IYMANIYYA🌸🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Sen shunday inson boʻlki yuzinga boqqan holda yaxshiligin mujassam boʻlsin...
Murojat uchun: 👉
Biz bilan bo'lganingizdan hursandmiz ...😊

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Hanumka💋
💘 VIAXI Geli: Ayol jinsiy a'zolarida qin mushaklarini qisqartirib berish, va aloqa vaqtida ayol his qilishi kerak bòlgan "narsani" ortiği bilan his qildiradi

💘 Jinsiy  a'zolarining va xususan qin mushaklarining holatini yaxshilaydigan yog'dir. 

💘 Gel tasiri ayol ehtirosini uyģotadi va erkakning ehtirosli ayolidan qoniqishini ham taminlaydi. Bu gelning erkak foydasi uchun ham ishlashini kòrsatadi.👇👇

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy


Репост из: XUSHQOMATLIK SIRLARI
Semizlikdan charchagan Ayol va Qizlar uchun
Yangi «LIDER QOMAT» nomli yangi MARAFON boshlarim❗️

2025 yil 18-YANVAR soat 20:00 da START OLADI❗️

Tez va Ideal, real ozishni xoxlasangiz joylarni band qilishga shoshiling❗️

Marafon chegirmada 1 oyga 120 ming, 2 oyga to‘lov qilsangiz 150 ming bunaqasi bo‘lmagan

Joylarni allaqachon chaqqon ayollar egallab ulgurishyapti siz ham ulgurib qoling

Murojat uchun:
+99894-205-22-88
@DIETOLOG_SAYYORA


- Чегирмаси шу бўлса... ўзи қанақа экан...
Хотинимнинг қистови билан “Совғалар” деб ёзилган томонга ўтдик. Кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди уларни кўриб. Аммо нархини ўқиб, сувга тушган мушукдек бўлиб қоласан.
Хуллас, бир олам харид билан супермаркетдан чиқдик. Навбат “Чорсу”га.
Зарчопонларнинг энг яхшиси миллиондан бери келмайди. Ўзимча ўйладим: “Инглиз дегани чопоннинг фарқига борарканми? Сал бундайроғи ҳам бўлар”... шу тобда қизимнинг гапи қулоқларим остида янграйди: “Мундоқроғи эмас, қимматроғидан”...
Рўйхат тугади. Дарвозадан кириб, халталарни туширарканмиз, ўғилларим ҳайрон эди.
- Дада, тўй қиляпмизми?
- Йўқ, ўғлим, қизим ва куёвимни кутяпмиз... – деди хотиним менинг ўрнимга.
- Еттинчида синглинг келаркан. Меҳмони билан... шунга яхшилаб кутиб олайлик. Олти ой бўлди кўрмаганимизга, байрам баҳона бир яйрайлик... - дедим вазиятни юмшатиш учун.
- Ўҳҳу, манам хорижга кетсам, шундай кутиб оласизми, бобо? – деб кулган бўлди тўнғич набирам.
Еттинчи куни эрталабдан тайёргарлик авжига чиқди. Ўзим бош ошпаз бўлиб, барчасини назоратимга олдим. Кабобни пиширишга ҳозирладим. Меҳмонлар келсин, исиқ иссиқ тортамиз.
Шу маҳал катта ўғлимнинг телефони жиринглади. Ким биландир гаплашган Салим “Нима? Шуни вақтлироқ айтсанг бўлмайдими?” деб бақира кетди. Сўнг гўшакни менга тутқазаркан
- Дада, Дурдона, - деди.
- Ассалому алайкум, дадажон яхши ўтирибсизми? Уйдагилар яхшими? Дадажон, бугун боролмаймиз. Куёвингизга рухсат беришмабди. Аммо Наврўз кунларига албатта борамиз. Меҳмонимиз ҳам боради. Мен айтган совғаларни олиб қўйгандирсиз-а... Дада, яна бир илтимос, уйда сумалак ташкиллаштиринг. Куёвингизнинг ҳамкасби сумалакни кўрмаган экан. Қандай тайёрланишини ўз кўзлари билан кўрмоқчи экан. Майлими, дада...
- Албатта, қизим... албатта... – гўшакни қўярканман фильмдаги саҳна кўз олдимда жонланди. Безатилган дастурхондаги ноз неъматлар худди пулга айланаётгандек туйиларди...
САИДА ҚОРАБОЕВА


📝Қизгинамдан айланай....

Хуллас, куёвимнинг ишини хориждаги бўлимга ўтказишди-ю, ўзи билан оиласини ҳам кўчириб кетди. Ҳар ўн беш кунда кўришга ўрганиб қолган эканман. Юрак қурғур бирам соғинади... ўзиданам кўпроқ маҳмадоналарини қўмсайман. Онасига қўшилиб мен ҳам баъзида кўз ёш тўкиб оламан, сездирмай. Соғинч ёмон бўларкан. Бекорга ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи дейишмаган экан... Ана энди уларни бир йилда бир марта кўрадиган бўлдикда...
Яхшиям телефон аталувчи техника маҳсулоти бор. Гаплашиб, кўришиб туриш имконини беради. Қайси олим ўйлаб топган бўлса ҳам отасига минг раҳмат. Ҳозирги аппаратлар силайдиган бўлиб чиққан-ку.. “Силайдиган телефонингни бериб тур, амманг билан гаплашиб олай”, десам тўнғич набирам кулади. “Айфон бу, сенсорли, бобо”, деб ақл ўргатиб қўяди. Нима фарқи бор? Ахир силасанг бўлди-ку, тўғрими...
“Имо” дегани бор экан. Ана ўшанда ора-сирада Дурдона билан кўришиб, гаплашамиз. Қизалоқлари ҳам эринмасдан рақсга тушишади, инглизча шеър ёдлаб беришади. Омон бўлгурлар...
Дурдона ва куёвим янги йил арафасида келишмоқчи эди. Аммо куёвимизга иш жойидан рухсат тегмабди. Баҳорда борамиз, дейишганди, кун санаб баҳорни кутдик. Аксига олиб қишни ўтиши бирам қийин бўлдики...
Биринчи март куни қизим “Имо”дан қўнғироқ қилди. Онаси иккимиз бирга гаплашдик.
- Ассалому алайкум, дадажон, яхшимисиз? Яхши ўтирибсизми, оёқларингиз оғримаяптими? Яхши қарашяптими сизга, - деб ҳазиллашиб қўйди. - Дадажон, еттинчиларга бориб қолишимиз мумкин. Сизларни бирам соғиндим. Набираларингизни айтмайсизми? Куёвингиз бу ердан бир инглиз ҳамкасби ва унинг рафиқасини олиб бормоқчи. Аввал қайнонамникига кирамиз, сўнг сизларникига ўтамиз. Бизни уялтириб қўйманглар тағин. Дастурхонни чиройли безатинглар. Бу нафақат менинг, сизларнинг ҳам юзингиз. Ойижон, анави “Миллий таомлар”нинг норинидан олиб келиб қўйинг. Емаганимга анча бўлди. Сергўшт, мазаси зўр бўлади. Меҳмонларга ҳам ёқса керак. Тортни ҳам чиройлисидан, қимматроғидан танланглар. Яхши овқат жиғилдонни қайнатмайди дердингиз, дада, тўғрими? Товуқни ҳам семизидан олиб, келинойим бутунлигича димласин. Ойи, бир неча хил салат бўлсин. “Цезар”, “Мужской каприз”, “Под шуба” ҳам қилинглар. Ҳая, дада набираларингиз сиз қиладиган кабобни соғиниб қолишган. Кабобни ўзингиз пишириб берарсиз. Супермаркетдан тарвуз-қовун, узум олиш ёдингиздан чиқмасин. Меваларнинг ҳам сархили дастурхонни безасин. Ананасдан бир эмас, иккита бўлсин. Яна совғалар ҳам тайёр турсин. Дада, Чорсудан инглиз меҳмонга зарчопон ва дўппи сотиб олинг. Мундоғроғи эмас, қимматроғидан. Ойи, инглиз хонимга адрасни тозасини топиб қўйинг. Ўзбекистонга меҳмонга боришяпти. Кўриб қўйишсин, меҳмондўстлигимизни. Мени, куёвингизни обрўсида... Майли, яхши ўтиринглар.
Экран ўчди. Эру хотин иккимиз бир биримизга тикилиб қолдик. Пиёладаги совуб қолган чойимни қулт этиб ютдим.
Уч кундан сўнг:
- Рўйхатни туз, бозорга тушамиз, - дедим.
Зум ўтмай рафиқам узундан узоқ рўйхат тузиб келди. Бу ёғи илик узди пайт, бўлса... Ўғилларимдан сўрашга иймандим. Рўзғор ғор, қанча ташисанг ҳам тўлмайди. Яширган йиққанимизни белга боғлаб, йўлга отландик. Шу маҳал аёлим:
- Тўхтанг дадаси, 8 март байрамку. Бир йўла уйдаги келинларга, Дурдонага, қизларига ҳам совға ола келайлик. Яна чиқиб юрамизми?
Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Аммо уйдагиларга олмасак ҳам бўлмайди. Бир йилда бир марта совғага арзимадикми, деб келинлар қовоқ уйиб олишмасин. Тағин инглиз меҳмонларнинг ёнида-я... Ҳа, мард қайнаталар яшасин!
Ёлғизгина қизимиз, Европа деган жойдан меҳмон билан келаркан-у, ахир. Унинг таъбири билан айтганада “уялтириб қўймаймиз, албатта!”
Эру хотин шу пайтгача қадам ташламаган супермаркетга кирдик. Бозордан бошқа савдо жойига бормасдим. “Отанг бозор - онанг бозор”, тортишиб олаверасан, дердим. Лекин Дурдонамиз супермаркетдан олинглар дедими, иложимиз қанча. Мевалар томон юрдик. Нарх навони кўриб, ҳушим бошимдан учди. Бир дона ананасга отнинг калласидек нарх белгилаб қўйишибди, ўзиям. Узумларнинг ҳам нархи осмонда. Камига байрам арафаси “скидка” деб қўйибди.


Assalomu☺️alaykum man🍁uchun☺️qadrli🍃insonlarim☺️sizni🌚kelayotgan❄️yangi🎁2025🎊yil🎀bilan🌲tabriklayman🎁sizga🎈uzoq❄️umir💐sihat⛄️salomatlik🌻baxt🌲tilayman🌲yangi🎄yilda❄️ nimanini🎁niyyat🎁qilgan🎈boʻlsangiz❄️albatta🎀amalga🎄oshishini💣eski🌲yildagi🎈ushalmagan🎁orzu💝niyatingiz🌺yangi🎄yilda❄️amalga⛄️oshishini🍫tilayman🎄Yangi🎄yil❄️sizga🎂baxt🥤omad❄️quvonch🍃shodlik🎊kulgu🎁olib🎄kelishini🎈doimo🎄yaqinlaringiz🌺baxtiga🌻ota-onangiz🎄baxtiga🎂doʻstlaringiz🎀oila🎁azolaringiz🍦yoru❄️brodarlaringiz🎈baxtiga❄️farzandlaringiz🎁baxtiga🍃va🎄shu⛄️qatori🎀mani🎊baxtimgayam🎄sogʻ🎂omon🎈boʻlishingizni🎊yaratgandan🌚soʻrayman📿Yangi🎁yilda🎄yangi🍫marralar🎂ulkan❄️zafarlar🍃tilab🍫qolaman🌲oʻzingizga📿yoqmagan🎁yomon🌻hislatlaringizni🌺eski🥤yilda💣tashlab💝yangi🌲yilda🎁yangi🎄yaxshi⛄️hislat❄️egasi🍫boʻlishizga🎈tilakdoshman🎊Barcha🎂yaqinlaringizni🍫qolaversa🌲oila🎄azolaringizni❄️mani🍃nomimdan🎈yangi🎄yil⛄️bilan🎁chin🥤yurakdan💝tabriklab🍦qoʻying🎁!!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ПОК  НИЯТЛИ  БЎЛИНГ

🌺🍃Чин қалбдан соф, тоза  ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

🌺🍃Пок ният соҳиби,  бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

🌺🍃Унутманг...
     Ўзгаларнинг бахтли бўлиши,  сизнинг бахтингизни тортиб олмайди.
     Ўзгаларнинг бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
     Ўзгаларнинг сиҳат саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

🌺🍃Фақат, пок ният соҳиби бўлинг,  қалбингиздан тоза бўлинг


Қутирган қиз қисмати...

Нигора эрта-сахарлаб бобоси учун чой, нон олиб, дала томон йўл олди. Кенг дала, атрофда хеч ким йўқ. Тез-тез юриб борар экан, рўпарасидан чиқиб қолган, кўзлари қизарган, ўртача катталикдаги авчарка итни кўриб тўхтаб қолди. Ит унга қараб ирриларди. Нигора итни хайбатидан ўта олмай, турган ерида туриб қолди. Ит хам жойидан жилмасди. Нигора бир амаллаб итдан ўтиб кетмокчи бўлганди, лекин ит унга ташланиб болдирини тишлаб олди. Нигора қўлидаги сумка билан итни хайдаб, тез тез юриб ўтиб олди. У бобосини олдига етиб бориб, қўлидаги сумкани бобосига бериб, ўзи тезда уйга қайтди. Қайтишида рўпарасидан ит чиқиб қолишидан қўрқган Нигора атрофга аланг-жаланг қилиб қараб қўяр эди. Ит кўринмасди. Йўлида давом этган қиз, бирданига йўлида тўхтаб қолди. Кўзи итга тушди. Ит дала четида ўлиб ётар эди. Нигора чуқур нафас олди.
Ўн олтига кирган Нигора табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Уйга кириб жарохатини перекись билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Беэътиборлик қилди. Кундан кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб, бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўрди. Нигора пиёладаги чойни худди ит каби ича бошлади. Она эшикни очиб, ичкари кирди. Нигина онасига:
-Чиқиб кетинг, деб ўшқириб берди. Онаизор эшикка югуриб чиқиб, эрини чақирди. Бўлган воқеани айтиб берди. Ота эшик тирқишидан қизига қараб, юраги орқага тортиб кетди. Нигора хансирар, ит каби сув ичарди. Ота эшикни очиб:
- Нима қилаяпсан она қизим, бу нима қилганинг...?-деб ёнига яқинлашди.
Нигора:
-Дадажон яқинлашманг, сизни яхши кўраман, тишларим ғижжирлаб, қичишяпти, кимнидир тишлагим келяпти, лекин сизни жуда яхши кўраман, ўзимга жавоб беролмайман, ёнимга яқинлашманг, деди.
Боходир ака қизини кўриб эс-хуши оғиб, бироз туриб қолди, кейин ташқарига чиқиб, тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам келди , Нигорани бойлаб, касалхонага олиб кетди. Нигорадан анализ олиб, текширув лабараториясига юборишди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, Нигорада қутуриш касалиги бошланган эди. Уни қўл оёқларини кроватга бойлаб қўйишди. Бу касаллик уни қон-қонига ўтиб, сингиб кетганди, уни даволатишни хеч кандай йўли қолмаганди. Нигорани кундан-кунга қилиқлари итга ўхшаб, боғланган еридан одамга ташланишга харакат қилар, оғзидан эса сўлаклар оқа бошлаганди. Врачлар ота-онасини чақиртириб, даволатишни йўли йўқлигини, бундан қутилиш йули факат ўлим эканлигини тушунтириб, улардан қизи Нигорани ўлимига рози бўлишларини сўрашди.

Ота-онани холатини кўз олдингизга келтиринг, ота кўзида ёш, ташқарига чиқиб кетди. Онаизорга врачлар кейинги болалари учун Нигора хафли эканлиги тушунтиришди. Онаизор қизини ўлимига рози бўлди, фақат бир шарт қўйди, қизининг ўлими олдидан, қизини олдида, ёнида, бўлишни сўради. Врачлар рози бўлди. Нигорага осма укол қўйилди, бу осма укол Нигоранинг гўзал хаётига нуқта қўяр эди. Онаизор қизининг ёнига келиб ўтирди, охиста, паст овозда алла айта бошлади; *"АЛЛА АЙТАЙ ЖОНИМ БОЛАМ,...
УХЛАБ ҚОЛГИН АЛЛА, АЛЛА....... *Онаизор дод солиб, йиғлаб юборди. Нигора:
-Она йиғламанг, чанқадим сув беринг, сув беринг она........чанқадим, деб холдан кета бошлади. Онаизор оппоқ пахтани намлаб, Нигорани оғзини намлади. Қўл-оёқлари боғлиқ Нигина:
-Онаизорим мендан рози бўлинг, деб, кўзларини юмди. У чин дунёга рихлат қилган эди. Онаизор қизини қучоқлаб хайрлашмоқчи бўлди, лекин хамширалар бунга рухсат беришмади. Нигорани жасади ўтда куйдирилди......
Эй вох, эй фалак, ота-она учун бундан оғир мусибат борми....?
Боходир ака қизининг қисматига чидай олмади, хеч қанча ўтмай юрак хуружидан, қизининг ортидан чин дунёга рихлат қилди. Аёл кишини, онаизорни юраги бунча бутун бўлмаса, мусибат устига мусибат....

Онаизор ва икки фарзанди клиникага ёткизилиб, бир ой врачлар назоратида бўлдилар. Бутун уй-жойларини дезинфекция қилиниб, улар клиникадан чиқиб, яшашлари учун тайёр холига келтирилди.

Онаизорнинг тилидан алла тушмас эди.....
АЛЛА КЎЗИМ ҚАРОСИ,АЛЛА......
АЛЛА ХАЁТИМ МАЬНОСИ, АЛЛА....
АЛЛА-Ё, АЛЛА...


✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди.
''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман.

✔️Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан.

✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ота- Онаси бор инсонлар эшитишсин...


📝Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади…
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!…”.
Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.


Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.


Дунё билан суҳбат....

Бор будини алқади дунё,
Бир камсан деб ўртаниб қўйдим...
Тола сочи сендан қиммат деб,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Денгизларин мавжини айтди,
Ёмғирларин авжини айтди,
Сўзлаб берсам фикридан қайтди,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Дедим қуёш қайдан нур олди,
Ким бағрингга яхшилик солди,
Онамасми?  десам жим қолди,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Дашном бериб айтдим юзига,
Арзимайсан босган изига,
Фидо бўл деб битта сўзига,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Мехри сабаб боғинг гуллади,
Гиёҳ ўсмас тоғинг гуллади,
Кўксингдаги доғинг гуллади,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Гап бошлади юлдузларидан,
Туни-тонги кундузларидан,
Яралган деб гул юзларидан,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Икки дунё давлатим дея,
Мағрур бошим,савлатим дея,
Хокипойи жаннатим дея,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Ўзгачамиш ойнинг жилоси,
Шарқираган сойнинг жилоси,
Ойда-сойда йўқ деб қиёси,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Ўз ўрнини кўрсатдим унга,
Ахир мажбур қилдида бунга,
Кибрланган дунёю дунга,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...


ОМОНАТГА  ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!

Мунофиқликнинг уч аломати бор, сўзласа ёлғон сўзлайди.
Ваъда бериб ваъдасига вафо қилмайди.
Омонатга хиёнат қилади.

Кунларнинг бирида йўлда кетаётиб, жанжалнинг устидан чиқиб қолдим. Икки киши муштлашгудай бўлиб, баралла нималарнидир муҳокама қилишарди. Қизиқувчанлигим устунлик қилиб, бир тўда одамлар ичидаги қариядан воқеанинг сабабини сўрадим.
Отахон бош чайқаганча, "Омонатга хиёнат - бу жуда катта гуноҳ" - дедию бошқа бирор сўз айтмади.

Воқеанинг асл моҳиятини тушунмаган бўлсамда, сабабини англаб етдим. Уларнинг қайсидир бири унга ишонган инсон омонатига хиёнат қилган кўринади.
Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди.
Ўғирлик билан ном таратган ўғрибошининг йўлида бир мўйсафид дуч келиб, бир халта тилло танга берибди-да "Бу омонатимни масжиддан чиқгунимча ушлаб турсанг"-деб илтимос қилибди. Ўғри ҳам иккиланмай халтани олибди. Чол эса бемалол намозини ўқиб чиқиб, ўғрибошидан тиллоларни олиб йўлида давом этибди. Бу ҳолатни кўрган ўғрилардан бири нега тиллоларни қайтариб берганини, ўғирлик қилиш учун туғилган қулай имкониятни қўлдан бой берганининг сабабини сўрабди. Шунда ўғрибоши:
— "У менга омонат деб айтди. Қилаётган ишимдан кўра омонатга хиёнат оғир гуноҳ"-деб жавоб берибди.
Баъзан шундай ҳикояларни ўқиб ўйланиб қоламиз. "Биз ҳам омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?"-деган савол хаёлимизга келади. Ўз-ўзимизда содир бўлган шундай воқеаларни таҳлил қиламиз. Ўзимизча хулоса ясаймиз.
Зеро, энг катта омонатларга хиёнат қилаётганимизни биламизми?!
Аллоҳ томонидан бизга берилган бу азиз жон, умримиз ҳам омонат. Ўтиб бораётган ҳар бир дақиқамиз орқали оғир гуноҳ қилмаяпмизми? Умримизни бекорчи нарсаларга сарфлаб, вақтимизни ютқазиб, бировларнинг қалбига озор зулм бериб,  омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?!
Биров омонат дедими эхтиёт бўлинг!


Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ


ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди.
Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
          🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин!



❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим


ЖАСУР ЙИГИТ.

Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди.

Шу пайт ҳар томондан:
— Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб:
— Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол:
— Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди.
Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди.
Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар.

Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб:
— Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди.
Жасур йигит мукофотни қабул қилмай:
— Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади.
Ҳамма у йигитга қойил қолди.


📝ОПА СИНГИЛ..

(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)

Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....

-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....

-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган, кимнидир эшигида юрган мунглиғ опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....

-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....

-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз, увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....

-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....

-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....

Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)

-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....

-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....

-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....

-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?. соғлигинг жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....

-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан хабар олинг!


Рўмолча

Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди.
— Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди.
— Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё.
— Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтиклари бор.
Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди:
— Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган энг яхши сирдошни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Показано 20 последних публикаций.