Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
“Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” — сабрни сайқаллайдиган асар

Бадиий асар мутолаасига берилиб, баъзан сўз қудрати шунчалар ҳам кучлими, деган ўй оғушида қоламан. Шунда Яратганнинг биргина “Ярал!” деган сўзи билан бунёд бўлган ўн саккиз минг оламни тасаввуримда жонлантираман-да, сўз аталмиш зийнатнинг сеҳри ва мўъжизасини англагандек бўламан...

👉 https://kun.uz/78366377

Kun.uz расмий канали


Репост из: Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Лондон университети (UCL) битирувчиси, таълим бўйича эксперт Комил Жалилов.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/18/mutolaa-komil-jalilov/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Ғузорда гулчилик кластерини ташкил этиш ишлари олиб борилади

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра;

Ғузор туманидаги 1 гектаргача бўлган майдонда Наманган вилояти тажрибаси асосида гулчилик кластерини ташкил этиш чоралари кўриб чиқилади.

Унга кўра, тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан гул етиштиришга қизиқувчи хонадонлар рўйхати шакллантирилади.

Шунингдек, гулчиликка қизиқувчи 20 нафар фуқарони гулчиликка ўрганиш мақсадида Наманган вилоятида ўқув курсларида ўқитиш чоралари кўриб чиқилади.

Ғузор туманида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларнинг ҳамда тижорат банкларининг кредит маблағларидан фойдаланилади.

👉t.me/Jurnalistmaxmudoff


Деҳқонободда йўлни таъмирлаш, сув қувурини реконструкция қилиш ва ер майдонини фойдаланишга топшириш учун 20,1 миллиард сўм ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра;

Деҳқонобод туманида амалга ошириладиган қуйидаги тадбирлар учун жами 20,1 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилаб ўтилган.

Унга кўра:
- "Сел" сув омборларидан (20 млн куб метр) туман маркази орқали ўтувчи сув қувурларини реконструкция қилиш учун 17 миллиард сўм;

- "Бозортепа" МФЙ ҳудудидаги 452 гектар ер майдонини фойдаланишга қайтариш учун 1,6 миллиард сўм;

- "Қодир Бахши Раҳимов" МФЙдаги Қуридаҳна қишлоғига олиб борувчи йўл қуриш учун 1,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.


Маълумот ўрнида, ушбу тадбирларни амалга оширишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан фойданилади.

👉t.me/Jurnalistmaxmudoff


Қашқадарёда буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган 25 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

2023 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда, вилоятда буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган 25 та истиқболли инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, мазкур қарор лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш учун 2023 йил давомида қуйидаги ишларни амалга бажариш белгиланган ўтилган.

- қуввати 64 минг тонналик 13 та тегирмонни ишга тушириш;

- қуввати 2,8 минг тонналик нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

- қуввати 15,3 минг тонналик 3 та этил спирти ишлаб чиқариш линияларини жорий этиш;

- қуввати 740 тонналик омухта ем маҳсулотини ишлаб чиқариш;

- 7 минг бошга мўлжалланган паррандачилик комплекси лойиҳасини амалга ошириш режа қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ғаллачилик кластерлари маблағлари ҳисобидан фойдаланилади.

👉t.me/Jurnalistmaxmudoff


"Бу дунёда тўғри яшашдан айрича мукаммаллик мавжуд эмас".
(Девид Срат Жордан)


Репост из: Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Нима ўқиймиз? Таржимон Гулноз Набиева тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Ўзбекистондаги Гёте институти ходими, таржимон Гулноза Набиева.

www.gazeta.uz/uz/2023/02/11/mutolaa-gulnoz-nabiyeva/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb


Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетади. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечди-ю, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.


Адабиётга бефарқ бўлмаган инсонлар Тоғай Муродни жуда яхши танишади. У яхши ёзувчи, яхши таржимон. Унинг асарларини ўқиган сари янги-янги хулосалар, фикр-мулоҳазалар гавдалана бошлайди...

Адибнинг "Кузнинг бир кунида" номли ҳикоясини ўқиб қолдим. Унда "Пахта теримига жалб қилинган талабанинг нақадар муғомбирлиги тасвирлаган. Ҳатто (20 ёшли) Раҳимжонов пахта далаларидан тезда қочиб кетиш мақсадида дадасидан телеграмма жўнатишни талаб қилган. Телеграмма "тез етиб кел… онанг вафот этди" мазмунида ёзилган. Лекин, бу уйга қочишнинг бир йўли эди.

https://telegra.ph/Kuzning-bir-kunida-02-08


Репост из: Sayyid Abdulaziz Yusupov | OQ va QORA
#iqtibos

Журналистиканинг икки йўналиши бор:
1. Хабар бериш. Ҳар қандай мавзуда. Шоубизнесми, спортми, сиёсатми фарқи йўқ.
2. Маърифат тарқатиш. Тарбиявий бўладими, ривоятми, ҳикоями фарқи йўқ.


Биз журналистлар кимўзарга хабар тарқатадиган бўлиб кетдик. Энди маърифатни кенг ёймасак, ўзлик, ўзбекчилик издан чиқиб кетади. Миллийлик қишлоқларда жон сақлаб турибди ҳар тугул. Демак, умид бор.

Баходир Элибоев.


Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб "Бизнинг мулоҳазаларимиз" номли фельетонини ўқиб туриб, бевосита бирор бир маҳсулотни узун навбатда турган ҳолда харид қилиш жараёнида мижозларга қулайлик яратиш мақсадида тузилган рўйхат ҳақида фикр боради.

Унда рўйхатни қай тарзда ёзилганига тўхталиб ўтган Қаҳҳор домла, рўйхат тузувчининг камчиликларини ҳам санаб ўтади. Бу ҳолатни ҳозирги вақтда Корзинка, ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида учратиш мумкин.

Фельетонни ўқиш учун.


Учинчиси ҳам бўларди, биз ўқиган вақтларда. Ўшанда дарсга кирмасак хурсанд бўлишарди😁


Ноқонуний реклама


"Майиз емаган хотин" ҳикояси январь ойида ўқилган илк асарим. Абдулла Қаҳҳор домла қаламига мансуб ҳикоя. Асар қисқа, лўнда ёзилган. Унда аччиқ кулгу тасвирланган. Айрим инсонлар ёқасини ҳидламай, бошқаларнинг устидан кулади. Зеро, бу кулгу аслида ўзининг устидан кулиш ҳолати эканлигини мутолаа жараёнида гувоҳ бўласиз.

Инсон базида асл воқеликни билмай, ўз кўзи билан кўрмасдан айбсиз инсонларни айблаб қўяди. Ҳар эҳтимолга қарши, бирор фикр билдиришлан олдин, аниқ ишонч ҳосил қилиб, кейин бирор фикр билдириш керак.

Асарни ўқиш учун.


Репост из: dnabiyev


Har bir kasbning o‘ziga yarasha qiyinchiligi bor.


Аҳволимиз))




13 декабрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши давлат университетида 8-талабалар турар жойи ва Тиббиёт факультети биносининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Шунингдек, вилоят раҳбари талаба ёшлар билан учрашиб, улар томонидан билдирилган "Пр компания яратиш", "Вилоят ҳокими гранти" танловини ўтказиш, "Беш ташаббус боғи"ни барпо қилиш сингари таклифларни тинглаб, уларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Менимча, талабалар ўзлари учун энг керакли бўлган асосий таклиф(лар)ни билдиришмади (деб ўйламоқдаман). Дейлик, "Вилоят ҳокими гранти" танловини, "Беш ташаббус боғи"ни барпо қилиш учун унга сарфланадиган маблағ фойдали томонга ишлатилса (шахсан ўзим бу таклифларга қарши эмасман), айни муддао бўларми-ди?

Сабаби вилоят ҳокимининг ўзи "Бугунги кунда университетнинг хорижий тиллар йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг атиги 10 фоизи Б2 ва С1 сертификатига эгалигини;
Немис ва француз тили таълим йўналишининг бирорта ҳам талабасида С1 сертификати мавжуд эмас"
лигига алоҳида тўхталиб ўтди.(Бу ҳолат жуда ҳам ачинарли эканлигини ҳамма билиб турибди).

Шу боис, юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги таклифларни реал ҳаётга жорий қилиш керакка ўхшамоқда.

Биринчидан; университетнинг хорижий тиллар факультетида таҳсил олаётган талабалар учун вилоятдаги энг яхши таълим (инглиз, францус, немис) берадиган ўқув марказларидаги репетитор (ўқитувчи)ларнинг талабаларга қўшимча дарс ўтишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан молиялаштириш орқали, талабаларнинг хорижий тилларни ўрганишларига муносиб ҳисса қўшиш;

Иккинчидан; Вилоятдаги барча (ётоқхонада турадиганлар) талабаларни кутубхонага олиб бориш, кўпроқ бадиий ва илмий асарларни мутолаа қилишлари учун уларни алоҳида рағбатлантириш тизимини жорий қилиш; дейлик битта китобни ўқиган болани моддий (мисол учун, ҳар бир ўқиган китоби учун 10 минг сўм ёки ундан кўпроқ миқдорида) томонлама рағбатлантириш орқали уни китоб ўқишга ундаш;

Учинчидан; Дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ҳар ойда талаба ёшлар ўртасида, қизиқишидан келиб чиқиб, спортнинг бирор-бир тури бўйича университет миқёсида ички биринчиликлар ("Декан ёки Ректор кубоги")ни доимий равишда ўтказиш ҳамда уларни ҳам моддий, ҳам маънавий томонлама қўллаб-қувватлашни татбиқ этиш.

Шу ўринда, агар юқоридаги таклифлар(им) инобатга олиниб, реал ҳаётда жорий этиладиган бўлса, фаол талабалар учун "Туризм ҳафталиги"ни жорий қилиб, уларни тарихий вилоятларга саёҳатга юбориш механизми йўлга қўйиш орқали, ўйлайманки, вилоятимизда таълим сифати ортишига ва талабаларнинг билим олишга бўлган иштиёқини уйғонишига ҳисса қўшган бўлармидик?

Журналист: Илёсбек Махмудов


❤️

Показано 20 последних публикаций.

48

подписчиков
Статистика канала