Ғузорда гулчилик кластерини ташкил этиш ишлари олиб борилади
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "2023-2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра;
Ғузор туманидаги 1 гектаргача бўлган майдонда Наманган вилояти тажрибаси асосида гулчилик кластерини ташкил этиш чоралари кўриб чиқилади.
Унга кўра, тумандаги ҳоким ёрдамчилари томонидан гул етиштиришга қизиқувчи хонадонлар рўйхати шакллантирилади.
Шунингдек, гулчиликка қизиқувчи 20 нафар фуқарони гулчиликка ўрганиш мақсадида Наманган вилоятида ўқув курсларида ўқитиш чоралари кўриб чиқилади.
Ғузор туманида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларнинг ҳамда тижорат банкларининг кредит маблағларидан фойдаланилади.
👉t.me/Jurnalistmaxmudoff