Репост из: «Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
#ТАҚДИМОТ
Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди
Ватан ҳимоячилари кунида Давлатобод туманида «Ватанпарварлар боғи» мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур боғда кўргазма сифатида ҳарбий техникалар ўрнатилди, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг бюстларидан иборат бўлган «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композицияси ҳамда «Ватанпарварлик музейи» барпо этилди.
«Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композициясида ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 14 нафар наманганлик йигитларнинг бюсти остига гулчамбарлар қўйилди.
– Ўғлим Абдулбоқи ёшлигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган. Орзуси ушалиб, оддий аскарликдан сержантликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Тақдир экан, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Фарзанд доғида куйган бўлсак-да, бугун унинг хотирасига кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди, — дейди Учқўрғон тумани «Қайқи» қишлоғидан келган Муҳаммадали ота Холматов.
Батафсил: https://gclnk.com/MOpkVgRV
➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz