Аллоҳ васлига ошиқлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...
Румий
🍃
@Firrdavss_bot
🍃

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Қувонч вақти албатта келади...
Гарчи кеч бўлса ҳам. Чунки бу Аллоҳнинг ваъдаси.

«Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар».
(Иншиқоқ сураси 19 оят)
(Яъни бир ҳолдан сўнг бошқасига
ўтасизлар).
Торликдан кейин кенглик, ғамдан кейин хурсандчилик, кўзёшдан сўнг табассум қиласизлар.
Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин! Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин,
беморларимизга шифо, вафот этганларимизга раҳм қилсин!
🤲🤲🤲
Ҳар қандай холатда шукрдамиз.
Кайфиятингизни кўтаринг,
Аллоҳ биз билан..

Менга хотиржамлик келтирувчи ҳикматлар;
1. Қуёшга ўхшаб порлашингиз — учун аввал ботишингиз керак.

2. Аллоҳ сиздан нимани олган бўлса, албатта, ундан яхшисини қайтиб беради. Фақат сиз бунга ишонинг!

3. Сизни ўлдирмаган барча нарса сизни — кучли қилади.

4. Хато қилишингиз сизни қисматингизга ёзилган эди. Хоҳласангиз ҳам қочиб қутулолмасдингиз.

5. Қийинчиликлар сизни Аллоҳни эслашингизга, Унга яқинлашишга сабабчи бўлаётган бўлса, қийинчилик эмас — Аллоҳнинг туҳфаси экан!

6. Аллоҳнинг ҳикмати ила ёпилган ҳар бир эшик ортида — Унинг раҳмати ила очиладиган икки эшик бор.

7. Охири абадий жаннат бўлган машаққатнинг нимаси машаққат?

8. Сизни тақдирингиз ер яралишидан 50 минг йил аввал китобда битиб қўйилган. Келажакни ўйлаб хавотир олманг!

9. Аллоҳ ижобат қилишни истамаганида — сизни дуо қилишга илҳомлантирмаган бўларди.

10. Қачонки дуо қилсангиз, Аллоҳ — ё сўраганингизни беради, — ё ундан ортиғини беради, — ёки уни ортидан келаётган балони олдини олади.

Шунда ҳам бермаса охиратда сизга янада кўпайтириб беради.

12. Сизга етган мусибатга ҳар доим ҳам — сиз айбдор эмассиз.

💫Баъзи пайтлар Аллоҳ даражангизни кўтариш учун ҳам мусибатга йўлиқтиради.

@Ishqim_Sen


МЎЪЖИЗАЛАР КУТИНГ
Миянгизга гоҳида: “Мен Аллоҳдан сўраяпман, лекин ўйлаб қоламан, қандай қилиб Аллоҳ буларнинг ҳаммасини ўзгартириши мумкин?!”, деган хаёл келади.
Аслида сизнинг вазифангиз дуо қилишдир. “Қандай” деган савол эса сизнинг ишингиз эмас. Бу сизнинг ваколатингизга ҳам кирмайди. “Қандай” деган сўзингиз сабаблар билан боғлиқ ва сабабларнинг барчаси эса Аллоҳнинг қўлидадир!

Шунинг учун сизни огоҳлантирмоқчиман: Ҳеч бир ишни Аллоҳ учун оғир санаманг!

Ҳа, инсон ўз ҳолатини оғир деб ўйлаши, ва: “Мени фақат мўъжизагина қутқариши мумкин!”, дейиши мумкин.
Айни шунинг учун ҳам, мўъжизалар содир бўлиши учун ҳам дуо бор.
Лекин бундан аввал сиз ўз кучингиз ва имкониятларингиздан воз кечиб, Аллоҳнинг кучига ишонишингиз керак. Дуо қилганда, чўкиб бораётган киши қандоқ муҳтожлик билан қутқарувчидан ёрдам сўраса, худди шундай Аллоҳдан сўрашингиз лозим. Аллоҳ сизни эшитишига қатъий ишонишингиз керак!

Ҳеч қачон Аллоҳни синаб кўраман деб ўйламанг. Аввал ишонинг, кейин натижани кутинг!
Агар сиз ҳамма нарса сабабларга боғлиқ деб ўйласангиз, Аллоҳ сизни ўша сабабларга ташлаб қўяди…

Аммо агар сиз ҳамма нарса фақат Аллоҳнинг қўлида деб ишонсангиз У сизга сиз тасаввур ҳам қила олмайдиган сабабларни юборади!
Ёдингиздан чиқмасин, Аллоҳнинг қўли махфий ишлайди. Шунинг учун қутулиш босқичларини ҳатто кўрмаслигингиз ҳам мумкин…

Юсуф алайҳиссалом ноҳақ қамоққа ташланганида, Аллоҳ унга чақмоқ юбориб, қамоқнинг деворларини йиқитиб уни чиқариб олиши ҳам мумкин эди.
Агар шундай қилганида, Юсуф алайҳис салом қамоқдан чиқса ҳам унинг ноҳақ айбланиши кейин ҳам сақланиб қоларди. Аллоҳ таоло уни озод ва бегуноҳ қилишни хоҳлади. Шунинг учун унга фақатгина бир туш юборди. Миср подшоҳи туш кўрди ва таъбир учун Юсуф алайҳис саломни чақиришга муҳтож бўлди. Юсуф алайҳис салом эса бегуноҳлиги тасдиқланмагунича қамоқдан чиқишдан бош тортди.
Натижада, у нафақат эркинликка, балки ҳурмат ва ишончга ҳам эга бўлди!

Агар сиз мендан сабаблар ҳақида сўрасангиз, аввало мана шуни унутманг. Бир кечада кўрилган туш бутун бошли вазиятни ўзгартириб юборишини ким ҳам ўйлабди дейсиз?!

Ҳамма нарсани Аллоҳга топширинг, сўнгра эса мўъжизаларни кузатинг!!!

@Ishqim_Sen


Устингиздаги Аллоҳнинг неъматлари қадрини англашни истасангиз, уларнинг йўқ бўлиб қолишини тасаввур қилиб кўринг. Бу уларнинг аҳамиятини, ўрнини белгилаб беради. Бу нарса эса неъматларни эслатиш борасидаги Қуръоний услубдир.

Аллоҳ таоло айтади: “Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур?” (Мулк сураси, 30-оят.)

Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга беради?” дегин. Оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юз ўгириб кетишларига назар сол" (Анъом сураси, 46-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт” (Қосос сураси, 71-оят).

Устоз Анвар Аҳмад

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳасан Басрий айтади: «Қуръон амал қилиш учун нозил қилинган эди. Инсонлар, аксинча унинг қироатини (мажбурий) амал қилиб олдилар» .
У инсонлар Қуръонга кўра амал қилмасдан, уни фақат қироат қилишларини назарда тутган.

Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ

@Ishqim_Sen


-2147483648_-230340.jpg
222.0Кб
“АЙЙАМУЛ БИЙЗ”
«Оқ кунлар» – ой тўлган, кечалари энг ойдин, кундуздек ёруғ бўлгани учун шу номни олган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур кунларда рўза тутишга тарғиб қилганлар.

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари ой энг тўлин бўладиган кунларнинг: ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларнинг рўзаларини тутишга буюрганлар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур кунларда рўза тутишга катта иштиёқ кўрсатганлар. Ҳатто Имом Насоий ва Табаронийлар ривоят қилган ҳадисда: “У зот алайҳиссалом “бийз кунлари” муқимликда ҳам, сафарда ҳам оғизларини очмас эдилар”, дейилган.

12-февраль – 2025 = 13-шаъбон-1446
13-февраль – 2025 = 14-шаъбон-1446
14-февраль – 2025 = 15-шаъбон-1446

⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан)
Чоршанба: 06:02 --- 17:56
Пайшанба: 06:01 --- 17:57
Жума: 06:00 --- 17:59

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.

Бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг.

@Ishqim_Sen


Aссалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу

«Ойдин кечалар» нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

📆 1446 - ҳижрий йил , Шаъбон ойининг 13-, 14-, 15- кунлари, 2025 йил февраль ойининг 12-, 13-, 14- саналари Чоршанба , Пайшанба, Жума кунларига тўғри келмоқда.

🌙 Бу кунлар ҳижрий - қамарий ойнинг 13-14-15- кунлари бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч кунлик рўза бутун асрнинг рўзасидир».  Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки ҳар ойда уч кун рўза тутса, бу абадий рўзадир».

Ҳар бир кунингиз хайриятларга тўла бўлсин🌸

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт шу қадар тез ўтмоқдаки, баъзан унинг қадрига етишга ҳам улгурмай қоламиз...
Шундай экан, ҳар лаҳзани қадрлаб, яхши ишлар қилишга ҳаракат қилиш керак.
Сизнинг орзуингиз – муҳтожларга ёрдам бериш, илм улашиш – шундай эзгу ишлардан, Аллоҳ баракасини берсин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ!
Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Яқинларим сизларни яхши кўраман ва доимо дуодаман...

🔠 Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
☝️Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
✍️Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
🎎🍃Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

📚”Ҳикматлар чашмаси” дан

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сабр нима?
Тиконга қараб гулни,
Кечага қараб кундузни ўйламоқдир.
Билмайсанми, ҳилол (янги ой) нинг бадр (тўлин ой) бўлишига бир қанча вақт керак бўлади...

Ҳазрати Шамс Табризий
🌙
Бир киши дўстига:
"Хотиржамлигинг сабаби нима?" деб сўраганида, дўсти:
-"Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр намози ўқидим. Бирор зарар, зиён етса, таҳорат олиб, ибодатда сабр тиладим.
Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккиланиб қолсам, таҳорат олиб истихора намози ўқидим. Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтарди", деб жавоб берди.
💫
Демак, маҳзунлик пайтингда бесабрлик қилмай одоб сақла. Шодлик кўз ёши оққанда ҳамд айтувчи бўл. Ғам алам пайтида ўзингни тутиб ол!
Маҳзунлик ҳам шодлик каби Аллоҳ томонидан берилган туҳфадир. Ўша маҳзунлик бироз турадида, сўнгра сабринг ҳақидаги маълумотни олиб, Парвардигор ҳузурига қайтиб кетади.

Оқшомингиз дуо,зикр,ибодатла гўзал бўлсин.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуърони Каримда келтирилган мехрибон ва рахмли Роббимизнинг ваъдалари...

@Ishqim_Sen


Бу дунё инсон учун текис бўлмайди!

– Мол дунё келиб, хотиржамликни олиб кетади.
– Хотиржамлик келса, мол дунё йўқ бўлади.
–Мол дунё ва хотиржамлик келса, солиҳа хотиндан маҳрум бўлинади.
– Солиҳа хотин келса, яхши фарзанд йўқ бўлади.
– Яхши фарзанд келса, кифоя қилгудек маблағ бўлмайди.
– Етарли маблағга эга бўлсангиз, ноқобил фарзанд юзага келади.
– Ҳамма нарса маромида лекин, соғликда муаммо бор.

Барча ишинг текис бўлиши амри маҳол нарсадир.
Дунё бизга раҳмат ўлароқ нуқсон ва камчилик узра бино қилинди. Агар ишлар сиз хоҳлаганингиздек ўхшайверса, бу энг катта мусибатдир.
Чунки мукаммал ва тўла тўкис ҳаётга эга бўлиш орқали сиз дунёга овуниб, Аллоҳ таолога йўлиқишни ёқтирмай қоласиз.
Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни яхши кўради.
Ким дунёни яхши кўриб, Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни ёқтирмайди.

💫🤲💫

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар бир нарсанинг ўлчов бирлиги бор.
-Темир тонналаб ўлчанади.
-Мева килолаб ўлчанади.
-Олтин грамлаб ўлчанади.
-Олмос қийротлаб ўлчанади.
-Оҳират амаллари зарралаб ўлчанади.
-Инсон қадри бемор бўлганингдаги вафоси билан ўлчанади.

7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам, кўрадир.
8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам, кўрадир.

Залзала: 7_8
⚡️
Огоҳ бўлинг!
Аллоҳнинг моли қимматбаҳодир.
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу азиз диндошим бароат кечасига жуда қисқа муддат қолди...
Қачон яхши ният қилсангиз, Аллоҳ ҳам аҳволингизни яхшилайди.
Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсангиз, ўйламаган томонингиздан яхшилик келаверади.
Бошқаларни бахтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бизни ҳам бошқаларнинг бахтиёр қилиш орқали ризқлантиради.
Олишни эмас, беришни ўйлайлик.
❄️
Бошланаётган хафтангиз,кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...

Аллоҳдан нима сўрасангиз хайрлиси қабул,дуолар ижобат бўлсин қадрлигим..

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхшилик изсиз кетмайди. Гарчи одамлар орасида бекор кетса-да, Аллоҳнинг олдидан кетмайди. Биз яхшиликни қилганда уни бизга қайтаришларини кутмаслигимиз лозим. Аммо бизга биров яхшилик қилганида уни қарз деб билишимиз керак. Бир умр унга ўша яхшиликни қайтариш фикрида юришимиз лозим. Ана шу пайғамбарлар хулқидир!

«Набавий тарбия» китобидан.

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

АЗИЗ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!!!
РОББИМ барчамизга соғ - омонликда яна бир кунга етказибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Омонликни барчага, шу қатори ўзимизга хам тилайлик. Сабаби эртага нима бўлиши Яратганга аён холос.

Ҳар қандай дамда хам бизнинг ҳолимиздан хабар олувчи, жон куйдиргувчи, дардимизга малҳам бўлувчи инсонларимизни борига ШУКР қилайлик.
Атрофингизга боқинг улар ёнингизда, яқинингизда... Улар қаторида биз хам бормиз...
Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан керакли хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар
          
Тўрт илоҳий ваъда:

1.«Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят).
2.«Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3.«Агар шукр қилсанглар, сизларга, албатта, зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4.«Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Роббим зурриёдларимиздан хомили-хофизу қуъронларни чиқаргин🤲

@Ishqim_Sen


​​Қуръони Карим ота-онага фарзандларига нисбатан меҳр-шафқатли бўлишларини буюрмайди.
• Чунки ота-онанинг фарзандига бўлган марҳамати фитрийдир.
• Ота-она боласининг барча хато-камчиликларини, итоатсизлигини, зарар ва зиёнларини ҳечқиси йўқ, деб кечириб юборадиган даражада марҳаматлидир.
• Бола бир нарсани ўн марта сўраса ҳам она унга эринмасдан жавоб беради.
• Она қариб эсидан чиқарган нарсаларни сўраганида
• Боласидан ёқар-ёқмас жавоб олади.
• Ҳеч қайси она тўшакка михланган боласи учун:
• «Эй Роббим, қийналиб кетдим.
Жонини олгину, қутулай», деб дуо қилмайди.
• Ота-онаси тўшакка михланиб (туролмайдиган касалликка чалиниб) қолганида эса,
• Баъзи фарзандлар уларнинг ўлимини кутишади.
• Шу боис ҳам Аллоҳ таоло ота-онага эмас,
• Аксинча, фарзандга ота-онасига нисбатан марҳаматли бўлишларини буюрган:

«Икковларига меҳрибонлик ила ҳокисорлик қанотингни пастлат ва:
• «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт».

«Исро» сураси, 23-оят

Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ,
«Ислом оиласида фарзанд тарбияси», 28-саҳифа

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзанд тарбиясида Қуръоний тавсиялар👆

⚡️Ҳозирги кунга келиб, дунёда жуда кўп нарса ўзгарди. Фарзандларимиз таълим-тарбияси билан жиддий шуғулланишимиз керак бўлган биз инжиқ капитализм талабларини (глобализация) бажариш билан банд бўларканмиз, болаларимиз тарбияси билан шуғулланиши учун бошқаларга пул етказиб бериш дардига тушдик. Кам қолди, жуда яқин келажакда тарбия дефицит бўлади, фарзандларимизни тарбия олиши учун махсус пуллик курсларга юборамиз, чунки на оилада на маҳаллада тарбия берадиганни ўзи қолмайди, “маънавият”чилар бундан истисно, уларнинг фойдасидан зарари кўп.
Фарзандларимизни, аввал бўлганидек, оила муҳитигина қутқариб қолиши мумкин. Яъни фарзандимизга аҳамият қарата олмаслигимизнинг сабаби бор-йўқ ишимиз улар билан шуғулланадиган мутахассислар учун пул топиш бўлиб қолганидир.

©Азамат Акбар

@Ishqim_Sen


ВАҚТИ БОР

Мендан: “Нега Аллоҳ мен сўраган нарсани бермайди?”, дея сўрашади.
Мен эса уларга шундай жавоб бераман: “Шифокор биз хоҳлаган дорини эмас, балки бизга керак бўлган дорини беради! Балки сиз Аллоҳдан ўзингиз учун зарарли нарсани сўраётгандирсиз!
Сиз воқеликка имкониятлари чекланган инсон кўзи билан, чекланган тафаккурингиз билан қарайсиз, аммо Аллоҳ таоло барча ишларини ўзининг мукаммал илми ила бошқаради!”.

Кичик бола ранг-баранг дориларни кўриб, уларни олишни истаб йиғлайди. Лекин ота-онаси уни бундан ман этади. Болага ўша пайтда бу маҳрумлик бўлиб кўринади. Аммо ота-онаси баъзан ман қилиш аслида ато этиш эканлигини яхши билишади. Аллоҳ таоло ҳам барча ишларни Ўз раҳмати ила бошқаради. Шунинг учун Унга нисбатан одобли бўлаверинг!

Балки Аллоҳ сиз сўраган нарсани бермоқчидир, аммо ҳали унинг вақти келмагандир. Ҳатто вақтнинг ўзи ҳам биз англамайдиган ҳикматлар ичидадир!

Қуръони каримда шундай дейилади: “Қачонки у вояга етиб мустаҳкам бўлганида, унга ҳукм ва илм ато этдик!”.
Қосос сураси 14 оят
Демак, баъзи нарсаларга эришиб уни муҳофаза қилиш учун аввало пишиб-етилган бўлишингиз керак экан!

Агар Аллоҳ Юсуф алайҳис саломни қамоқдан дарҳол қутқарганида, у подшоҳликка эриша олмас эди. Юсуф алайҳис салом қамоқда бўлган пайтида Улуғ ва Қудратли Зот Унга буюк неъматларни тайёрлаб қўйган эди!

Мусо алайҳис саломнинг ўн йил Мадянда қолиши беҳуда эмас эди. Мисрдаги вазият унинг келишига тайёр бўлиши керак эди. Шунингдек, у ҳам буюк юкни кўтаришга тайёрланиши, сайқалланиши лозим эди. Чунки кейинги вазифа оғир эди. Кечиктириш эса унинг учун тарбия, сайқалланиш ва тайёргарлик эди!

Мусулмонлар Маккада мушриклар зулмидан қутулиш учун қўлларига қилич олишни хоҳлашган эди, аммо урушга рухсат фақат ҳижратдан кейин берилди. Аллоҳ уларни ҳижратдан кейин ғалаба билан сийлаган экан, У Маккада ҳам уларга ғалаба беришга қодир эди. Лекин Аллоҳ уларни аввал тарбиялашни хоҳлади, чунки имонсиз, илмсиз, ақидасиз кўтарилган қилич тезда тойилади. Аллоҳ таоло қилични душмандан қасос олиш, шахсий интиқом учун эмас, Ўзининг калимаси олий бўлиши учун кўтарилишини хоҳлади!

Қиссаларда ибрат бор!

Агар сиз бир нарсадан маҳрум қилинсангиз, бу раҳматдир. Агар сизга ато этилса, бу ҳикматдир. Агар сўраган нарсангиз кечикса, демак, ҳали вақти келмаган!

©Абдулқодир Полвонов

@Ishqim_Sen


Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

БУ ДУО СИЗЛАР  УЧУН
  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

  Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

  “Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

  “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

  “Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин.

  Аминь🤲

@Ishqim_Sen


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳим, ким бизга яхшилик истаса, уни ҳам барча яхшиликларга муваффақ қил ва унга икром кўрсатишда бизга ёрдам бер!

Аллоҳим, ким бизга билмай ёмонлик истаса, унга билдир ва яхшиликни ўргат.

Ким бизга билиб ёмонлик истаса, уни ўзи билан ўралаштириб қўй!

Уйқудан олдинги эслатма, рисола:
“Хотиржам бўл, чунки сенинг ўзинг учун қиладиган тадбирингдан кўра афзалроқ тадбир қилувчи Роббинг бор!”

Ҳамма қадрликларимизга дуоларимиз бўлсин.

Хавотир бўлманг ҳаммаси яхши бўлади.
Аллоҳ меҳрибон у бандаларини офатга,балога қолдирмайди...

🤲Дуо,зикр,шукр,ибодат ҳамроҳ бўлсин..

@Ishqim_Sen

Показано 20 последних публикаций.