1. Фиқҳий жиҳати:
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
- Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
- Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
- Ҳайвоннинг мояги
- Ўт пуфаги
- Безлари
- Сийдик қопи
- Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром).
Ҳанафий фиқҳ китобларимизда мана шу аъзолардан бошқа аъзоларни мутлақ ейиш мумкин экани айтилган. У қайси аъзо, қайси жойи бўлса ҳам жоиз.
Лекин мўътабар фиқҳ китобларида курак суягини ёки мутлақ суякни ейиш жоиз эмаслиги ёки макруҳи танзиҳийлиги борасида қайтариқ йўқ. Яъни, мутлақо ҳалол, ишлатиш, истеъмол қилиш жоиз.
2. Тиббий жиҳати: Тиб китобларида ҳам суякни емаслик борасида ҳеч қандай қайтариқ йўқ.
Тиб жиҳатдан суякни мизожи-табиати:
Суякни табиати совуқ-қуруқ.
Ҳаммани мизожи ҳар-хил бўлгани эътиборидан, ким истемол қилса, иссиқлик нарсалар билан мослаштирилса, мўътадиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Сеҳр жиҳатидан: Сеҳр жиҳатидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Шу соҳадаги мутахассис, кибор уламоларни китобларида ҳам ҳеч қандай тақиқ, емасликка тавсия ҳам йўқ.
Асадуллоҳ Қудротуллоҳ.
Манбалар:
- Роддул Мухтор, Фатҳу Бобил Иноя, Ҳидоя...
- Тиб Қонунлари...
- Ваҳид ибн Абдуссалом китоблари...
Бизни кузатишда давом этинг!
@KavkabUz