Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал ҳолис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Zikrni 52 ta foydasi. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.

🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.

🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇

📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аълаа саййидина Муҳаммад
📿 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ ва лаа илааҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил аъз'ийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Атуубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллаз'ий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм ва атуубу илайҳ.
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ
.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧕Азиз муслимам 🌹
Келинг ҳаётни Муқаддас Китобимиз ҳамроҳлигида ўтказайлик.

Зеро, Куръони Карим дунё-охират саодати калитидир...

Бизда :
Cара устоз ва устозалар билан ,
👩‍🔧Ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашган ҳолда:

✓Қуръони Карим : Қироати ва Хифзи

✓ Араб тили грамматикаси

Дарслар пуллик(қиммат емас)
аммо бош каналда доимий бепул дарсларимиз ҳам бўлади,уланиб олишни унутманг.👍
https://t.me/+luDJMe-8bbU2YzBi
https://t.me/+luDJMe-8bbU2YzBi

Биз ҳақимизда ўқувчиларимизнинг мутлақо табиий ёзилган фикрлари👇
https://t.me/qurondarslarimiz_haqida

Мурожаат: @menejer_admin1


ЕТТИ НАСИҲАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:
● кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
● кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
● инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
● дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
● жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
● золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
● ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#дуо

Оила тинч бўлиши учун ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи.

Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт.

(Ибн Ҳиббон ривояти).

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

👭 Қизлар, биз уй бекалари учун ажойиб канал яратдик, “Саришта бекажон” 👈 бу ерда биз уй тозалаш ва саранжомлаш бўйича энг яхши ҳаётий лайфхакларни, тез ва осон тозалаш бўйича ечимларни ҳамда фойдали маслаҳатларимизни баҳам кўрамиз!

🎄 Байрам олди келинг уйларимизни чиройли қилиб тартиблаймиз 💃

Тозалик ва тартиб учун бўлган ҳар бир бекажонни кутамиз! 👍

Ҳавола бу ерда :👇👇
https://t.me/+PojVAefIlJU5OGQy


☝️​​ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#ДИҚҚАТ #МУХИМ

🔥 ҚОРИН АТРОФИДАГИ ЁҒЛАРНИ КЕТҚАЗИШ УЧУН АСЛИДА ҚИММАТ ДОРИЛАР ШАРТ ЭМАС

🔎 Озиш учун дорихоналардан уни атиги 5-6 минг сўмга харид қилсангиз бўлади

✔️ Қорин ва жигар атрофидаги ёғларни кетқизади
✔️ Соғлом вазн ташлашга ёрдам беради
✔️ Иштахангизни блоклайди
✔️ Қондаги қанд миқдорини тушириб қандли диабедни олдини олади


☝ Уни овқатдан олдин 1 стакан қайноқ сувга... батафсил ўқиш ...


🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

6.9k 0 104 1 27

• Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
―Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
―"Мен туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман. Агар дўзахга кирсам, бир ўзим кираман, агар жаннатга кирсам, бир ўзим кираман. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?" ― дея жавоб берган эканлар.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

8.1k 0 117 1 71

Етти қоидани зеҳнингга жойлаб ол:

✅ Сенинг ҳаққингда ҳар қанча кўп хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма!

✅ Ҳеч қачон безовта бўлма ва дуони кўпайтир!

✅ Обрўйинг ҳар қанча ошиб кетса ҳам, оддий ҳаёт кечир!

✅ Балолар ҳар қанча кўпайиб кетса ҳам, яхшиликни кут

✅ Роббингга яхши гумонда бўл!

✅ Ўзинг ҳар қанча маҳрум қилинсанг ҳам, бошқаларга кўп-кўп беравер!

✅ Юрагингдан қон томиб турган бўлса ҳам дардингни ошкор этма👇
ㅤㅤㅤㅤ
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИМ БОЗОРГА КИРГАНДА ШУЛАРНИ ЎҚИСА 1 МИЛЛИОН САВОБ ОЛАДИ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.


لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

" Laa ilaaha illallohu, vahdahu laa shariyka lahu, lahul mulku va lahul hamdu, yuhyiy va yumiytu va huva hayyun laa yamuutu, biyadihil xoyr va huva a'laa kulli shay'in qodiyr"

Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямууту, биядиҳил хойр ва ҳува аълаа кулли шайъин қодийр.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

7.3k 0 223 2 40

Шом ёки хуфтон намозидан кейин Мулк сурасини қироат қилиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «سُورَةٌ مِنَ الْقُرْآنِ ثَلَاثُونَ آيَةً تَشْفَعُ لِصَاحِبِهَا حَتَّى يُغْفَرَ لَهُ ﮋﭑ ﭒ ﭓ ﭔﮊ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табаарокаллазии биядиҳил Мулку», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби, бу сура ҳам ақийда мавзусининг аслини муолажа қилади. 
Мулк сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:
1. Аллоҳнинг азамати, тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.
2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.
3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.
Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдагига ўхшаб кўп нарсаларни ваъда қилганлар.
Ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун ҳам бу сураи карима «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

6.9k 0 66 16 49

Пайғамбаримизга БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот (айтишни) ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган саловотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам, Роббимнинг ҳузурида, сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌱 “Менга саловот айтинглар, чунки менга йўллаган саловотингиз, ўзингиз учун закотдир (яни покликдир)”, дедилар.
Ибн Мурдавайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Саловотлар
● Соллаллоҳу ъалайка йаа Росулуллоҳ.
● Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа набиййинаа Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

8.3k 0 173 3 57

❗️Таҳажжудга туряпсизми ?

💠 Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Фаришталар қиш келганда мўмин банданинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”, деганлар (Абу Хотим. “Зуҳд”. 26/1).

🌌 Қиш кунларининг кечалари узун бўлгани учун кечаси ухлаб туриб, бемалол уйғониб таҳажжуд намозини ўқиш мумкин.

🕌 Бугунги кунда масжидларда хуфтон намози тахминан 18:40да ўқилаётган бўлса, бомдод намози эса 06:40да адо этилмоқда. Демак, хуфтон намозидан сўнг кейинги ибодатгача 12 соат вақт бор.

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло бу ойдан унумли фойдаланиб, охиратимиз учун кўпроқ захира тўплашимизга тавфиқ ато этсин!

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9.5k 0 115 2 105

Аллоҳим, бу кунни ютуқ қил

Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида: 

أَصْبَحْنَا وَأصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ عَزَّ وَجَلَّ وَالحَمْدُ للهِ وَالكِبْرِيَاءُ وَالعَظَمَةُ للهِ وَالْخَلْقُ وَالأَمْرُ وَاللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَمَا سَكَنَ فِيهِمَا للهِ تَعَالَى. اللهُمَّ اجْعَلْ أَوَّلَ هَذَا النَّهَارَ صَلاَحًا وَأَوْسَطَهُ نَجَاحًا وَآخِرَهُ فَلاَحًا يَا أَرْحَمَ الرَّحِمِينَ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи аъзза ва жалла валҳамду лиллаҳи вал кибрийаау вал ъаз'омату лиллааҳи вал холқу вал амру вал лайлу ван наҳаару ва маа сакана фийҳимаа лиллааҳи таъаала, Аллоҳуммажъал аввала ҳаазан наҳаари солааҳан ва авсатаҳу нажааҳан ва аахироҳу фалааҳан йаа арҳамар роҳимийн», деб айтар эдилар».

Маъноси: Биз ҳам, бутун борлиқ ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ҳамд, кибр, улуғлик, яратиш, буюриш, кечаси ва кундузи ҳамда улар орасида турадиган нарсаларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Аллоҳим, бу куннинг аввалини ислоҳ, ўртасини нажот, охирини ютуқ қил, эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси.

Ибн Сунний ривоятлари.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Ҳожатхонада сўзлашиш ва зикр қилишни ман этиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Хоҳ яланглик-саҳрода бўлсин, хоҳ пана жойда, ҳожат чиқараётиб сўзлашиш ва зикр қилиш макруҳдир. Фақат зарурат юзасидан рухсат берилган. Баъзи соҳибларимизнинг фикрича, акса урса, ҳамд айтилмайди, акса уриб, ҳамд айтганга жавоб берилмайди, саломга алик олинмайди, муаззинга ижобат қилинмайди. Чунки бу ҳолатида мусулмон киши жавобга мустаҳиқ эмас. Жавоб бериши макруҳ ҳисобланади. Аммо ҳаром эмас. Лекин акса урганида тилини қимирлатмасдан, қалби билан ҳамд айтса, зарари йўқ. Шунингдек, жимоъ пайтида ҳам айтиш безарардир.
Муҳожир ибн Қунфуз розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот бавл қилаётган эканлар. Салом бердим, у зот таҳорат қилиб бўлгунларича жавоб бермадилар. Сўнг менга узр айтиб: «Аллоҳни нопок ёки таҳоратсиз ҳолда зикр қилишни хушламадим», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.
Соҳибларимиз айтишади: «Ҳожатда ўтирган кишига салом бериш макруҳдир. Мабодо, салом берилса, жавоби шарт эмас».
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


476. Худди ўзимиз фариштадек, бир-биримизни ҳисоб-китоб қиламиз. Ваҳоланки, Аллоҳ бизни ҳисоб-китоб қилса, кўпчилигимиз ҳалок бўламиз! Шундай экан, халойиқни Яратувчисига қўйиб бер. Мулк ўз эгасиникидир. Яхшиси, ўзингни ислоҳ қилавер!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

Показано 20 последних публикаций.