Аллоҳим ўзи ҳаммамизга инсоф беришини дилимдан сураб илтижо қилдим. Ҳаёлимни телефон қўнғироғи бузди: - Қалайсан Гулим, тайёрмисан, келаяпмиз? - Ассалому алейкум Бегим, ҳа тайёрман, келаверинглар. - Хўп, ўн дақиқада етиб борамиз. Гўшакни жойига қўйиб, аста мурғаккинам олдига бордим. У шунақанги ширин бўлиб ухлардики, рости жуда ҳавасим келарди. Уни қўлларимга олдимда қулогига шивирладим “Хуш келибсан оиламизга янги меҳмоним, суюклигим Ҳабибуллоҳим!!!”. Ҳа, Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этганди, у Зотнинг марҳамати кенглигига яна бир бор шоҳид бўлдим. Бизнинг пок севгимиз эса ўтли синовларда яна бир бор тобланди…
Умида Носирзода.
https://t.me/IJOD07/
Умида Носирзода.
https://t.me/IJOD07/