Ибодатдан завқ олмаяпман!
Устоз мен зикрдан, тасбеҳдан завқ олмаяпман. Ололмаяпман, завқ билан қилолмаяпман?
Ҳа, зикрнинг, ибодатнинг, бир завқ, шавқ билан қилиниши бор бўлса, бирда эса оғизнинг тоти ва завқнинг қочиши бордир.
Ким Аллоҳ таолонинг ҳаром қилган гуноҳларидан, ҳаром қилган нарсаларидан ўзини мажбурлаб тўхтатса, кўзини ҳаромдан қўриса, қўлини ҳаромдан тортса, оёғини ҳаром ерга босмаса, нафси хоҳласада, ўзини тутса... У вақтда Аллоҳ унинг кўнглига бир лаззат беради, иймоннинг тотини, ана шунда тотади. Тоти қачон қочади? Инсон хоҳ дарвеш бўлсин, хоҳ тақволи мусулмон бўлсин, гуноҳга ботдими, ибодатдан завқ ололмайди. Завқ ололмадими, аста секин ибодатини ҳам тарк эта бошлайди. Ибодатининг таркини орқасидан иймони заифлашади. Иймони заифлашдими, куфрга кета бошлайди. Аллоҳ асрасин!
Шунинг учун ҳаромлардан ва шубҳали нарсалардан жуда эҳтиёт бўламиз.
Қандай эҳтиёт бўламиз?
Ҳаром луқма еб қўймаслик учун эҳтиёт бўламиз. Меъдамизни ҳаром билан тўлдирмаймиз. Топиб келаётган нарсамизнинг ҳалол бўлишига диққат қиламиз. Кўзимиз билан ҳаромга, гуноҳга қарамаймиз.
Аллоҳ раҳмат қилсин, Махмуд деган бир амаки бор эди. Анқарадаги истиқлол майдонида сайр қилиб юрарди. Жуда яхши инсон эди.
"Болам, биз" дерди, гугурт олардик, уйда олов ёқиш учун, печкани, учоқни ёқиш учун гугурт сотиб олардик. Шу гугурт қутисининг устида расм бўларди. Шу расмни биз тирноғимиз билан тирнаб ўчирардик, уйга бу расмли гугурт қуттиси кирмасин деб. Гугурт керак, аммо расмини ўчириб, сўнг олиб кирардик" дерди.
Энди эса уйларнинг ичи, албатта Аллоҳ таоло севмаган, рози бўлмаган, ахлоққа сиғмаган, иймонга мос келмаган расмларга тўла бўлгандан кейин нима бўлади?
Шубҳасиз у вақтда ибодатнинг тоти қочади, қалбнинг нури кетади. Инсоннинг маънавияти орқага кета бошлайди.
Мана шундай ёмон одатларни тарк қилиш ҳам ҳасонатдир.
Ёмон одатлардан воз кечмоқ...
Мен энди, модомки муборак бир мавсум келипти, модомки муборак уч ойлар бошланипти, иншааллоҳ Аллоҳ менга ёрдам беради. Мен бундан кейин ҳеч қандай гуноҳ ишларга, ҳаром нарсаларга аралашмайман.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон қуддиса сирруҳ
@Ishqim_Sen