(Давоми. Боши юқорида 👆)
Майли, фарзанди муомалада бироз хатога йўл қўяр, бироз жафо қилар, аммо у бунинг учун дарҳол жазоламайди, балки муаммони ҳикмат билан муолажа қилади, фарзандига меҳр беришда давом этади, охири фарзанднинг ўзи хатосини тушуниб, кечирим сўрайди.
Ишонинг, отанинг асл вазифаси шудир. Ва бу ишни ҳеч қайси она бажара олмайди. Майли, она муваффақиятли тадбиркордир, олимадир, шифокордир, молиявий истиқлолга эришган сарватманд инсондир. Нима бўлганда ҳам фарзанд доим бир отанинг оталигига муҳтож бўлади. Эҳтимол, у мазкур муҳтожликни онгли равишда ҳис қилмас, лекин унинг руҳияти бунга муҳтожлигича қолади ва бу эҳтиёж қондирилмас экан, унда шахс бузилиши рўй беради, ёши катта бўлса ҳам қандайдир инфантил, аразчи, онасининг боласи бўлиб қолади. Ёки доим қалбида бир кемтиклик билан яшайди.
Шунинг учун, ҳеч қачон фарзандни ота меҳридан мосиво қилмаслик керак.
Агар эр-хотин ажрашган бўлса, улар бир-биридан ажрашган, болалардан эмас. Дейликки, эр ёки хотин бирга яшай олмади ва ажрашишдан бўлак чора қолмади. Шу ҳолатда ота оталигини қила олишига имкон берилиши, болалар билан унинг орасига чекловлар ва тўсиқлар қўйилмаслиги лозим. Чунки, бирга яшамаса ҳам у оталигича қолади ва фарзандининг тарбиясидан масъуллиги давом этади. Шу ҳолатда отаси бир нарса деса, атайин унинг тескарисини қилдирадиган, болани отасига ҳурматсизлик руҳида тарбиялайдиган оналар вақти келади, бу ишларининг бадалини ўта оғир шаклда ўтайдилар. Чунки, онанинг бу тутуми туфайли фарзанд оқпадар бўлса, отасини хафа қилса ва бундан она ниҳоятда хурсанд бўлса, бу мазкур аёлнинг ўта ачинарли аҳволда эканлигини кўрсатади. Отасига оқ бўлган бу фарзанд вақти келиб, онасига ҳам оқ бўлмаслигига кафолат йўқ. Чунки, сирф онасининг интиқоми учун отасини ёмон кўриб, уни ранжитган инсон айни муомалани онасига ҳам қилиши мумкин, Аллоҳ асрасин.
Ундан ташқари, боланинг ўз отасига оқ бўлишидан севиниш бу ўз боласига зарар етишидан қувонишга ўхшайди. Чунки, отасини қаттиқ хафа қилган инсон улкан гуноҳ содир қилган бўлади ва бу ишнинг оқибати бу дунёда ҳам, охиратда ҳам унда акс этади. Оқил инсон эса ўз фарзандига ҳеч бир шаклда зарар етишига рози бўлмайди. Шундай экан, болалар ўзаро келишмовчиликнинг қурбони бўлмаслиги лозим. Уларни ё ота ёки онани танлаш мажбуриятида қолдирмаслик керак.
(Алишер Султонҳўжаев саҳифасидан олинди)