🗓️
Россияда байрам кунлари икки баробар ҳақ тўланиши керак – депутат1 январдан 8 январгача ишлаганларга ҳар бир соат учун икки баробар ҳақ тўланиши керак.
Давлат Думаси депутати Сергей Гавриловнинг сўзларига таяниб, Россияда байрам кунлари ишлаётган барча, жумладан муҳожирлар ҳам икки баробар ҳақ олишлари кераклигини эслатган.
"Россия Федерацияси қонунчилиги бу масалани аниқ тартибга солишини тушуниш керак. Меҳнат кодексининг 112-моддасига кўра, январ ойидаги дам олиш байрам кунлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 ва 8 январь ҳисобланади. Ходим қайси турдаги меҳнат ҳақи тизимида бўлмасин ушбу кунларда ишлагани учун оширилган ставка бўйича маош тўланиши керак. Агар ходим ушбу кунларда ишласа, унга ҳар бир ишлаган соати учун икки баробар ҳақ тўланиши лозим", – деган Гаврилов.
Унинг сўзларига кўра, ойлик маош оладиган ходимлар агар байрам кунларидаги иш вақти ойлик иш соати нормасидан ошиб кетса, ойликдан ташқари қўшимча соат ёки кунлар учун икки баробар миқдорда пул олишлари керак.
Депутат қайд этишича, агар иш ойлик юклама нормаси доирасида бўлса маош оддий ставка бўйича, ортиқча ҳақсиз тўланади.
"Смена усулида ишлайдиган ходимлар учун байрам кунлари иш ҳақи икки баробар ставка бўйича тўланиши керак. Соатбай иш ҳақи оладиганлар ҳам камида икки баробар соатлик ставка олишлари керак. Агар иш сменаси қисман байрам кунига тўғри келса ҳам, оширилган тўлов фақат байрам кунига тўғри келган соатларга нисбатан қўлланади", – дейди парламентарий.
Гаврилов шунингдек, қонунчилик муқобил вариантни ҳам назарда тутишини эслатиб ўтган. Агар ходим икки баробар тўлов ўрнига қўшимча дам олиш куни олишни афзал кўрса, иш берувчи билан келишув асосида дам олиш куни тақдим этилади. Аммо бу ҳолда байрам кунидаги иш оддий ставка бўйича тўланади, дам олиш куни эса ҳақ тўланмайди.
"Агар иш берувчи байрам куни икки баробар ҳақ тўлаш мажбуриятини бажармаса, ходим меҳнат инспекциясига ёки прокуратурага мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай қонунбузарликлар туфайли ташкилот ва унинг раҳбарларига маъмурий жарималар қўлланиши мумкин. Шу сабабли, қонунчиликка риоя қиладиган барча иш берувчилар январ байрамлари учун тўловларни тўғри ҳисоблашга ҳаракат қилади", – деб таъкидлайди депутат.
Обуна бўлинг 👉🏻
@Musofirdauz