эттириш учун турибмиз. Бу бизга қанчага тушмасин, бу йўлдан воз кечмаймиз. Бу ер собитқадамлик пойтахти эди, шундай бўлиб қолади. Гарчи ер бизга тор келиб қолса ҳам, асло кечмаймиз.

2017-йили Ҳамас ҳаракатининг бошқарувини қабул қилганимда, шунчаки мансабдан мансабга ўтиш эмас эди, балки, тош билан бошланган курашни, қурол билан давом эттириш эди.
Ҳар куни халқимнинг қамал остидаги оғриғини ҳис қилар эдим. Ҳуррийят сари босган ҳар бир қадамимизнинг бадали борлигини билар эдим. Лекин шуни аниқ айта оламан-ки, таслим бўлишнинг бадали бундан анча катта бўлади. Шунинг учун, томир ерни қандай маҳкам тутса, сиз ҳам бу ерни шундай маҳкам тутинг! Шамол маҳкам тутган илдизни суғуриб ололмайди. Ақсо тўфонида етакчи бўлмасам-да, ҳар бир озодликни истовчи фаластинликка етказувчи овоз бўлдим. Иймоним, курашиш хаёлий иш эмас, балки қилиш вожиб эканига етаклаб келди. Ҳар бир Фаластинликнинг китобида, барча туркумдаги инсонлар бир ёқадан бош чиқарган, ёш бола билан кексани ҳам аяб ўтирмайдиган душманга қарши янги саҳифа бўлишини истадим. Ақсо тўфони жасадлардан олдин руҳ учун, қуролдан олдин ирода учун кураш бўлди.

(Давоми пастда👇)


(Давоми. Боши юқорида 👆)

Майли, фарзанди муомалада бироз хатога йўл қўяр, бироз жафо қилар, аммо у бунинг учун дарҳол жазоламайди, балки муаммони ҳикмат билан муолажа қилади, фарзандига меҳр беришда давом этади, охири фарзанднинг ўзи хатосини тушуниб, кечирим сўрайди.

Ишонинг, отанинг асл вазифаси шудир. Ва бу ишни ҳеч қайси она бажара олмайди. Майли, она муваффақиятли тадбиркордир, олимадир, шифокордир, молиявий истиқлолга эришган сарватманд инсондир. Нима бўлганда ҳам фарзанд доим бир отанинг оталигига муҳтож бўлади. Эҳтимол, у мазкур муҳтожликни онгли равишда ҳис қилмас, лекин унинг руҳияти бунга муҳтожлигича қолади ва бу эҳтиёж қондирилмас экан, унда шахс бузилиши рўй беради, ёши катта бўлса ҳам қандайдир инфантил, аразчи, онасининг боласи бўлиб қолади. Ёки доим қалбида бир кемтиклик билан яшайди.

Шунинг учун, ҳеч қачон фарзандни ота меҳридан мосиво қилмаслик керак.

Агар эр-хотин ажрашган бўлса, улар бир-биридан ажрашган, болалардан эмас. Дейликки, эр ёки хотин бирга яшай олмади ва ажрашишдан бўлак чора қолмади. Шу ҳолатда ота оталигини қила олишига имкон берилиши, болалар билан унинг орасига чекловлар ва тўсиқлар қўйилмаслиги лозим. Чунки, бирга яшамаса ҳам у оталигича қолади ва фарзандининг тарбиясидан масъуллиги давом этади. Шу ҳолатда отаси бир нарса деса, атайин унинг тескарисини қилдирадиган, болани отасига ҳурматсизлик руҳида тарбиялайдиган оналар вақти келади, бу ишларининг бадалини ўта оғир шаклда ўтайдилар. Чунки, онанинг бу тутуми туфайли фарзанд оқпадар бўлса, отасини хафа қилса ва бундан она ниҳоятда хурсанд бўлса, бу мазкур аёлнинг ўта ачинарли аҳволда эканлигини кўрсатади. Отасига оқ бўлган бу фарзанд вақти келиб, онасига ҳам оқ бўлмаслигига кафолат йўқ. Чунки, сирф онасининг интиқоми учун отасини ёмон кўриб, уни ранжитган инсон айни муомалани онасига ҳам қилиши мумкин, Аллоҳ асрасин.

Ундан ташқари, боланинг ўз отасига оқ бўлишидан севиниш бу ўз боласига зарар етишидан қувонишга ўхшайди. Чунки, отасини қаттиқ хафа қилган инсон улкан гуноҳ содир қилган бўлади ва бу ишнинг оқибати бу дунёда ҳам, охиратда ҳам унда акс этади. Оқил инсон эса ўз фарзандига ҳеч бир шаклда зарар етишига рози бўлмайди. Шундай экан, болалар ўзаро келишмовчиликнинг қурбони бўлмаслиги лозим. Уларни ё ота ёки онани танлаш мажбуриятида қолдирмаслик керак.

(Алишер Султонҳўжаев саҳифасидан олинди)

8.4k 1 178 2 15

Аксар ўзбек хонадонларида оталар билан фарзандлар орасида қандайдир масофа ва жарлик бор, яқинлик, сирдошлик йўқ. Аслида оналар билан ҳам аҳвол шундай. Лекин, ҳозир гап оталар билан фарзандлар ҳақида.

Ота билан онанинг ўз ўрни бор, бири иккинчисининг ўрнини боса олмайди. Ота фақатгина оиланинг молиявий таянчи ёки бирор кор-ҳол бўлганда машинаси билан касалхона ёки бошқа жойларга олиб борадиган "шофёр" эмас. Отанинг маънавий маънода ўрни жуда катта.

Ўғил фарзанд ўз муаммоларини, дардларини, истакларини отасига айта оладиган, маслаҳатлаша оладиган даражада бўлиши лозим. Ота фарзанднинг дардларини, мақсадларини эшитиши, сўраши ва уни тушуниши жуда муҳим.

Агар бола ичига ёпилиб қолган бўлса, демак қаердадир хатога йўл қўйилган. Эҳтимол, ота ҳаддан ташқари қаттиққўл ва талабчандир. Мазкур хатони тўғрилаш учун ота фарзанди билан муомаласини ўзгартириши, ўзини унга яқинлаштириши, ўртада пайдо бўлиб қолган жарликни йўқотиши керак.

Агар бундай бўлмаса, бола отасидан борган сари узоқлашиб боради, гарчи бир уйда яшаса ҳам. Лекин, бир отага муҳтожлик ҳисси уни тарк этмайди. Бу эса унинг қалбига оғриқ беради, уни руҳий жиҳатдан жароҳатлайди, унга психологик травма етказади. Ортиқ, бошига иш тушса отасига эмас, бошқа одамларга дардини айта бошлайди. Унга маънавий оталик қиладиган инсон қидиради, ўзи билмаган ҳолда.

Ота билан боланинг алоқаси фақат "ассалому алайкум - ва алайкум ассалом"дан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Шу кетишда бўлса, бир уйда яшаса ҳам вақт ўтиб фарзандлик вазифаси фақат ота-онанинг ош-овқатидан хабар олиш, оч қолмаслигини таъминлаш, хасталанса докторга кўрсатишдан иборат бўлиб қолади. Яъни, барча муносабат шунчаки, формаллик ва юзакилик касб этади.

Аслида бу ҳам ота-онасига бир коса таомини дариғ тутадиган, бағритош ва қизғанчиқ аёлининг зери пошнаси бўлиб қолган нодон ва оқпадар фарзанддан минг карра яхши. Аммо, гап бу ҳақда ҳам эмас.

Ота фарзанд учун омонлик соҳили, ишонган тоғи, дардини айта оладиган, ундан далда ола биладиган, доим меҳр билан тўғри йўлга йўналтира оладиган, эзгу ишларга мотивация берадиган энг яқин инсон бўлади, аслида. Яъни шундай бўлиши керак.

Аммо, кўп ўзбек хонадонларида ота-ўғил муносабатлари худди подшоҳларнинг ўз фарзандлари билан бўлган масофавий, анъанавий ва совуқ муносабатларидек ёки уйнинг хизматкори ва боқувчиси вазифасидан ўзга қиёфада кўринмайдиган, кечқурун ишдан келиб, диванга ясланиб телевизор кўрадиган, нимадир ўқиб, сигарет тутатиб кейин уйқуга ётадиган шахсдек табиат касб этган, афсуски.

Боланинг қиммат мактабдаги ўқиш пулларини тўлаш, қиммат кийим олиб бериш, қимматбаҳо машина ёки ақлли телефон олиб беришдан ҳам иборат эмас оталик. Бундан муҳимроқ нарсалар ҳам бор.

Ота ўғлини минг карра хато қилса, минг карра кечира билиши, насиҳат ва меҳр билан йўлга солиши, ҳар доим у билан бирга эканлиги, унинг ёнида эканлигини амалий суратда кўрсатиши, оғир пайтларда фарзанди орқа қила оладиган буюк бир устун борлигини ҳис қилдира олиши лозим.

"Отасининг ҳузурида нафас олишга ҳам журъат қилолмайдиган" моделдаги тарбия энг афзал тарбия услуби эмас. Бу ота билан фарзанд эмас, султонлар билан шаҳзодалар орасидаги муносабатдир. Фарзанд отасидан нафақат ҳайбатланиши балки, яхши кўриши ҳам муҳим.

Қайси бир фарзанд отаси билан дардлаша олмаса, у билан отаси орасида кўринмас масофа бўлса, ундан ҳам ёмони отасини қалбан яхши кўрмаса (гарчи яхши муомала қилса ҳам, унга қараса ҳам) билингки, бу ҳолга келишда отанинг катта хатоси ўтган. Ахир, болага биринчи ўринда қандайдир ҳайбатли подшоҳ ёки жиддий раҳбар эмас, меҳрибон ота, ота қиёфасидаги дўст керак. Бу нарса унинг мустақил шахс сифатида шаклланиши, ўзига ишонч ҳисси пайдо бўлиши учун ўта муҳим.

Ўз фарзандлари билан маънавий риштаси мустаҳкам бўлган оталар бу йўлда айрим нарсалардан воз кечадилар. Уларга доим формал муомала қиладиган, субординация сақлайдиган, мудом сохта таъзимда турадиган аммо орада ҳақиқиқий муҳаббат, илиқлик ва яқинлик бўлмаган "бошлиқ-ходим" алоқаси муҳим эмас.

(Давоми пастда👇)


#такрор

“ТИЛ БАЙРАМИ” қилишга ҳақлимизми?

Рус тилига катта урғу берилган СССР замонида ўқидик.
Мактабимиз ўзбек мактаби бўлса ҳам, рус тилига жуда катта аҳамият бериларди.
Айниқса, синф раҳбаримиз Нургалиева Алла Муҳамедовна (Аллоҳ раҳмат қилсин, гуноҳлари авф этсин), рус тили ўқитувчиси бўлгани учун тарбиявий синф соатларимиз ҳам фақат рус тилида бўларди.
Мактаб йўлагида юрсак ҳам, синф раҳбаримизни кўришимиз билан рус тилида гапиришга тушардик, бўлмаса танбеҳ эшитардик.
Синф раҳбаримиз турли тадбирлар қилишни яхши кўрардилар ва доим ўша тадбирларга русча қўшиқлар ва шеьрлар ёдлатардилар.
Ҳатто синф деворий газетамизни ҳам русча чиқартирарди.

Ўзлари татар миллатига мансуб бўлсалар ҳам рус тилига ва рус ҳалқига ихлослари ўта баланд эди. Лекин ўзбекчани ҳам ўзбеклардан яхши билардилар. Ўта даражада озода аёл эдилар. Синфимиз чинни-чироқдек турарди доим.
Навбатчиликка ҳар куни 2 қиз ва 2 ўғил болани олиб қолиб, ҳаммаёқ ярақлатиб тозаламагунча жавоб бермасдилар.

Хуллас, устоздан рус тилини ҳам, русча куй-қўшиқларни ҳам, саришталик сирларини ҳам обдон ўрганганмиз.

Шунинг учун синфимизда энг ёмон ўқийдиган ўқувчилар ҳам рус тилини яхши билишарди.
Лекин бу ҳаммамизга ҳаёт давомида рус тили қанчалик фойда берди билмайман.

Аммо менга зарари ҳам фойдаси ҳам теккан. Зарари - рус тили билан кўп ошно бўлганим сабаб ёшлигимда фикрлашим ҳам русча бўларди. Бирор гап гапирмоқчи бўлсам, аввал ҳаёлимга русчаси келарди ва кейин ичимда ўзбекчага таржима қилиб гапирадиган бўлиб қолгандим. Буни тузатиш учун кўп ўзбекча китоб ўқишга тўғри келган. Зарар ҳам фойдамга ҳал бўлган аслида.

Фойдаси эса, энг яхши адабиётлар рус тилида бўларди у пайтлар. Кўп нарсани русча китоблардан ўқиб ўрганганман. Айниқса илм олиш жараёнида ўзимизда диний китоблар кам пайтлари русча диний сайтларга кириб кўп маълумотлар олганман. Русийзабон инсонларга диний дарслар беришда ҳам асқотган…
Москвада яшаганимда бошқа миллат қўшни аёлларни даъват қилиб ҳидоятга келишига сабаб бўлганман…

Рус тилини бир тил сифатида ўрганишда зарар йўқ. Аммо номи Ўзбекистон, аҳолисининг кўп қисми ўзбеклар бўлган юртда рус тили давлат тили бўлиши мантиқсизлик эди ўша пайтлар.

Мактабни битириш арафамизда ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақида гаплар бошланди. Ҳатто битирув имтиҳонида шу мавзуда иншо ёзганим эсимда.

Ўзбек тилига расман Давлат тили мақоми 1989 йил 21 октябрда берилди. У пайтда институтнинг биринчи курсида ўқирдик.
Лекин ўзбек тили давлат тилига айланганига қарамасдан биз ҳамон рус тилидан қутула олмагандик. Ҳалигача қутула олмадик…

Ҳатто ўзим ҳам ҳозиргача оддий суҳбатларда русча терминлар қўшиб гапириб юбораман.
“Ёшликда ўрганилган билим тошга ёзилгандек бўлади” дегани рост экан, русча сўзлар қўшиб гапиришдан қутулиш жуда қийин бўляпти.
Кўп инсонлар шундай…
Узоқ йил мустамлакаси остида бўлган давлатнинг тили одамларга сингиб кетаркан.

Лекин турклар бирор давлат мустамлакаси остида яшамагани учунми, ўз қадриятларини анча сақлаган ва айниқса ўз она тилини жуда қадрлар экан. Ҳамма расмий ҳужжатлар турк тилида, кўчалардаги баннерлар, дўконлар ва кафе ресторанлар номи ҳам деярли турк тилида…

Бизда эса ҳаммаси аралашиб кетганга ўхшайди…Одамлар ўзаро суҳбатда соф ўзбек тилида гапирадиганлари кам.

Бир вақтлар ўтканимиз лотин алифбосига ҳали ҳам ўрганолмадим.
Болаликдан ўрганганим кирилл алифбосида ёзиш қулай менга.
Кўп адабиётларимиз кириллчада ёзилган…Тилимиз ривожи учун бирор ҳисса қўшолмадим шунча йилда…Бундан афсусланаман доим.
Шу ҳолатда ўзбек тили Давлат тили бўлган кунни нишонлашга ҳақлимизми? Менимча йўқ….

Кунлар келиб балки тўлиғича ўзбек тилига ўтканимизда, ана ўшанда ҳақли бўлсак керак…
Лекин, ўткан аср охирларида берилган мақом, бу асрнинг чорак қисмига қадар келсак ҳам тўла ўрин тополмай турганини кўриб, ҳали бери ўз тилимиз ҳаққини тўла адо этолмасак керак деб ҳафсала пир бўлган…

Малоҳат Анвар.

2023 й.


Репост из: Mahmud Usmon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hissiyotga asoslangan din bilan ilmga asoslangan dinning farqi.
@Mahmud_Usmon


Репост из: Mahmud Usmon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Nashidlar dinmi? Ilmsiz hissiyotlarga qurilgan dindorlik.
@Mahmud_Usmon


“Яҳя Синвар шаҳид бўлди…” деган хабарлар тарқалганда аввалига ишонмадим.

То Ал-Қоссам расмий баёнот бермагунча ва Синварнинг охирги лаҳзалари олинган видеони кўрмагунча бу хабар ёлғон чиқишига умид қилдим.

Хабарнинг ростлигини билгач эса қалбимда ҳузн эмас, қандайдир сакинат эгаллади. “У ўзи орзу қилгандек шаҳидликка эришди, Роббисига қовушди” деган ҳотиржамлик берадиган ўй ўтди ҳаёлимдан.

Бу фитна замонда олий мақсад учун яшаб, ҳар қандай ҳолатда Роббисига содиқ эр киши бўлиб қола олган, биргина номи билан душманнинг юрагига қўрқув солиб оёғини қалтиратган, Аллоҳ учун жонини қурбон қилишга тайёр турган, сўнгги нафасига қадар қаҳрамонлигича, жасурлигича, мардлигича қолган, ўлимни матонат билан кутиб олган, ўлаётганда ҳам саросимага тушмай, қотилларини қўлида гранаталар отиб кутиб олган, эгнида ҳарбий либоси, бўйнида куфияси билан, вайрон бўлган уйнинг ғуборлари остида қолган бўлсада жисмининг ҳар бир ҳужайрасидан ружулат оқиб турганини ҳис қилдирадиган ҳайбат билан турган Ислом шерининг шаҳид бўлиши унинг учун ўзи кутган мукофот эди.

Душманлар унинг ўлимини байрам қилишаркан, унинг жасадини нажас қўллари билан пайраслар эканлар, у чин дунёга кўчиб ҳузурга эришганини англамайдилар.
“Сичқоннинг тиригидан шернинг ўлиги яхши” деган мақол эсимга тушди душман аскарлари унинг жонсиз жасади олдида ҳам қандайдир чўчигандек ҳаракатланишларини кўриб.

Бир араб киши ўз аккаунтида “Икки миллиард “ўлик” мусулмонлар, “тирик” рижол учун мотам тутмоқда” деб ёзибди…
Қанчалар ҳақ у…

Ф а л а с т и н тупроғи ҳали минглаб Яҳё Синварларни дунёга келтиради, бир қўмондон кетса ўрнига бошқаси келади, бир аскар кетса ўрнини юзлаб аскарлар тўлдиради. Худди зайтун дараҳтининг шохлари каби кўпайиб бориб бир кун душманни ер тишлатади бу ҳалқ!

Чунки улар курашаётган ғоя бир қўмондон вафот этиши билан тугайдиган ғоя эмас!

Мен Ф а л а с т и н да шаҳид бўлганларга аввалгидек маҳзун эмасман. Балки уларга ҳавасдаман.

Мен кўпроқ ўзимиз учун маҳзунман.
Биз ўлсак шаҳид бўла оламизми? Бизнинг тириклигимиз дин душманларини роҳатсиз қиладиган одам бўлолдикми? Ислом учун нима қилдик?
Аллоҳнинг каломи олий бўлиши учунчи?
Кетсак ўрнимиз билинадими?
Биз кетсак ўрнимизга кимлар келади?
Тик-токчи, вайнчи авлодми? Ёки диндан фақат дунё учун фойдаланадиганларми?

Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш қандай бўлишини китобларда ўқирдик. Бундай қаҳрамонликлар тарихда қолган деб ўйлардик.
Бугун бунинг тирик мисолларини Ф а л а с т и н шаҳидлари мисолида кўряпмиз.
Улар, Аллоҳ бизнинг замон учун танлаган хос бандалари эканларини исбот қилишяпти.

Бу шаҳидликлар бежиз кетадими?!
Асло!
Бир кун бу уммат ғалаба қилади!
Чунки Аллоҳ ҳеч қачон ботилни ҳақ устидан ғолиб қилмайди. Замон оралаб баъзан душман ғолиб кўринсада, аслида у секин-аста мағлубиятга томон кетаётган бўлади.
Фақат Ислом душманлари устидан ғалабанинг шарти - Қуръонда васфи келган мўъминлар бўлишимиз! Биз бу ишни қанчалар уддалай оляпмиз?
Бу умматнинг келажакдаги ғалабасига биз қанчалар ҳисса қўша оляпмиз?
Масала ана шунда!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун!
Шаҳидларга Жаннат муборак!




Кечаги чодирлар ичида ёнаркан қимирлаётганини кўрганимиз йигит... Исми Шаъбон - луғавий маъноси “фироқ”, “айрилиқ”, “унутилмоқ” бўлган ойнинг номидан олинган экан…
Аммо бу ҳофизул Қуръон бўлган йигит - Шаъбон бу дунёдан айрилган бўлсада, яқинлари унинг фироқидан ўртансаларда, у асло унутилмаяжак! Қиёматга қадар унга ва унинг кабиларга қилинган зулм золимларнинг ва уларнинг зулмига сассиз қараб турганларнинг номаи аъмолига ёзилаяжак!

Аллоҳ унга ва у каби олов ичра шаҳид кетганларга оловни худди Иброҳим алайҳиссаломга қилгани каби совуқ ва омонлик қилиб қўйган бўлсин!

Золимлар ўзларининг зиддига гувоҳларни кўпайтириб, Дўзаҳ оловини қозонмоқдалар…
Аммо уларнинг зулмига томошабин бўлиб турган миллиардлаб мусулмонлар нима қозонмоқдамиз?! Аллоҳнинг раҳми келсин бизларга…

Уларнинг айби нима эди?…

Бир лаҳза шу йигитнинг ўрнига ўзингизни, фарзандингизни қўйиб кўринг…

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун тунда сионист ҳарбий учоқлари чодирлардан паноҳ топган инсонларни бомбалади.
Ғаззолик журналист: “Кўз ўнгимизда тирик инсонлар ёнмоқда! Қўлимиздан бир иш келмаяпти, оловни сўндириш, одамларни қутқаришдан ожиз қоляпмиз…” дея қон йиғлаб ҳайқирмоқда…

Ваҳшийлик борган сари авж олмоқда…
Худди Қуръонда қиссаси келган Асҳабул Уҳдуд ( Чоҳ эгалари) воқеасини такрорланаётганга ўхшайди…
Аллоҳим! Золимларга Ўзинг кифоя қил!
😓😢


Фаластинлик ўртоғим юборган расмдаги рақамларни кўриб юрагим зирқираб кетди.

“Бир йил аввал бошланган “Ақсо тўфони”дан кейин бир йил ичида, “исроил” Ғаззода 3,654 та қирғинни амалга оширди.

Шаҳидлар сони - 41 800 га етди.

Шулардан 16927 таси болалар,
11487 таси аёллар.

Йўқолганлар сони - 10000

Жароҳатланганлар сони - 97166

Ҳибсга олинганлар - 5000

Бошқа ерга кўчирилган аҳоли - 2 миллион

Вайрон қилинган манзиллар сони - 230000 та

Вайрон қилинган масжидлар сони - 9б2 та”


Агар қирғин давом этаверса, бу рақамлар сони ортаверади.

Аллоҳ тезроқ нусрат берсин!



Показано 20 последних публикаций.