Зикр аҳлидан сўранг

@savollar_kanal Нравится 31
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz_kanal
@Hazratim_uz
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Религия
Добавлен в индекс
08.08.2019 01:58
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
127 211
подписчиков
~43.4k
охват 1 публикации
~322.3k
дневной охват
~8
постов / день
34.1%
ERR %
561.51
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
21600 упоминаний канала
550 упоминаний публикаций
1393 репостов
SHAYX MUHAMMAD SODIQ SABOQLARI🌙
Ҳадис ва Ҳаёт
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
ISLOM_UZ QURAN
SHAYX MUHAMMAD SODIQ SABOQLARI🌙
SHAYX MUHAMMAD SODIQ SABOQLARI🌙
Viktorina KaMalak
🌙 Islomdan Savol - Javob
Islomiy Suratlar
НАМОЗНИ ЎРГАНАМИЗ
НАМОЗ ВА ҲАЁТ
ISLOMIY VIDEOLAR
ᴛᴀǫᴠɪᴍ🌙
Islomdan Statuslar 🌙
НАМОЗ
Namoz Vaqtlari
Hazratnavoi.uz
🔆Nomoz oqish va O'rganish🔆
ShayxMuhammadSodiq
ShayxMuhammadSodiq
НАМОЗ ВА ҲАЁТ
☪ NAMOZ VA HAYOT
#Saidalixon_#Sobirov✅
Eslatmalarim
Zazor club
ШАЙХ САБОҚЛАРИ
Каналы, которые цитирует @savollar_kanal
GRAND TA'LIM
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islam.uz
Islom.uz
Islam.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
QURAN.UZ
QURAN.UZ
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Islam.uz
Islom.uz
Hilol Nashr 🇺🇿
Hilol Nashr 🇺🇿
Islom.uz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
ИСЛОМГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

@Savollar_kanal 7519-савол

Ассалому алайкум! Мен бир яқин инсонимни қалбида Исломга, Аллоҳга, намозга бўлган муҳаббатни кучайтиришга қарор қилдим. Аммо буни қандай қилиши билмаяман. 1-2 маротаба ҳаракат қилиб кўрганимда ўхшамади. Домлаларни маърузаларини эшитишни маслаҳат бердим, лекин бундай қилмаслигини айтти. Илтимос маслаҳат беринг мен нимадан бошлай. Мен жуда ҳам мақсадимга эришишни хоҳлаяпман. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ислом инсонлар қалбига тил орқали таъсир қилишидан кўра меҳр, хулқ, суннатларга амал қилиш орқали кўпроқ таъсир қилади. Сиз шаръий аҳкомларни тил билан айтиш ўрнига амалиётда қанчалик кўп бажарсангиз шунчалик таъсирингиз кучайиб боради. Силаи раҳм қилиш борасида «Яхшилик ва силаи раҳм» китобини олиб ўқинг, оилага тегишли бўлса «Бахтиёр оила» китобини ўқинг. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига тегишли масалалр ҳақида гапирмоқчи бўлсангиз «Олтин силсила» рукни асосида чиқаётган китобларни олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ХАЁЛДА ГУНОҲ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 7518-савол

Ассалому алайкум! Агар инсон хаёлида қасддан гуноҳ ишлар ва зино ҳақида ўйласаю, лeкин буни қилмаса, унга гуноҳ ёзиладими?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Нафсни хаёл қилиб, иштиҳо қилиш ҳам гуноҳ. Фуқаҳоларимиз : “Зино ҳаром бўлмаганда эди – деб орзу қилиш куфр” деганлар.
عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ.
زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур», зиёда қилинган.
Абу Довуд ва Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Зино «Бегона аёлга яқинлик қилиш» деб таърифланади. Бу гуноҳи кабиралардан бўлиб, у никоҳда бўлган кишидан содир бўлиб, исботланса, шариат ҳукми бўйича, у тошбўрон қилиб, ўлдирилади. Агар зино никоҳда бўлмаган одамдан содир бўлса, юз дарра уриш билан жазоланади.
Аммо шундай қаттиқ жазога сабаб бўладиган оғир жиноят тўсатдан, ўз-ўзидан содир бўлмайди. Унинг ўзига хос муқаддималари бор. Аввал кўрилади – шаҳват назари тушади, шу маънода гапирилади, иккинчи томоннинг гапи эшитилади, зино жойига юриб борилади, қўл билан номаҳрам одамнинг аъзолари ушланади ва охири зино содир бўлади.
Ана шу муқаддима ҳисобланган нарсалар ҳам зино ҳисобланади. Номаҳрамга шаҳват билан назар солган киши кўз зиноси қилган бўлади. Номаҳрамга шаҳвоний гаплар айтган одам эса тил зиноси қилган бўлади. Номаҳрам одамнинг шаҳвоний гапларини эшитган киши қулоқ зиноси қилган бўлади. Номаҳрамнинг ортидан шаҳвоний мақсадда юрган киши оёқ зиносини қилган бўлади. Номаҳрамнинг баданини ушлаган одам эса қўл зиносини қилган бўлади. Ушбу зиноларнинг ҳар бирига гуноҳ ёзилади. Албатта, қилинган ишнинг хатарига, миқдорига қараб, гуноҳнинг оз ёки кўплиги аниқланади. Ушбу мажозий маънодаги зиноларнинг қозиликка етиб борганларига таъзир жазоси ҳам берилади.
Ислом жамияти том маънодаги пок жамиятдир. Ҳамма томон, ҳамма нарса пок бўлиши керак. Унда зино ҳаром. Шунингдек, зинога сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Бир нарсага сабаб бўладиган нарсаларни ҳаром қилмай туриб, унинг ўзини ҳаром қилиш мантиққа ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун зино ҳаром бўлиши билан бирга, унга сабаб бўладиган ҳамма нарсалар ҳам ҳаром қилинган.
Бу ишлар қаторига ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган шаҳвоний қараш, гап-сўз, тинглаш, юриб бориш ва ушлаш ҳам, бу ҳадисда зикр қилинмаган, кейинчалик пайдо бўлган турли фоҳиша суратлар, фильмлар, ёзувлар, китоблар ва бошқа нарсалар ҳам киради. Ислом жамиятида ундай нарсаларга ўрин йўқ. Ҳеч бир мусулмон бундай нарсаларга яқин йўламаслиги керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
319-саҳифа.

ТОҲА СУРАСИ
99-113-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Attached file
@Savollar_kanal #Қуръон
ИМОМГА ЭРГАШИШ

@Savollar_kanal 7517-савол

Ассалому алайкум! “Киши қиёмат кунида ўзига бириктирилган имомга эргашади ва у билан бирга бўлади” деган ривоятларни эшитганман. Ушбу ҳақида бирор саҳиҳ кўрсатма келганми?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Киши ўзини севган кишиси билан бирга бўлиши ҳақида ҳадис бор.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ تَقُولُ فِي رَجُلٍ أَحَبَّ قَوْمًا وَلَمْ يَلْحَقْ بِهِمْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: الْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмни яхши кўрган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши суйганлари билан биргадир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган» жумласини икки хил тушуниш мумкин. Бири «уларга бориб қўшила олмаган», иккинчиси «улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган» бўлиши мумкин. Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасининг ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан.
Ким яхшиларни яхши кўрса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан. Ким ёмонларни яхши кўрса, улар билан бўлар экан. Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН 4 ҲАДИС

@Savollar_kanal 7516-савол

Ассалому алайкум! Муҳаддис уламолар тўрт ҳадисни Исломнинг мадори деб тан олишган экан. Ҳаттоки, Имом Шофеъий «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ушбу тўрт ҳадисдан бошқа ҳадис айтмасалар ҳам дунёга етар эди», деган эканлар. Шайх Ҳазратларининг (роҳимаҳуллоҳ) маърузасида ҳадисларнинг бирини эшитдим: «Инсонни Исломининг гўзаллиги ўзига бефойда бўлган нарсани тарк этишидадур». Илтимос, қолган учтасини топишда ёрдам беринг.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан «Муқаддима»да танишиб ўтганмиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан, ўрганиб чиққанлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу: «Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар. Чунки, банданинг савоб касб қилиши уч нарса – дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳи эса: «Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир». 2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди». 3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир». 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар.
 عَنْ عَلِيِّ بْنِ حُسَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكَهُ مَا لَا يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, кишининг ўзи учун бефойда нарсаларни тарк қилиши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир» деган ҳадис. 2. «Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди» деган ҳадис. 3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир» деган ҳадис. 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деган ҳадис», деган эканлар. Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, ҳар доим бефойда ишлардан ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
БАНДАЛИКДАН ЮКСАК МАҚОМ ЙЎҚ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
ҚАСД ОЛИШ

@Savollar_kanal 7515-савол

Ассалому алайкум! Бир фирибгар инсоннинг қилмиши оқибатида менга ҳамда оиламга зарар етди. Ҳозирда мен ва оиламга етказган зарарича унга ҳам зарар етказсам жоизми?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Жоиз эмас. Мол-мулкингизни тортиб олган бўлса, ўшанча мол-мулкни олишга ҳаққингиз бор. Ундан аввал бирор илмли инсон ҳузурида ҳолатингизни унга баён қилинг. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади :

الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ۝

194. Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.

Ояти каримадаги «Ашшаҳрулҳарому» деб келган таъбирни «ҳаром ой» деб таржима қилдик. «Ҳаром ой» дегани «уруш ҳаром қилинган ой» деганидир. Аллоҳ таоло Ҳарами шариф ҳудудини тинчлик-омонлик макони қилиб қўйганидек, Зулқаъда, Муҳаррам ва Ражаб ойларини тинчлик-омонлик замони қилиб қўйди. Ушбу ойларда уруш қилиб бўлмайди. Жоҳилият аҳли ҳам бу ҳукмга қаттиқ риоя қилар эдилар. Улар йил давомида турли баҳоналар топиб, бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиб урушсалар ҳам, (уруш) ҳаром қилинган ойлар келиб қолса, таққа тўхтаб қолар эдилар. Ҳатто ўша ойларда отаси ёки боласини ўлдирган одам олдидан ўтса ҳам, унга тегмас эдилар. Аммо мушриклар Набий алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар Мадинаи Мунавварадан Зулқаъда ойида – уруш ҳаром қилинган ойда умрага келганларида, уларнинг йўлларини тўсдилар ва уруш қилмоқчи бўлдилар. Ушбу ояти карима уларнинг тараддудларига жавоб бўлиб келди.
«Ҳаром ойга ҳаром ой», яъни ким уруш ҳаром қилган ойнинг ҳурматини бузса, унга бу ой берган ҳурматлар бекор қилинади. Агар у бу ойни ҳурмат қилмай, уруш бошласа, унга қарши уруш қилинади.
«Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор», яъни ҳаром қилинган нарсани ким қандай бузса, унга ўшанга яраша жазо берилади, ундан қасос олинади.
Мусулмонларга қарши уруш очиб, ҳаром қилинган нарсани бузиб, тажовузкорлик қилганлардан ўч олинади. Аммо ўч олишда маълум чегара бўлиб, мусулмонлар ундан чиқмайдилар. Қилган душманлигига яраша жавоб қилинади, ошириб юборилмайди ёки камайтириб қўйилмайди:
«Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг».
Албатта, бу ишларни амалга ошириш қийин, айниқса, душманлик қилиб, аччиқни чиқарган одам билан бўладиган муомалада. Шунинг учун ҳам тақво зарур. Аллоҳдан қўрқадиганларгина бундай улкан ишни амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:
«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир», – демоқда.
Эътибор берадиган бўлсак, нафақат Аллоҳга ибодат қилганда ёки одамлар билан муомала қилганда, балки душман билан урушаётганда ҳам тақво зарур экан. Аллоҳ таоло уруш ҳақидаги ояти каримани ҳам тақвога амр қилиш билан якунламоқда. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ЗИКР

@Savollar_kanal 7514-савол

Ассалому алайкум! Мeн бахтим учун дуо қилмоқчиман. Қандай зикр дуоларидан қилсам бўлади? Эрим билан Аллоҳимни бeрган умрини охиригача бахтли бўлмоқчиман.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилиб :

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝

97. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз.
Исломда инсон жинсига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки мукофотлашнинг бирдан-бир ўлчови иймон ва яхши амалдир.
«Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса...»
Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандаларнинг ҳаммаси баробардир.
Мўмин одам яхши амални, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганларидек, фақат охират учун қилмайди. Балки иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади.
«...уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз...»
Зотан, иймон тақозоси ила қилинадиган яхши амалларнинг барчаси бу дунёда яхши ҳаёт кечиришни таъминловчи воситадир. Албатта, мўмин кишининг яхши амалининг ҳақиқий мукофоти охиратда бўлади. Охиратда
«...ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ мўминга зулм қилмайди. Унга ҳар бир яхши иши учун бу дунёда бир нарса ато этилади. Охиратда эса савоб берилади. Кофир ҳам яхшиликларига яраша таомланади. Охиратга борганда эса яхшиликка савоб бўладиган нарсаси қолмайди», – деганлар.
Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади :

وِمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ۝

201. Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин», – дейдир.
Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.
Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.
Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар.
Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар.
Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.
Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда айтилади:
«Анас ибн Молик ҳузурида эдик. Собит у кишига:
– Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти, – деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Турмоқчи бўлишганда:
– Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, – деди. Шунда Анас ибн Молик:
– Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку, – деди». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
НАМОЗДА РАКЪАТНИ УНУТИШ

@Savollar_kanal 7513-савол

Ассалому алайкум! Намозда нечанчи ракъатга келганингни унутиб қўйсанг нима қилишинг керак? Ёлғиз намоз ўқиганимда, хаёл олиб қочган пайтида қуйидаги вазият бўлгани учун савол бермокдаман: Учинчи ракъатга келдимми ёки тўртинчигами билмай қолдим. Агар «3-га турган бўлсам, унда 2-даги аттахиёт ўқидимми, йўқми?», деган саволлар билан ўйланиб қолдим. Бундай холат юз берганда нима қилиш керак?


ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/37192


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ТАҚДИР

@Savollar_kanal 7512-савол

Ассалому алайкум! Олдинги савол жавобларда “инсонни тақдири олдиндан ёзилади” дeган манодаги гапларни ёзгансизлар. Дeмак инсонни жуфти ҳалоли ким бўлиши ҳам тақдирига ёзилган бўлади. Шуни билган ҳолда Аллоҳдан ўзи орзу қилгандeк жуфти ҳалол насиб этишини сўраса бўладими?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Покиза аёлги муваффақ бўлиш учун унга яраша покиза бўлишга ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади :

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ...

26. Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир...
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
318-саҳифа.

ТОҲА СУРАСИ
88-98-оятлар.

Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Attached file
@Savollar_kanal #Қуръон
Репост из: GRAND TA'LIM
📑 GRAND TA'LIM: Илм ўрганишга муносиб маскан
#elon

Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ўқувчи ва талабалар! Муассаса жамоаси янги ўқув йилида Сизга юксак марралар, мувафффақият ва эзгу мақсадларингиз рўёбини тилайди.

Нодавлат таълим тизимида бир неча йиллик малакага эга таълим масканининг тажрибали педагоглари Сизни қуйидаги йўналишларда ўқув курсларига таклиф этади:

🔖Араб тили;
🔖Инглиз тили;
🔖Рус тили;
🔖Веб дастурлаш ва веб саҳифа ясаш;
🔖 Архитектура ва интерьер дизайни; AutoCAD ва 3ds MAX дастурлари;
🔖“Билағон болажон” мактабга тайёрлов гуруҳлари.

Боғланиш рақамлари:
☎️
71 200 2992 Чилонзор
☎️ 78 122 2227 Қоратош
☎️ 71 231 8170 Олмазор
☎️ 95 142 2992 Зангиота
☎️ 71 228 5275 Назарбек
☎️ 99 597 2244 Самарқанд
☎️ 95 143 2992 Андижон

Телеграмда 24/7 @grandtalim_bot
Attached file
Читать полностью
ШУ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 7511-савол

Ассалому алайкум! Ишларингизга Аллоҳ ривож ва барака берсин. Яқинда бир танишимдан эшитдим, улар эр-хотин эски бузиладиган маҳаллада яшашади, уйлари бузилиш арафасида, давлат томонидан бериладиган уй ва ерлардан кўпроқ олиш ниятида эр хотин ЗАГСдан ажрашган деган қоғоз кўрсатишлари керак экан. Ажабланиб “ер, уй-жойни деб оилани бузасизларми” десам, “шаръий ажрашмаймиз, фақат ЗАГС орқали ажрашамиз, уй жой олиб яна бошқаттан ЗАГСдан ўтволамиз” дейди. Бу иш тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
Давлат тарафидан берилаётган уй-жойлар халқнинг мулки ҳисобланади. Хийла қилиб унга эга чиқиб олиш, халқ мулкини ўзлаштириш ҳисобланади. Бунга қанчалик далиллар келтириб, чечанлик қилиб рухсат олсада, Аллоҳнинг наздида улар учун ҳалол бўлиб қолмайди.

КИМГА БИРОДАРИНИНГ ҲАҚҚИ ҲУКМ ҚИЛИБ
БЕРИЛСА, УНИ ОЛМАСИН, ЧУНКИ ҲОКИМНИНГ
ҲУКМИ ҲАРОМНИ ҲАЛОЛ, ҲАЛОЛНИ ҲАРОМ ҚИЛМАЙДИ

حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ عَبْدِ اللهِ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ صَالِحٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي عُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ، أَنَّ زَيْنَبَ ابْنَةَ أَبِي سَلَمَةَ أَخْبَرَتْهُ، أَنَّ أُمَّ سَلَمَةَ زَوْجَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَخْبَرَتْهَا عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، أَنَّهُ سَمِعَ خُصُومَةً بِبَابِ حُجْرَتِهِ فَخَرَجَ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: «إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّهُ يَأْتِينِي الْخَصْمُ، فَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَبْلَغَ مِنْ بَعْضٍ، فَأَحْسِبُ أَنَّهُ صَادِقٌ فَأَقْضِي لَهُ بِذَلِكَ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ مُسْلِمٍ، فَإِنَّمَا هِيَ قِطْعَةٌ مِنَ النَّارِ، فَلْيَأْخُذْهَا أَوْ لِيَتْرُكْهَا».

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларининг эшиги олдида даъволашувни эшитиб қолиб, уларнинг олдига чиқдилар ва шундай дедилар: «Мен бир инсонман, холос. Олдимга хусуматчилар келади. Эҳтимол, бирингиз бошқасидан сўзамолроқ бўлиб, мен уни ростгўй санаб, шунга биноан унинг фойдасига ҳукм чиқарарман. Шунинг учун кимга бир мусулмоннинг ҳаққини ҳукм қилиб берсам, у дўзахнинг бир парчаси, холос. (Истаса) уни олсин ёки ташласин». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Талоқ қилувчи гапларни гапиришмаса ЗАГСни бекор қилиш никоҳни бекор қилмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
БАХС

@Savollar_kanal 7510-савол

Ассалому алайкум! Дунёда аҳли сунна вал жамоа олимлари ва «салафий» олимлар ўртасида баҳслар кўп бўлганини эшитганмиз. Шу баҳсларни ўзбeкчага ўгирилгани сиз азиз устозларда бўлса бeрсангизлар. Ташаккур!


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Бу баҳс ва мунозаралар кишини ҳидоятга бошламайди. Аксинча кишини шак-шубҳаларга солиб қўяди. Эшитиб турган одам илм аҳлларидан бўлмаса, ким далилини келтирса ва сўзи унга ёқса “уни ҳақ экан”, далил келтира олмаганни “йўли ноҳақ экан” – деб тушуниб олади. Ҳақ ва ноҳақлик бу билан белгиланмайди. Ахир одамлар зиддидаги далиллар баралла айтила олмаганлиги туфайли, қанча йиллар минбарларда баралла айтилган “Инсон маймундан тарқаган” деган ғояга ишониб келишди... Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ИБОДАТ ТУШУНЧАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
ИЛМ ИМКОНИЯТИ

@Savollar_kanal 7509-савол

Ассалому алайкум! Эшитишим буйича киши умри давомида илмга ружу кўйиб, кўп илм олса, ўрганса ва бу фоний дунёдан утса, кабрдан то киёматгача даражаси кутарилиб, кўшимча имкониятлар булади экан? Шу хакида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثَةٍ: إِلَّا مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Одам боласи вафот этганда, унинг амаллари кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, манфаатланадиган илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар». 
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф «Илм китоби»да ҳам ўтган, у ерда батафсил шарҳ қилинди.
Бу ердаги вақфга тегишли гап «садақаи жория»дадир.
Жорий садақа давомли садақа бўлиб, асосан вақфдан иборат бўлади. Мусулмон киши кўпчилик фойда оладиган бир иш қилиб кетган бўлади, ана шундан кишилар фойда олиб турсалар, ўлганидан кейин ҳам унинг эгасига савоб етиб туради. Шунинг учун ҳам мусулмонлар Ислом таълимотларини яхши тушуниб, уларга яхши амал қилган пайтларида бардавом савобдан умидвор бўлиб, кўплаб вақфлар қилганлар ва бева-бечора, фақир камбағалларни ана шу вақфлар ҳисобидан таъминлаб турганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
РОДДУЛ МУХТОР КИТОБИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 7508-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Роддул мухтор китоби ва муаллифи ҳақида маълумот берсангизлар. Илтимос, бу китоб ўзбек тилига таржима қилинганми?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Роддул мухтор китоби Дуррул мухтор номли китобга ёзилган хошия бўлиб, унинг мусаннифи Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин таҳаллуси билан танилган ҳанафий фиқҳининг етук фақиҳларидан ҳисобланади. У киши Суриянинг Димашқ шаҳрида ҳижрий 1198 ҳижрий, 1784-милодийда туғилиб, ҳижрий 1252 мелодий 1836-йилда Димашқда вафот топганлар. Ибн Обидин Шом яъни Сурия, Урдун, Фаластин ва Лубнон диёрининг фақиҳи, ўз асрида ҳанафий уламоларининг имом бўлганлар. Роддул мухтор китоби фиқҳий мавсуа даражасидаги китоб бўлиб, ундаги ҳар бир масалани олинган манбааси келтириб ўтилган. Бу китоб ҳанафий фуқаҳолари муҳаққиқларининг фикр ва тахрижотларини ўз ичига олган. Ёзилган кунидан бошлаб, ҳанафий мазҳабидаги қози ва муфтийларнинг энг кўп мурожаат қиладиган китоби бўлиб келмоқда. Бу китобни ўзбек тилида таржимаси йўқ. Дуррул мухтор китоби “Танвирул абсор” китобига шарҳдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
НАМОЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 7507-савол

Ассалому Алeйкум ҳурматли устозлар.Мeнинг уйим жомe Масжидидан узоқроқ бўлгани учун Бомдод ва Ҳуфтон намозини кўпинча уйда ўқийман Намоз ўқиётган пайтимда икки ёшли фарзандим ёнимда ўйнаб юради ва айрим ҳолатларда олдимдан кeсиб ўтади бундай ҳолатда Намоз бузилиши мумкинми.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Намозхоннинг олдидан ким ёки нима бўлишидан қатъий назар кесиб ўтса, намоз бузилмайди. Ўтувчи балоғатга етган одам бўлса, гуноҳкор бўлади.

عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ  رَضِي اللهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ. قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирққача тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди», дедилар.
Абу Назр: «Қирқ кун, дедими ёки ой ёхуд йил, дедими, билмай қолдим», деди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ривоятда исми келган Абу Назр ушбу ҳа¬дисни ривоят қилувчилардан биридир. У киши ўзларига ушбу ҳадисни айтиб берган Буср ибн Саъийд раҳматуллоҳи алайҳ қирқ кун, дедиларми, қирқ ой ёки қирқ йил, дедиларми, билмай қолган эканлар. Абу Назр ана ўша омонатга хиёнат қилмай, қандай бўлса, шундай ҳолида ривоят қилмоқдалар.
Бу ҳадиси шарифда намоз ўқувчининг олдидан ўтиш қанчалар қаттиқ гуноҳ эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Агар ўша намоз ўқувчининг олдини кесиб ўтувчи ўзига бу ишидан қанчалар гуноҳ бўлишини билса, қирқ йилгача қимирламай кутар экан.
Демак, намоз ўқиётган одамнинг олдидан зинҳор кесиб ўтмаслигимиз зарур.

ولِلتِّرْمِذِيِّ وَابْنِ حِبَّانَ: لَأَنْ يَقِفَ أَحَدُكُمْ مِائَةَ عَامٍ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْ أَخِيهِ وَهُوَ يُصَلِّي

Термизий ва Ибн Ҳиббонлар қилган ривоятда:
«Албатта, бирингизнинг юз йил тўхтаб турмоғи унинг учун намоз ўқиётган биродарининг олдидан ўтишидан кўра яхшидир», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоят аввалги ривоятда айтилган муддат қирқ кун ёки ой эмас, қирқ йил эканлигини тасдиқлайди. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью