#Мақола
Қарға мўъжизаси
Қуръони карим нозил қилинганига 14 асрдан ошган бўлса-да, ҳар куни ундаги бирор воқеа билан боғлиқ илмий кашфиётлар эълон қилинмоқда. Албатта, 14 аср аввал айтилган гапларнинг илмий ҳақиқати энди-энди топилаётгани бу Китоб Аллоҳнинг Каломи эканлигининг ва Муҳаммад алайҳиссаломга мўъжиза ўлароқ нозил қилинган, унинг мўъжизалиги эса қиёматга қадар давом этадиган Китоблигининг очиқ-ойдин исботидир. Ана шундай илмий мўъжизалардан бири қарға билан боғлиқ мўъжизадир.
Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай оятлар бор: “Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга): «Сени, албатта, ўлдиражакман!» – деди. (Ҳобил) эса: «(Қурбонликни) Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур. Агар мени ўлдириш учун қўлингни мен томонга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун Сен томонга қўлимни чўзувчи эмасман. Ахир, мен оламлар рабби – Аллоҳдан қўрқаман. Мен ўзимнинг гуноҳимни ҳам, ўз гуноҳингни ҳам (зиммангга) олиб кетишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир», – деди. Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (27-31).
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇
🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!