Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK ⏰️
      
⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK⏰️
⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK ⏰️
     
 ⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK⏰️
⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK ⏰️
    
  ⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK⏰️
⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK ⏰️
      
⏰️ Bomdod uchun BUDILNIK ⏰️

Koʻk yozuv ustiga bosib Tinglang
⚡️🩷


🕺➡️Kitobsevar qizlar kirsin➡️📚
🕺➡️Kitobsevar qizlar kirsin➡️📚


​​«ҲУЛОСА  ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 1 млн 700 минг.
— Атиги 1 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини, борини барбод қиламиз...

❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Maxsulotlar kanali
ОНСОН ЕҒИЛУВЧИ ШКАФ сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади🎁🪅!

👚👕Сиз либосларингизни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталган жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.

🔹 Бўйи 175 см
🔹 Эни 150 см

💰 Эски нархи 399.000 сум❌
🔥40% Супер Акция Нархи 227.000 сум
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз🤝

🙋‍♂Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇👇
https://100k.uz/oqim/596205
https://100k.uz/oqim/596205

Boshqa maxsulatlarni korish👇
@intirnetdokoni


ГЕММОРОЙДАН
2⃣☺️☺️☺️ ичида халос бўлинг !

✅ОҒРИҚЛАРСИЗ ҲАЁТ 🌷

✅100% табиий маҳсулот

✅ Маҳсулот сифати кафолатга эга 📌📝


Биз билан 2 кун ичида халос бўлинг🤝

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12
https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12
https://dexpress-uz.shop/stop/gemorroy/12


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅✅✅✅

Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.

Маьноси
: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️

СИЗ АНЧАДАН БЕРИ ОЗИШНИ ХОХЛАЙСИЗ У ЛЕКИН УДДАЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ 👏

БОШКА ГУРУХГА КУШИЛДИЗ МЕНЮСИ СИЗГА ТУГРИ КЕЛМАЯПТИМИ 😀


📍 1-ойда 4-кгдан 12-кг гача
📍 2 ойда 10 кгдан 18 кг гача
📍 3 ойда 18 кг дан 25 кг гача

ОЗИШНИ ВА ЧИРОЙЛИ КОМАТ СОГЛОМ ХАЁТ САРИ КЕТТИК 🚀

Олий маълумотли ДИЕТОЛОГ

📌 БИЗ БИЛАН ЕНДИ ХАМММАСИ ОСОН
ТЕЗДА УЛАНИП ОЛИНГ АЙНАН СИЗ ИЗЛАГАН ГУРУХ
👇👇👇👇

https://t.me/+FZDbjAQrXmpkMGQ6
https://t.me/+FZDbjAQrXmpkMGQ6


ШИФО СЎРАШ ДУОСИ

☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман.
Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Дониёр қори

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


👨‍👩‍👧‍👦Ota-ona 3 toifaga bo'linadi.

1️⃣. "Bolani urib tarbiyalasa, odam bo'ladi", deydiganalar.
2️⃣. "Bolani ba'zida sekin urib turish kerak, shunda butun umriga bunday qilish mumkin emasligini esida tutadi", deyidiganlar.
3️⃣. "Bolani hech qachon urish mumkin emas," deydiganlar.

SIZ QAYSI TOIFAGA KIRASIZ?


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Хар кимга буюрсин Хақнинг паноҳи,
Шодликка айлансин барчанинг оҳи,
Кимнидир бахтиёр қилмоклик учун,
Қанчалар оз нарса керакдир гоҳи.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин Азизлар.

Жаннатни умид қилишимни,

Дўзахдан қўрқишимни бир томонга қўйиб шуни айтаманки, Аллоҳни кўришни истайман!

Доимо ёлғизлигимда менга мунис бўлган,
Қийналганда сабр берган,
Шукур билан умид берган,
Ғамимни аритган,

Менга омонлик берган,
Ҳаётимнинг тадбирини қилган,

Ҳамма тарк қилганида ҳам мен билан бирга бўлган,

Менга ажойиб ота-она, ўғил-қизлар, набиралар, келин ва куёвлар ато қилган,

Менга дин ғамидаги, солиҳларни, ажойиб дўстларни насиб қилган,

Куч- қувват Ўзининг қўлида бўлсада, менга ризқ берган,

Таомлантирган, сероб қилган,

Менга шифо берган Зотни кўришни истайман!

Эй Роббим!
Бизни жамолингни кўриш неъматидан мосуво қилма!

Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма, Я Роббим!

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

7k 0 124 22 56

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Инсонларга гўзал муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса (бахтли) ҳаётнинг ярмидир”.

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


​​Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.

Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг,  фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади.

Холид Ҳамдий.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

8.4k 0 280 2 61

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТОНГДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР:

(اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلائِكَتَكَ، وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ ) أَرْبَعَ مَرَّاتٍ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука, ва ушҳиду ҳамалата аършика, ва малааикатака, ва жамийъа холқика, аннака анталлоҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака, ва анна муҳаммадан аъбдука ва росуулука.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Тонгга етдим. Мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, малоикаларингни ва бутун махлуқотингни гувоҳ қилиб айтаман-ки: Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ҳамда Расулингдир. (Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Сунний ривояти)

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

7.8k 0 111 3 41

بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Меҳри дарё, Азизларим,
Меҳрингизга бир тўйсак бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!
Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Чин дилдан гўзал дуолар билан Аллоҳдан сўраймиз.

Аллоҳим, Сендан кунимиз баракали,

Орамиздаги меҳр-
муҳаббат абадий қолишини,
Мағфиратнинг лаззатини,

Ришталарнинг соф бўлишини,
Адашишдан асрашингни сўраймиз!
Аллоҳим, эзгу орзуларимиз
ушалсин.
Хотимамиз солиҳ амал билан гўзал бўлсин!

Аллоҳим,
Дуоимизда ихлосни,
Тоатларимизда қабулни,
Яхшиликларга шукрни,
Намозларда хушуъни,
Қоқилганимизда авфингни сўраймиз!
Кунимизни нур устига нурли,
Барака устига баракали қил!

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ЎРГАТГАН БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ:
Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СОЛИҲ ВА СОҒЛОМ ФАРЗАНД СЎРАБ ДУО ҚИЛИШ.

Жамият ҳаётида муҳим ҳодиса юз берди ­– янги оила дунёга келди. Никоҳ асосида бошланган янги ҳаётнинг ҳар лаҳзаси ҳар бир келин-куёв учун унутилмасдир. Айни дамда, гўзал ва осуда ҳаёт орзусида қадам ташлаётган икки қалбнинг энг асосий мақсади – Аллоҳ таоло уларга солиҳ ва соғлом фарзанд беришини сўраб дуо қилишлари бўлиб, бу жуда ҳам аҳамиятлидир.
Бу бежизга эмас албатта. Чунки бу пайғамбарларнинг амалидир. Масалан “Оли Имрон” сурасининг 38 оятида: “Шу чоғда Закариё Роббисига дуо қилиб: Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан”, деди” кўринишидаги дуо. Мазкур дуо ҳали келин ҳомилали бўлмасдан аввал ўқилиши лозим. Айниқса куёв бошчилигида ушбу дуо ва илтижоларнинг қилиниши янада муҳимдир.
Бўлажак отанинг дуоси ижобат бўлиб, бола ҳомила шаклида ривожлана бошлагач, унинг келажакда ақлан ва жисмонан соғлом, шу билан бирга аҳли солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилишда бўлажак онанинг ҳам кўмаги жуда зарурдир. Зеро бу инсоният отаси Одам ва момо Ҳавводан мерос қолган амалдир. Жумладан улар (Одам ота ва момо Ҳавво) оятда зикр этилганидек: “... (ҳомила) оғирлашганда эса икковлон Роббилари Аллоҳга: “Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтиргувчилардан бўлажакмиз”, деб дуо қилдилар” (Аъроф, 189). Фарзанднинг дунёга келиш вақти яқинлашгани сари бўлажак ота ҳам она ҳам ўзига хос гўзал мақсад ва истаклар билан бирга, онанинг соғлигига оид қўрқув, ҳадик ва фарзанднинг жисман комил ва соғлом ҳамда ақлан этук туғилиши орзуси пайдо бўлади. Айнан мана шу даврга келиб бўлажак ота-она: “Агар бизга солиҳ фарзанд берсанг, албатта, шукр қилгувчилардан бўламиз”, деб доимий дуо қилишлари лозим бўлади.
Дуо қилишга тарғиб бежизга эмас албатта. Чунки замонвий илмий тадқиқотлар асосида олимлар нима учун инсоният кундан кунга ўзаро оқибатсиз, бешавқат ва бераҳмлик сари юз тутаётгани, бир оила аъзоларининг бир бирига ҳурмати ва эҳтиромининг йўқолиши сабабини топганларини эълон қилдилар. Олимларнинг хулосаларига кўра, бунинг асоси боланинг зинодан ва фарзанд кўришни истамаган ота-оналардан туғилиши экан. Бу эса барчага маълум ҳолат яъни, ота-онанинг фарзандли бўлишни хоҳламай тургандаги руҳий ҳолати, ўртада вужудга келадиган ҳомилага ўтиши ва шу билан бирга она қорнида ривожланаётган боланинг дунёга келишига рози бўлмаётган ота-онанинг салбий кайфиятини болага бўлган салбий таъсиридир яъни, унинг ҳаққига дуои хайр қилинмаслигидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса қилишимиз лозимки, ҳар бир келин-куёв ва ҳар бир ота-она ҳар доим Аллоҳдан оиласига, ватанига, халқига, динига манфаатли солиҳ ва соғлом фарзанд сўраб дуо қилиши керак.

ЎМИ мутахассиси Акмалхон АҲМЕДОВ.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуолар.

يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِيْنِكَ

«Йаа муқаллибал қулууби с'аббит қолбий ъалаа дийник»

Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи зот, қалбимни динингда собит қил.
Имом Термизий ривояти.

اَللَّهُمَّ  مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ

«Аллоҳумма мусоррифал қулууби сорриф қулуубанаа ъалаа тооъатика».

Маъноси: Қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.
Имом Муслим ривояти.

❓Нега Расулуллоҳ бу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар?

⁉️Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз?

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9.2k 0 244 3 41

بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Яшамоқнинг ҳикматлари мўл,
Дурдек гўё уммондан терсак.
Қиёматда маҳкам тутиб қўл,
Етаклашиб жаннатга кирсак.

Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли тонг яхшилар сизга бугун янги саҳифа берилди унга фақат яхшиликларни ёзинг.

Аллоҳим, мен Сен тараф келар эканман, оёқларим кўп нарсага қоқилаяпти.
Баъзан йиқиляпман, баъзан тиззаларим қонаяпти.
Булар ҳеч ҳам муҳим эмас, ахир мен Сен томон кетаяпманку...

Вақт ўтиб бормоқда, инсонлар эса Жаннатдан жой ҳозирлаб қўйгандек хотиржам...

Аллоҳим энг хайрлиларини берасан, бунга шубҳам йўқ! Берганларингга шукр ва олганларингга рози бўлишимга тавфиқ бергин!

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#Тафаккур_қилинг
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки гўзал хулқи, меҳр-шавқати ва ўзаро сабр-тоқати билан бунёд бўлади.

Ёмон хулқ ва меҳрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қанча муҳаббатни нафратга айлантиради.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9k 0 91 4 40

ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇


🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

Показано 20 последних публикаций.