Аллоҳ васлига ошиқлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...
Румий
🍃
@Firrdavss_bot
🍃

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Биласизми?
Аллоҳ бир нарсани истамаса ортга суради, нега шундай, чунки яна бир бор ўйлаб кўр, шошилма деб...
Биз эса, буни англамай, яна ўша қарорда тураверамиз ва эртага, қадаримда шу бор экан, тақдир деймиз...
Арзимаган нарсаларда улкан мўжизалар бор...
Фақат англаш ва билиш керак...
Биз эса доим мана шу нуқтага келганда адашамиз.
Нега?
Чунки биз ғафлатдамиз.
Биз нарсаларни моддиятига аҳамият берамиз, маънавий ҳолатига боқмаймиз, ичига кириб бир бор назар солмаймиз.
Ташқаридан ҳар нарса гўзал, аммо ичида нима бор ўйлаб кўрмаймиз.
Кўнгил кўрганини ёлғон демади.
Кўнгилимизни англамасак, кўнгилларни кўра олмаймиз...
❄️
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар...

Инсон бахт учун яратилган, фақат бахтини англаб, топа олса бўлди...

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЛЛОҲНИНГ гўзал саломлари, АЛЛОҲ деб яшаётган гўзал қалбларга бўлсин...

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Хайрли кун, қалби гўзал, юзлари қуёшдек порлоқ Жаннат юзли азиз диндошларим!

Бизни яна дийдор насибаси билан ризқлантирган меҳрибон ва раҳмли Зот Ар-Роҳман, Ар-Роҳийм сифатли Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Алҳамдулиллаҳ!

Тиконларнинг орасида энг гўзал гулларни очирган Роббим сизнинг ҳам
Умидларингизни
Дуоларингизни қабул этсин...

Яхшилик ва дуолар ила кунингиз хайрли, ибодатларингиз ҳузур ва ҳаловатли ўтсин...

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади. Кимдир дардингдан фойдаланади, кимдир меҳрингдан.

Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Кимдир кўзингга тупроқ сочади, кимдир қалбингга пичоқ санчади.

Сен, муҳими, ҳар қандай ҳолатда ҳам ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма!
Чунки, ДУНЁ ДАЛАСИда ҳар ким экканини ўради.

@Ishqim_Sen


Ҳазрати Юсуф зиндонда эканликларида уларга:
“Биз сени муҳсинлардан деб биламиз” -дейилди.
Кейин Миср хазинабони бўлганларида ҳам:
“Биз сени муҳсинлардан деб биламиз” -дейилди.
Келиб чиқадики асл маъдан ўзгармайди.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чарчайдиган бўлсанг,
Қийналадиган бўлсанг,
Шикоят қиладиган бўлсанг,
"Кошки" ларга сиғинадиган бўлсанг,
Сўзни "Балки" дея бошлайдиган бўлсанг,
Ишқ йўлига кирма, ишқ йўлида "Ундан" қайтиш йўқдир!
Ишқ сенга шундай демоқда:
- Йўлимда экансан, йўлларингга бошим фидо бўлсин!
Аммо сен ҳам шуни яхши билки, мен ҳам йўлимда бошингни истайман...
Сендан менга ғазаб ва инжиқликлар келадиган бўлса, бош устига!
Аммо оёғингга тикон ботса йўлимда, оҳ-воҳ қилма...
Ишқ билак кучи эмас, “ЮРАК” ишидир! Юрагинг дов бермаётган бўлса,
Ишқ йўлига тушма!

Мавлоно Румий

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Кейин менга: “Келажак учун ўрта мактабни ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Келажак учун  лицейни ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун бакалавр ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун иш топ”, дейишди. Кейин: “Келажак учун оила қур”, дейишди. Кейин эса: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди..
Мана ниҳоят, бугун ёшим 77га етганида ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг шоҳига илиб қўйилган бир парча қизил мато экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки, келажакка етиб борилганида, у ҳозирга, ҳозир эса ўтмишга айланаркан. Сўнг янги келажак билан тўқнаш келинар экан. Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишинг экан.
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтувчидир. Фақат қибласи нотўғри. "Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Базиси эса дунёга берилган, базиси мол-мулкига алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу
Кунни яхши ниятлар билан бошлаётган меҳр муҳаббатли қалб эгалари.
Бугунги куннинг файзи, барокатлари, ҳасанотлари, омад ва даромадлари барчамизга муборак !
Кунингиз Аллоҳ рози бўладиган ҳайрли амаллар билан тўла ўтсин!

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Ishqim_Sen


Ибодатдан завқ олмаяпман!

Устоз мен зикрдан, тасбеҳдан завқ олмаяпман. Ололмаяпман, завқ билан қилолмаяпман?
Ҳа, зикрнинг, ибодатнинг, бир завқ, шавқ билан қилиниши бор бўлса, бирда эса оғизнинг тоти ва завқнинг қочиши бордир.
Ким Аллоҳ таолонинг ҳаром қилган гуноҳларидан, ҳаром қилган нарсаларидан ўзини мажбурлаб тўхтатса, кўзини ҳаромдан қўриса, қўлини ҳаромдан тортса, оёғини ҳаром ерга босмаса, нафси хоҳласада, ўзини тутса... У вақтда Аллоҳ унинг кўнглига бир лаззат беради, иймоннинг тотини, ана шунда тотади. Тоти қачон қочади? Инсон хоҳ дарвеш бўлсин, хоҳ тақволи мусулмон бўлсин, гуноҳга ботдими, ибодатдан завқ ололмайди. Завқ ололмадими, аста секин ибодатини ҳам тарк эта бошлайди. Ибодатининг таркини орқасидан иймони заифлашади. Иймони заифлашдими, куфрга кета бошлайди. Аллоҳ асрасин!
Шунинг учун ҳаромлардан ва шубҳали нарсалардан жуда эҳтиёт бўламиз.
Қандай эҳтиёт бўламиз?
Ҳаром луқма еб қўймаслик учун эҳтиёт бўламиз. Меъдамизни ҳаром билан тўлдирмаймиз. Топиб келаётган нарсамизнинг ҳалол бўлишига диққат қиламиз. Кўзимиз билан ҳаромга, гуноҳга қарамаймиз.
Аллоҳ раҳмат қилсин, Махмуд деган бир амаки бор эди. Анқарадаги истиқлол майдонида сайр қилиб юрарди. Жуда яхши инсон эди.
"Болам, биз" дерди, гугурт олардик, уйда олов ёқиш учун, печкани, учоқни ёқиш учун гугурт сотиб олардик. Шу гугурт қутисининг устида расм бўларди. Шу расмни биз тирноғимиз билан тирнаб ўчирардик, уйга бу расмли гугурт қуттиси кирмасин деб. Гугурт керак, аммо расмини ўчириб, сўнг олиб кирардик" дерди.
Энди эса уйларнинг ичи, албатта Аллоҳ таоло севмаган, рози бўлмаган, ахлоққа сиғмаган, иймонга мос келмаган расмларга тўла бўлгандан кейин нима бўлади?
Шубҳасиз у вақтда ибодатнинг тоти қочади, қалбнинг нури кетади. Инсоннинг маънавияти орқага кета бошлайди.
Мана шундай ёмон одатларни тарк қилиш ҳам ҳасонатдир.
Ёмон одатлардан воз кечмоқ...
Мен энди, модомки муборак бир мавсум келипти, модомки муборак уч ойлар бошланипти, иншааллоҳ Аллоҳ менга ёрдам беради. Мен бундан кейин ҳеч қандай гуноҳ ишларга, ҳаром нарсаларга аралашмайман.

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон қуддиса сирруҳ

@Ishqim_Sen


#Онага_итоатда_ибрат_зот

Увайс Қараний ҳазратларининг ишқи шу қадар аланга олган эдики, ягона орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалланинг жамолини бир бора бўлса-да кўрмоқ эди. Шу ишқ ила кунлар ўтиб борар эди. Қалбидаги ишқ оташи куйдириши чидаб бўлмас даражага келган куни онасига:
– Онажон! Ижозат берсангиз, севикли Пайғамбаримизнинг муборак юзини кўриб келардим, Мадинага бориб зиёрат этардим, – деди.

Онаи зори узоқ вақт ўйланиб туриб:
– Фақат бир шарт билан рухсат бераман, Расулуллоҳни хонаи саодатларида зиёрат қиласан, бошқа ерда эмас, – деди.

Қараний ҳазратлари онажоним рухсат бердилар дея Мадинага қараб йўлга тушди. Бир неча кун йўл юриб Мадинага етиб келди. Суриштириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларини топиб борди. Хонаи саодатнинг эшигини қоқди. Ичкаридан Оиша онамиз:
– Ким у? – деб овоз берди.

– Мен Увайс Қаранийман, Яманнинг Қаран қишлоғидан. Расулуллоҳнинг зиёратига келдим, – деди.

Оиша онамиз:
– Расули акрам масжидга кетдилар. Ҳозир масжидга борсангиз, ўша ердан топасиз, – деди.

Увайс Қараний:
– Оҳ! – деди – кетишим керак, онажонимнинг изни шу ерга қадар эди.

Оиша онамиз ҳайрон бўлиб:
– Эй, Аллоҳнинг бандаси кимсиз ўзи? – деб сўради.

– Отим Увайс. Яманнинг Қаран қишлоғиданман. Чўпонлик қиламан. Севикли Пайғамбаримизни зиёрат этиш учун онажонимдан шу ерга қадар рухсат олган эдим. Демак, зиёрат насиб этмабди, – дея ортига қайтиб кетди.

Расулуллоҳ масжиддан қайтганларидан сўнг:
– Ё Оиша, бу ерга Увайс (Вайсал) келдими? – деб сўрадилар. Саволига тасдиқ жавобини олгач,
– Унга мени бу дунёда кўриш насиб этмайди. Аллоҳ таоло уни имтиҳон қилаётир, Онасига бўлган итоатининг даражасини ўлчаётир, – дедилар.

Увайс Қараний онасининг олдига қайтиб келиб бўлиб ўтган воқеани чуқур уҳ тортиб сўзлаб берди.

Онаси унга:
– Сиқилма ўғлим, сиқилма. Сен мени мамнун этганинг каби Аллоҳ таоло сени мамнун этажак. Севикли Пайғамбаримизни ҳақиқий дунёда албатта кўрасан, – деди.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⸺ Ёмон фикрлар ёмон қилмишдан бадтар, ⸺ деди бир куни Луқмони ҳаким.
⸺ Нима учун? ⸺ деб сўради одамлар. Ҳаким айтди:
⸺ Чунки сиз бирор ёмон қилмишингиздан афсусланишингиз, эҳтимол, уни қайтиб бажармаслигингиз мумкин. Аммо ёмон фикрлар изма-из қабиҳликларни келтириб чиқараверади.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир. “

Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛАМ,..
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛАМ ...
Бисмиллаҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛАМ ...
🍃
Ҳаёт- бу туганмас дарслик. Баъзан у қувонч бахш этади, баъзан эса сабрга чорлайди. Ҳар бир қийинчилик яшаш санъатини ўргатадиган синовдир.

🌎Дунёда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун сабаблар оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан шу эҳтимолларни уйғотасиз.
Гўзал калималар сўзлангки,
гўзал эҳтимоллар уйғонсин.
Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
Жалолиддин Румий

Кунингиз файз ва барокотларга тўла бўлсин азиз диндошим🤲

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй авф этишни севадиган Роббим!
Сен кўз ёшларимни арт, қалбимга тасаллий бер, кўнглимга хотиржамликни тушир.
Бу нарса (қийинчилик) ларда ҳам бир хайр бор албатта. Хайрли машаққатларимни мен учун суюкли қил.
Қилган дуоларим худди кечага сочилган юлдузлар каби, ҳаётимни ойдинлатсин.
Ғам ташвишли онларимда мени хурсанд қил.
Жоҳилман, ниҳоятда жоҳилман.
Ибтидоим ҳам, интиҳоим ҳам Сен бўл!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
62:9
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

@Ishqim_Sen


ЖУМА МУБОРАК!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жуманинг хайри ва барокати СИЗГА бўлсин!

@Ishqim_Sen


#Жума_дуоси

Аллоҳим мен ҳам барча қулларинг каби ожиз ва бечораман. Қўлимдан келганини қилсамда, кучим етмаган нарсаларнинг барчасидан ёлғиз Сенга сиғинаман, Сендан ёрдам сўрайман. Қалбимдаги дуойим ила ҳаддим сиғмаса-да яна эшигингдаман ё Роб! Беморларимизга шифо бер, қарздор биродарларимизга чиқиш йўли бер, дарди борларга давони эҳсон айла. Иззат ва шарафидан ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Роббим! Гуноҳларимизни афв айла, бизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим кўнглимизда бор бўлганни умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзингга асра!  Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар. Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг билан дуоларимни Ўзинг ижобат қил! Аминь!🤲

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир Исм бор, ҳеч унутолмаганим...
Бир Гул бор, ҳеч ҳидлолмаганим...
Бир Хаёл бор, ҳеч кўролмаганим...
Бизда Сиз борсиз Эй Аллоҳнинг Расули, соғиниб, соғиниб етолмаганим...

Сизга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин...


Эй Меҳрибон Роббим!
Жаноби Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратлари билан, биз ғариб умматларини кўз ва қалбларини қувонтир!
Жуда соғиндик...

Бугун жума...
Яқинларимизни йўқлаш хотиримиздан фаромуш бўлмасин. Ўтганларнинг ҳақига дуои фотиҳа, тирикларнинг ҳақига дуолар йўллаш билан севгимизни билдирайлик.
Инсон дуоси қадар севади. Севганини дуосидан туширмайди.


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпдан кўп саловату саломлар бўлсин...
Саллолҳу аълайхи вассаломга бўлган севгимиз соғинчимиз бисёр..


Саллолоҳу аълайка я росулуллоҳ..

Жуманинг хайри ва барокати СИЗГА бўлсин диндошим

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тахажжуд_вақти

Фарз намозлари билан чекланиб қолмайлик, қўшимча Нафл намозларни ўқишга ҳаракат қилайлик,
нафл нафақат инсоннинг ибодатдаги ғайратини оширибгина қолмай, балки фарз намозларни тўлдиради,
фарзларни бажариш пайтида қилинган камчиликларни тўлдиради.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿

✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃
✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃
✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@Ishqim_Sen


Исмингиз Аршда зикр этилади

“Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” (Анкабут сураси, 45-оят) деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” (Муттафақун алайҳи) дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».
 
@Ishqim_Sen

Показано 20 последних публикаций.