Москва вилоятида мигрантлар полиция полковнигини калтаклаганликда гумон қилинмоқда
15 ноябрь куни кечқурун Москва вилоятида Россия ИИВнинг ўз хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбари безорилар ҳужумига учраган. Ҳужумни содир этишда муҳожирлар гумон қилинмоқда.
"МК" нашрининг маълум қилишича, кўринишидан осиёликка ўхшаган бир гуруҳ шахслар ИИВнинг Москва вилояти бўйича коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбарига ҳужум қилган. Офицер хизмат автомобилида уйига қайтаётган вақтда ҳужумчилар билан можаро келиб чиққан. Улар офицернинг насиҳатомуз гапларига жавобан калтаклашгани иддао қилинмоқда. Маълум бўлишича, ҳужум қилган шахслар Қирғизистон фуқаролари бўлган. Уларнинг барчаси Владимир вилоятида рўйхатдан ўтган. Муҳожирлар ҳужумни безорилик ниятида амалга оширгани айтилмоқда. Аслида воқеага сабаб бўлган "насиҳатлар" айнан қандай бўлгани эса номаълум.
Ҳозирги пайтда муҳожирларнинг барчаси – уч киши қўлга олингани хабар берилмоқда.
http://t.me/Musofirdauz