FotihaUz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​РЎЗАДОРНИНГ ЗУЛУК ҚЎЙДИРИШИ
#рўза

❓САВОЛ: Рўзадор одам зулук қўйдириши мумкинми? Айримлар зулук қон сўришдан олдин юборган модда сабабли рўза очилиб кетади, дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зулук инсоннинг тери остидан қон сўради. Бу билан рўза очилмайди. Ҳаттоки, сўришдан олдин юборадиган модда ҳам рўзага таъсир қилмайди. Чунки тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши, совуқ сувда ғусл қилиш натижасида тери орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмайди. Лекин қон олдириш рўзадорни заифлаштириб қўядиган бўлса, бу иш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун бу ишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
HOMILADOR AYOL RO’ZA TUTSA BO’LADIMI…?

@FotihaUz


#Рамазон

Рамазон муждаси (биринчи қисм)

Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз:

1. Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бажариш, яъни ихлосли бўлиш.

2. Аллоҳ таолога тавба қилиш.

3. Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.

4. Иймон ва савоб умиди ила рўза тутиш.

5. Иймон ва савоб умиди ила кечаларини бедор ўтказиш.

6. Иймон ва савоб умидида Қадр кечасида бедор бўлиш.

7. Рамазоннинг охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.

8. Умра қилиш.

9. Эътикофда ўтириш.

10. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.

11. Қуръони Каримни тиловат қилиш.

12. Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш.

13. Аллоҳ таолони зикр қилиш.

14. Истиғфор айтиш.

15. Таҳоратни мукаммал адо этиш.

16. Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калимасини айтиш.

17. Доимий таҳоратли бўлиб юриш.

18. Мисвок ишлатиш.

19. Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.

20. Азонни эшитгандан кейин унинг дуосини ўқиш.

21. Азон ва иқомат орасида дуо қилиш.

22. Беш вақт намозни тўкис адо этиш.

(Давоми бор)

🔗 https://islom.uz/maqola/18908

🕋 @islomuz


Илм даражаси

Дамашқлик уламолардан бири айтиб берганди. Унинг отаси икки ёки уч йил олдин вафот қилган экан. Аллоҳ раҳматига олсин. У кичиклик вақтида унга қараб: - “Эй ўғилчам, агар ахлат қутиси сени Аллоҳга элтади деб билганимда, албатта сени ахлат ташувчи қилиб етиштирган бўлардим. Лекин аниқ биламанки, ҳақиқий илмнинг ўзигина сени Аллоҳга етказади, танитади. Ундан бошқа йўл, бошқа ношаръий ишлар олиб бормайди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Илм фақат таълим олиш билан ҳосил бўлади”, деганлар”, деб насиҳат қилган экан.
(Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi




Усмон мусҳафининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда

Сўнгги пайтларда бир қатор хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар билдирилмоқда. Жумладан, Ислом цивилизацияси марказида бўлиб турган Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Дин тарихи музейи вакили Ирина Османова ҳам Марказ очилишида Дин тарихи музейида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналарни юртимизга олиб келиш ва кўргазма ташкил этиш таклифини билдирди. Бу таклиф Марказ раҳбарияти томонидан илиқ қабул қилинди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23385

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
QOYOMATDA DO’ZAX KUYDIRMAYDI…

@FotihaUz


Сиз танлангансиз

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Бағдод" китобида келтиради:
"Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади:
"Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда гўзал эди. Мен уни яхши кўрар эдим. Бир кеча у менинг ёнимда ухлади. Ярим кечаси турсам ёнимда йўқ. Ёмон хаёлга бордим. Уни топганимда саждада дуо қилаётган эди:
"Эй Роббим! Менга бўлган муҳаббатинг ҳаққи, мени мағфират қилгин!".
Мен дедим:
- Ундай дема. "Сенга бўлган муҳаббатим ҳаққи", дегин!
Жориям деди:
- Эй Басранинг фақиҳи ва қозиси! Унинг менга бўлган муҳаббати мени ширкдан халос қилди, исломга олиб кирди. Унинг менга бўлган муҳаббати мени уйқудан Ўзи учун уйғотиб, сизни ухлатди!

Шунда мен дедим:
- Боравер, сен Аллоҳ учун озодсан!".

Қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қуйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қуйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@FotihaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ZAKOT TO’G’RI TAQSIMLANGANDA EDI…

@FotihaUz


Ғанимат дунёда дийдор ширин!

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@FotihaUz


Солавот айтишни унутманг, азизлар!


#iftorlik

Расулуллоҳ ﷺнинг васиятлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ифторлик вақтида:
"Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул Аълийм" деб айтишни васият қилдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, биздан қабул эт. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
RO’ZADOR ODAM O’Z SO’LAGINI YUTSA…?

@FotihaUz


Садақанинг фазилати

Суфён роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Шом аҳлидан бир киши келиб: "Менга Сафвон ибн Салимни кўрсатинглар. Мен уни тушимда жаннатда эканлигини кўрдим", деди. Мен: "Қайси амали учун?", деб сўрадим. У: "Бир инсонга куйлак кийдиргани учун", деди.
Кейинроқ Сафвондан куйлак воқеаси ҳақида кишилар сўрашганда шундай жавоб берган экан:
"Совуқ кечада масжиддан чиқсам бир яланғоч киши қалтираб турган экан. Куйлагимни ечиб унга кийдирдим".
Садақа қилувчи киши қиёматда садақасининг соясида бўлади!
(Ибнул Жавзий "Сифатус сафва")

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


НАМОЗ

"Бир дўстимнинг зиёратига борган эдим. У солиҳ, мураббий шайхлардан эди. Мажлисимизда унинг ўғлининг икки ажойиб, гўзал дўстлари ҳам бор эди. Шомга азон айтилди. Намозга ҳозирландик. Аммо йигитлардан бири ҳеч қимирламас эди. Шайх унга:
- Намоз ўқимайсизми?-деди.
У:
- Таҳоратим йўқ, деди.
Шайх:
- Мана сув, деди.
У:
- Раҳмат, таҳорат қилишни хоҳламайман, деди.
Шайх:
- Таҳорат қилиш осон. Унда машаққат йўқ, деди.
У:
-Йўқ, раҳмат!-деди.
Сўнгра биз ўзимиз усиз шом намозини ўқиб олдик.
Намоз тугагач шайх бу ишни шу ҳолда қолдиришни гуноҳ деб билди. У намоз ўқимаган йигитга деди:
- Болам! Шом намозини ғариб дейишади. Яъни, вақти жуда оз. Агар уни уйингизда ўқимоқчи бўлсангиз улгура олмайсиз.
Шунда у деди:
- Тўғрисини айтсам, мен намоз ўқимайман.
- Нега намоз ўқимайсиз?
- Бу ҳар кимнинг шахсий иши. Бошқаларнинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ. Менинг ҳеч кимга зарарим тегмайди, бировнинг молини ўғирламайман. Шу етади!
- Бу сизнинг ва ажнабийлар фикрини олганларнинг қарашидир. Исломнинг қараши ўзгача. Исломда ҳар-бир мусулмон бошқа мусулмон биродарини тўғри йўлга бошлаши, унга насиҳат қилиши, ёмонликдан қайтариши вожиб ҳисобланади.
- Дин дегани намоз деганими?
Суҳбатга мен аралашдим:
- Ҳа, дин дегани намоз дегани. Фақат исломда эмас, барча динларда шундай. Дунёда қанақанги дин бўлмасин, унда ибодат бор. Ҳатто ботил динларда ҳам ибодат бор. Дин ибодат бўлмаса нима ахир?! У рақс тушиш, ҳайкал ясаш, арқонда юриш эмас-ку! Шайх сизни Аллоҳнинг фарзига чақираяптилар. Буни ўзлари тўқиб олмаганлар.
- Мен намознинг фарзлигини инкор қилмайман. Мен намоз ўқишни яхши кўраман. Аммо баъзи намозхонларни кўриб намоздан ҳам нафратланиб кетаман. Бизда мактабда бир йигит бор. Намозни канда қилмайди. Вирдлар ўқиб юради. Аммо ўзи ҳийлагар ёлғончи, омонатга хиёнат қилади. Тўғри юрмайди.
Мен ундан сўрадим:
- Шунинг учун намозни тарк қилганмисиз?
- Ҳа!
- Унда нега ейишни ҳам тарк қилмагансиз?
- Нега энди емаслигим керак?!
- Чунки ейдиганларнинг ичида ҳам ўғрилар, ифлослар, хоинлар бор.
- Менинг улар билан нима ишим бор. Ейиш зарурий нарса. Усиз танамиз тирик юра олмайди.
- Намоз ҳам руҳимиз яшаши учун зарурдир. Намоз ўқийдиган ўша ифлос, ёлғончи билан нима ишингиз бор?!
У жим бўлиб қолди.
Мен давом этдим:
- Сиз ўша ёлғончи, хиёнаткор дўстингизни намоз ўқияпти деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, албатта!
- Йўқ ўғлим! У намоз ўқимаяпти. Намоз инсонни фаҳш ва бузуқ ишлардан қайтаради. Бу Аллоҳнинг сўзлари. Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни шарҳлаганлар. Айтганларки, кимнинг намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса демак у риё учун, ўзини кўрсатиш учун намоз ўқияпти. Бу эса инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради холос! Бошлиқнинг олдига ҳар соатда кириб-чиқадиган котиб ташқарида унга қарши гапирса, ёки унга ёқмайдиган ишларни қилса, буйруқларига хилоф қилса аҳволи нима бўлади?! У яна бироздан сўнг бошлиқнинг олдига киришини билатуриб қандай қилиб бунақанги ишларни қилади?! Худди шунингдек, ўзини Аллоҳнинг ҳузурида тургандек ҳис қиладиган, Унинг ҳузурида беш вақт намоз ўқийдиган киши қандай қилиб фаҳш ва мункар ишларни қилади?! Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам намозни мўъминнинг эшиги олдидан оқиб ўтадиган анҳорга қиёслаганлар. Бу анҳорда кунида беш марта ювинган кишининг баданида кир қоладими?!
Менимча сизнинг дўстингиз намоз ўқимаган. Гарчи у рукуъ, сажда, қироат, зикр қилган, зоҳирий арконларни бажарган, вожиб, суннатларни адо қилган бўлсада унда ихлос ва қалб ҳозирлиги бўлмаган. Буларсиз намоз худди руҳсиз жасадга ўхшайди!".
(Шайх Али Тантовий, "Нур ва ҳидоят")

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Og’iz ochishni…?

@FotihaUz


Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)


Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

@FotihaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Vaqf qilingan ilm maskanlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @FotihaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷🌹💐Рамазон ойининг биринчи жумаси муборак бўлсин!🌷🌹💐

❗️Салавот айтинг!
Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.

❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.

❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.

❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!

‼️ Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.

♻️ Улашинг
@FotihaUz

Показано 20 последних публикаций.