Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар (PhD)
Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.
Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак (археология ихтисослиги бундан мустасно).
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 7 тадан кам бўлмаслиги керак. Улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) илмий нашрларда чоп этилиши лозим.
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
Манба
✅Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.
🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020