(Яъни, Ассалому алайкум эй Аллоҳнинг Набийси дебдилар) У (соллаллоҳу алайҳи васаллам) очиқ чеҳра билан менинг саломимга алик олдилар. Мен «Албатта, мен гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва албатта, сиз Аллоҳнинг Расулисиз» дедим. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Бери кел!» дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сени ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Сенда ақл борлигини, ақлинг сени яхшиликка бошлашини билардим» дедилар. Мен «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша жангларда сизга қарши бўлиб, ҳаққа терс бўлганимни кўрдингиз. Аллоҳга, менинг ўша ишларимни мағфират қилишини сўраб дуо қилинг!» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ислом ўзидан олдинги нарсаларни ўчиради» дедилар. Мен «Эй Аллоҳнинг Расули, шундай бўлса ҳам дуо қилаверинг!» дедим. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Эй Аллоҳ, Холид ибн Валиднинг Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун қилган ҳар бир ҳаракатларини мағфират этгин!» деб дуо қилдилар. Холид айтдилар: «Усмон ва Амр олдинга ўтдилар ва икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдилар». Холид айтдилар: «Бизнинг Мадинага келишимиз (ҳижрий) саккизинчи йилнинг сафар ойида бўлган эди». Холид айтдилар: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳим, аҳамиятли ишларида мени саҳобалардан бирорталарига тенг қилмас эдилар».
Davomi bor In Shaa Allah....
@Islombilanbirgamiz