ИЖОД ТАРАННУМИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥БУГУН  САЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК ДИНДОШИМ!! 🌹🌼🌹

✨ Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
✨ Нолаларингиз йиғади фалак.
✨ Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
✨ Жума айёмингиз бўлсин муборак!

✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАР!!! 🌷


ХАЙРЛИ ТУН
              АЗИЗЛАРИМ!

Кўз қалбга эргашади.
Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади.
Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!
Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин!
Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!

Тунингиз тинч ва осойишта ўтсин, қадрдонларим ширин тушлар кўринг!


#Жаҳон адабиёти
​​ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
– Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
– Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
– Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
– Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
– Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
– Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди…
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

https://t.me/IJOD07


#Шунақаси ҳам бўлади...
Инсофли ёшлар

Хаёл чалғиб йўл четида турган бир мошинани туртиб юбордим. Чиқиб қарасам, эгаси йўқ экан. Эшигига рақамимни ёздим-да, йўлимда давом этдим. Беш дақиқа ўтар-ўтмас, телефоним жиринглади ва аёл киши: “Ассалому алайкум, мошинамни туртиб кетибсиз, келасизми?” деди. Ҳозир бораман, дедим ва дилимда илиқлик пайдо бўлди. Чунки бунақа пайти мошинаси шикаст еганлар дағдаға қилади ва бунга ҳаққи бор. Бу аёл эса салом билан бошлади гапни.
Етиб борганимда ёшгина жувон бояги мошинани олдида турган экан. Салондан бир ой бўлди чиққанига, деди кулиб, сўнг эрига телефон қилиб менга тутқазди гўшакни. Эри ҳам салом билан, одоб билан гап бошлади. “Машинани урган жойингизни суратга олиб телеграмдан ташлаб беринг, усталар билан гаплашиб, нархини айтаман” деди. “Гаи чақирамиз, ундай қиламан, бундай қиламан” демади. Яп янги Оnexни туртган эканман. Расмга олиб ташлаб бердим. Рости, бунақа ишкалларни эшитавериб, камида уч миллион мўлжаллаб турувдим. Йўқ, ундай бўлмади. “Ака, сиз ҳам бу ишни атайлаб қилмадингиз, сизниям бола-чақангиз бор, оғринманг, уста билан гаплашдим, рози бўлиб аёлимга 400 минг бериб кетинг, бўлади” деди. Унинг гапини эшитиб, гапиролмай қолдим. Унинг ўрнида мен бўлсам шунақа дермидим, бошқа бўлганда-чи?
У айтган пулни бериб, раҳмат айтдим ва кетдим. Эртаси куни ўзимнинг мошинамнинг қирилган жойини тузатиш учун кўпчиликнинг тавсияси билан бир устанинг олдига бордим. Уста 60 лардан ошган киши экан. Мошинамни кўздан кечириб бўлгач, 4 кун ташлаб кетасиз, 3 ярим миллион бўлади, деди. Жума куни дам оламан, безовта қилмайсиз деб қўшимча қилди яна.
Хўп, дедим ва тўғри Фарҳод бозори ёнидаги автоусталар маконига бордим. У ерда қирилган, туртилган мошиналарни тузатадиган йигитни айтишди. Фазлиддин экан исми. У 25 ёшлар атрофидаги йигит экан, мошинамни кўргач: “бир соатда ойдай қилиб бераман, 300 минг бўлади”, деди...
Мен икки кунда рўй берган бу воқеалардан жуда таъсирландим.
Энди мен сўзда бору амалда йўқ катталарга эмас, сўзи, амали, инсофи бор мана шундай ёшларга ишонаман. Улар ёмонланадиган давраларда ўтирмайман. Инсофдан айрилмаган ёшларга таъзим қиламан. Жумани пеш қилиб, без бўлиб оғзига келган пулни сўрайдиган, инсофу иймонини еганлардан Ўзи асрасин.

jonixonov
Мақсуд ЖОНИХОНОВ
https://t.me/IJOD07


Репост из: ТУРФА ОЛАМ 🌎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўтмишга қараманг, сиз у ерда бўлдингиз. Олдинга интилинг, бу қизиқроқ.

👉 @turfa_olam


#ибрат
Отанг сени кийинтириб, ясантириб, кўтариб, эркалатиб ўқитиб, уйлаб-жойлаб бировга мақтаниб юрмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса уларнинг дуолари билан барака топганингда, битта автомобил олиб бериб интернетда тарқатиб мақтаниб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.

Онанг сени гўдаклигингдан парвариш қилиб вояга етказганини бирор марта тасвирга тушириб оммага намойиш этмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса онангни муқаддас жойларга олиб бориб, онангга қилаётган хизматингни тасвирга тушириб оммага МАҚТАНИБ ёйиб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.

Ота-она учун энг катта эҳсонинг бу доимо улар билан бирга ҳамсуҳбат бўлиб ўтиришинг бўлади.

Фаросат мана шунақа жойларда ишлаши керак!!!

Энди "бошқаларга ибрат бўлиб, ҳавас қилишади-ку, нимаси ёмон" деб ўйлайдиганлар диққатига!!!

Фарзандлар ота-онаси ва бошқа ўзидан катта инсонларни ҳурмат қилиши, гўзал хулқу одоби билан ибрат бўлиши афзал деб биламан. Ана шунда кўпчиликни дуоси билан барака топади.

Риё ва кибрдан узоқда юрган афзал...

Интернет
https://t.me/IJOD07


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Учинчи фасл,6 қисм
Кейин эса Баҳриддин юборган 100 долларлик пулни майдалаб,болаларига керакли кийим ва ўқув қуролларини харид қилди.Қўлида озгина пули қолган бўлса-да,Озоданинг кайфияти яхши эди.У вақтинча бўлса ҳам муаммоларига ечим топилганидан хурсанд бўлди.Болалари ҳам янги кийим-кечакларни кўриб жуда қувонишди.
–Онажон,катта бўлсам албатта Баҳриддин тоғага бу яхшиликларини қайтараман,-деди Шаҳина.
–Мен ҳам қайтараман,-деди Жонибек ҳам.
–Ўзингга қилинган яхшиликка яхшилик билан жавоб бериш,яхшиликни унутмаслик-инсоний фазилатлар ичида энг улуғи,-деди Озода.-Кўнгилларингизда шундай ният борлиги қандай яхши!
  Эртаси куни уйга озиқ-овқат маҳсулотлари харид   қилиш мақсадида бозорга борган Озода вилоят қўғирчоқ театри раҳбари Йўлдош акани кўриб қолди.Йўлдош ака билан у анча йиллар олдида танловлардан бирида ҳакамлар ҳайъатида бирга ўтиришган пайтда  танишган,ундан кейин газета топшириғи билан қўғирчоқ театри ҳаётидан янгиликларни газетада ёритган эди.
  Йўлдош ака у билан саломлашиб,нимага кўринмай кетганини сабабини сўради.Россияга бориб ишлаб келганини эшитиб ҳайрон қолди.Кейин эса Озода иш излаб юрганини эшитиб,унга жўяли бир маслаҳат берди.
–Вилоят театрида бош режиссёрга адабий масалалар бўйича ёрдамчи вазифасига одам излаб юришганди.Бир бориб кўринг.
–Мени олишмаса керак,мен театрдан бутунлай йироқ одамман,-деди Озода.-Эплай олмасам керак.
–Нимага олишмас экан?Сиз бемалол эплайсиз!Сизни ўзим ишга олардим-у,аммо менда бу лавозим банд.Биласиз,Гулмира опа ишлаяптилар.Кейин яқинда катта театрнинг директори алмашди.
–Ким директор бўлди?-сўради Озода.
–Ўша театрда кўп йиллардан бери артист бўлиб ишлаб юрган Акбаржон.Танисангиз керак.
Озода Акбарни яхши танирди.Акбар у телевидениеда ишлаб юрган пайтларида реклама роликларида иштирок этиш мақсадида келиб турарди.
–Хоҳласангиз ҳозир ўзим Акбарга қўнғироқ қилиб,иш ҳақида гаплашиб бераман,-Йўлдош ака шундай деб четроққа ўтди ва телефонини олиб,Акбарга қўнғироқ қилди.-Акбар,яхшимисан укам?Ишларинг яхшими,саломатмисан?Озода Элова бор эдилар,журналист синглимиз,эсингдами?
–Йўлдош ака шундай деб бир зум тин олди.-Ҳа,хуллас шу синглимизга иш керак экан.Хўп,айтаман.Эртага борадилар.
  Йўлдош ака шундай деб телефонни ўчириб,Озодага қараб жилмайди.
–Бўлди Озодахон.Эртага эрталаб театрга боринг.Акбар сизни ўзи кутиб олишини айтди.
–Раҳмат сизга Йўлдош ака!-Озода чин кўнгилдан Йўлдош акага миннатдорчилик билдирди.-Катта ёрдам бердингиз.
–Бўпти,унда соғ бўлинг.Омад тилайман,синглим.
–Раҳмат.Омон бўлинг.
  Озода эртаси куни театрга борди.Акбар уни кутиб турган экан.Ҳақиқатан ҳам уларга бош режиссёр ёрдамчиси кераклигини айтди ва ишга кириши учун ариза ёзиши мумкинлигини билдирди.
  Озода ўша заҳоти ўтириб,ариза ёзди ва Акбарга берди.Акбар уни эртадан ишга чиқиши мумкинлигини айтиб,эшиккача кузатиб қўйди.
  Озода ижара уйи ёнида автобусдан тушиб,дўкондан нон олмоқчи бўлди.Шу пайт унинг ёнидан Абрам Борисович чиқиб қолди.У жуда кайфиятсиз,тушкун кўринишда эди.Озода уни кўрмасликка олиб ўтиб кетмоқчи бўлди.Аммо Абрам ака унинг йўлини тўсиб,рўпарасида келиб тўхтади.Озода мажбуран салом берди.
–Озода,сизмисиз?Э,бормисиз-ей?- деди Абрам ака у билан саломлашиб.-Нимага кўринмай кетдингиз?
–Юрибман,шу ишлар билан…
–Сизни суриштирганимда сизни Россияга ишлашга кетди,дейишди.Наҳотки,Россияга бориб келдингиз?
–Ҳа,шунақа бўлди,-деди Озода хоҳлар-хоҳламас.У ўзини ёмон аҳволда қолдирган одам билан гаплашгиси келмаётганди.
–Озода,шошманг.Сиз билан икки оғиз гаплашмоқчиман,-Абрам Борисович шундай деб дўконнинг чиқиш эшигига қараб юрди.
Озода унга эргашиб ташқарига чиқаркан,ичида «Мен билан нимани гаплашаркан бу одам?»-деб ўйлади…
(Давоми бор,эртага….)
Моҳигул НАЗАРОВА.
 
https://t.me/IJOD07


#Ҳаётий ҳикоя
СЕН ҚОДИРСАН

1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини, ёлғиз ўзи кўтариб, уни чиқариб олишга муваффақ бўлади.
Лора оғир атлетикачи эмас эди. Бирор марта спорт залига кирмаган эди. Аксинча, оддий буви эди...
Суяклари оғришидан шикоят қилар, бўғимлари зирқирашидан зорланар эди. Аммо набирасининг қўли машина ғилдираги остида эканлигини кўргач, қаердандир унда куч пайдо бўлди.
Журналист Чарлз Горфильд у билан учрашди. Кампир хафа эди. У билан гаплашишни истамас эди. Журналист унинг хафалиги сабабини билиш учун ялиниб туриб олгач кампир рози бўлди. Зеро кампир мўъжизага ўхшаш ишни бажарган эди. Агар бу ҳолат тасвирга олинмаганида қари кампирнинг машинани кўтарганига ҳеч ким ишонмас эди.
Кампир деди:
“Мен хафаман. Чунки ҳаётим ниҳоясига етиб тугай деб турганида ҳаётнинг сирини кашф қилдим. Агар биз ўз кучимизга ишонсак, ўзимизда рағбат бўлса мўъжизалар яратишга қодир эканмиз. Набирамнинг қўли машина ғилдираги остида турганини кўрган пайтимда уни кўтаришимга ҳеч шубҳа қилганим йўқ. Мен буни машқ қилмаган эдим. Аммо мен мана шу лаҳзада машинани кўтаришимга тамоман ишонган эдим. Ўтган икки кун мобайнида олдинги ҳаётимни кўз олдимга келтирдим. Кўп ишлардан мени муваффақиятсизликдан қўрққаним қайтарган экан. Энди аниқ бўлдики, мен уларга қодир эканман. Аммо ўша пайтда ўзимга ишонмас эдим. Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишидадир!”.
Бу воқеадан оладиган хулосамиз қуйидагича:
Муваффақиятнинг сири кишининг ўзига ишонишида экан.
Ўзинг ёрдам бермасанг, ҳеч ким сени ерга қулата олмайди.
Аксинча, ~ ўзингга ишонмасанг, ҳеч ким сени муваффақият сари етаклай олмайди. Ҳаётдаги йўлимизни ўзимизга бўлган қарашимиз белгилайди!
Шоҳида Нишонова
https://t.me/IJOD07


#ибрат
Бир кишини танирдим.
Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Ҳунук феълларини ташлади. Кўпчилик ҳайрон қолди. Мен ҳам лол эдим. Барча у ҳақда “Шу-я, наҳот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди. “Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, омин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан ҳазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим” деди...

Муҳтарам ўқигувчим, Сизнинг ҳам куёвингиз ва келинингиз ўзингизга ўхшасин!
Қани бир “Омин!” денг...

Салим АЙЮБИЙ
https://t.me/IJOD07


Репост из: Қитмир ҳазиллар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Телефонга берилиб кетиш оқибати...

👉 @QITMIR_HAZIL


Репост из: Конспект
Яхши сўз сеҳри

Унга хотини деди: "Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди."
Эр бир қоғозга ёзди: "Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди: "Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади: "Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ижобий энергия ҳосил қилади. Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

@konspektor


Репост из: Ўтмишга саёҳат
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕖🕗🕘🕙🕚🕛

Тонгни романтик кайфиятда бошлашга нима дейсиз..?

Қиш хам яқин лекин...

Ўтмишга саёҳат!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
                   
✍🏼Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
      ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
        ВА БАРАКАТУҲУ

      Пайшанба тонги хайрли бўлсин! 21.11.2024
+13°+9°

Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
     
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


#Шеърий лаҳзалар...
Кечинма

Тошкент гўзал, Тошкент бетакрор,
Баҳри баҳор, кўркамсан пойтахт.
Сенда қайтмас ёшлик изи бор,
Сенда қолган излаганим бахт.
Чиройингга ҳеч тегмасин кўз,
Кенглигингда кўнглим ҳаваси.
Етмаяпти таърифингга сўз,
Юрак зарбда армонлар саси..
Соғинаман бағрингда ўтган,
Хушбахт, ғамсиз, эрка дамларни.
Энди ёшлик ўтмишга кетган,
Кипригимга осиб намларни...
Сенда доим ҳаприқади дил,
Таниш чеҳраларни излайди.
Аммо нетай нотанишлар мўл,
Бефарқлик кўп... Кўнгил музлайди.
Келгим келмас бориб қолганда,
Эсдаликлар қувончи аро.
Соғинчларим ўлчов олганда,
Юрагимда титрар Бухоро...

19-20 ноябрь 2021 йил.
Моҳигул НАЗАРОВА


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун,қадрдонлар!
Тонгнинг соф ҳаволарида,интернет сарҳадларида кўришгунча омон бўлинглар.


#Ҳаётий ҳикоя
ИНТЕРНЕТ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИМДАН АЙИРДИ.

Мен, Шерзод ва Ҳасан энг яқин дўстлар эдик. Учаламиз болаликдан бирга катта бўлдик. Бизни кўрганлар:
– Эгизакларга ўхшайсизлар, ҳамиша бир-бирингизга шундай меҳрибон бўлинг, – деб қўйишарди.
Орадан йиллар ўтди, вояга етдик. Тақдирларимиз бизни турли манзилларга йўллади. Мен Самар­қанддаги, Шерзод Тошкентдаги олий ўқув юртига ўқишга кирдик. Ҳасан эса кира олмади. У ўша кундан эътиборан тайёргарликни кучайтирди.
Биз ўқишни бошладик, бу орада бир-биримиз билан ҳам телефон, ҳам интернетда гаплашиб турдик.
Кунларнинг бирида Ҳасан ўқишга кириш учун интернетдан фойдаланаётганини, бир яхши сайт топиб олганини, у ерда диний адабиётлар борлигини, ривоятлар, ҳадисларни ўқиб, ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олаётганини айтиб қолди.
Шу зайлда кунлар ўта бош­лади. Биринчи семестрни якунлаб, қишки таътилга чиқдик. Ҳасанда ғалати ўзгариш­лар бўлганди. Назаримизда, уни қандайдир кўринмас қўл бош­қараётгандек эди.
– Сизлар нотўғри йўлдасизлар, – деб қолди Ҳасан.
– Нега нотўғри йўлда бўларканмиз? – ҳайрон қолдик Шерзод иккимиз.
– Бу ерда ҳеч нарса бўлмагандек ўтирибсизлар. Ҳижрат қилиш лозим!
– Қаёққа ҳижрат қиламиз? Нега ҳижрат қиламиз?, дедик.
– Куфр давлатида яшаяпмиз. Ҳижрат қилиб, борган жойимизда динни яхши ўрганамиз.
– Сен ўйлаб гапираяпсанми, Ҳасан?! Нега куфр давлати бўлсин? Ота-бобомиз хотиржам намозини ўқияпти, рўзасини тутяпти. Масжид, мадрасалар ишлаб турибди. Бу нима деганинг?
– Сизларни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ. Ўқиш, ўқиш деб юрибсиз. Аслида дунёда нималар бўлаяпти? Ислом динига қувват бўлишимиз керак. Шунинг учун дин йўлида жиҳод қилишимиз лозим!
– Жиҳод деганинг жангми? Нега биз ўзимизга алоқаси бўлмаган юртларнинг урушларига киришимиз керак экан?!
– Бу савобли йўлда шаҳид бўлиш – шараф. Чунки ҳар бир мусулмон ўз ёру биродари, дўстларини исломга, тўғри йўлга чақириши фарз, – дея Ҳасан ўзининг мутаассибона фикрида қатъий туриб олди.
Шерзод иккимиз Ҳасанни ғанимларнинг пуч ғояларига, турли найрангларига алданмасликка ундадик. Ғаламис, бузғунчи кучларнинг ижтимоий тармоқлардаги тузоқларига илиниб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлишини ўтиниб сўрадик. Бироқ дўстимиз ўз фикридан қайтмади. “Дўст сўзини ташлама, ташлаб бошни қашлама”, – деган халқ мақоли бежизга айтилмаган экан. Дўс­тона сўзимизга қулоқ солмаган Ҳасан террорчи оқимларга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. Интернетдаги таҳдидлар домига тушиб қолган яқин дўстимиз бизга энди мутлақо бегона бўлиб қолди.

"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан.
https://t.me/IJOD07


#Бу қизиқ!

Эйнштейн билан содир бўлган қизиқ воқеа ...
Жаҳон илм-фани Алберт Эйнштейндан сўнг унингдек истеъдодли олимга гувоҳ бўлмади. Бу хушчақчақ ва қувноқ инсон билан боғлиқ хотира, воқеалар ҳануз эсланади, одамларга кайфият улашиб келади. Шулардан бирини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.
*   *   *
Бир куни Принстон шаҳридан поездга ўтирган Эйнштейннинг ўриндиғи бирпасда қўлёзма қоғозларга кўмилди. Поезд қўзғалгач, чамаси бир соатдан сўнг чипталарни текширувдан ўтказаётган вагон кузатувчиси қисқичини ўйнаганча олимнинг ёнида ҳозир бўлди.
Эйнштейн чиптасини кўрсатиш учун қўлини нимчанинг чўнтагига тиқди. Чипта бу ерда йўқ экан. Сўнг олим ўрнидан қўзғалиб шимнинг чўнтакларини ковлади. Бу ердан ҳам чипта чиқмади. Шошиб қолган Эйнштейн чарм сумкани қўлига олди. Йўқ!
Олим бир оз хижолат бўлиб кузатувчига қаради, сўнг ён-веридаги қоғозларни титкилай бошлади. Шу вақтгача безрайиб турган кузатувчининг нигоҳида хайрихоҳлик пайдо бўлди.
"Жаноб Эйнштейн, мен сизни танийман! Биз барчамиз сизни жуда яхши биламиз, чипта сотиб олганингизга ҳам шубҳам йўқ. Қайғурманг, ҳаммаси жойида!"
Олим маъноли нигоҳи билан унга миннатдорчилик билдирди.
Кузатувчи йўловчиларнинг чиптасини текширишда давом этар экан, бир фурсатдан сўнг буюк олимнинг тиззалаганча ўриндиқ остини кўздан кечираётганига гувоҳ бўлди. Кузатувчи шоша-пиша орқасига қайтди ва Эйнштейнни тинчлантиришга уринди.
"Доктор, сизни яхши танийман! Чипта муаммо эмас. Шарт ҳам эмас. Биламан, сиз чиптасиз чиқмайсиз," кузатувчининг овози хижолатомуз эди.
Эйнштейн қўлларини ўриндиққа тираганча кузатувчига жиддий қиёфада қаради.
"Ўртоқ, мен ҳам ўзимнинг кимлигимни жуда яхши биламан. Бироқ, ҳозир чиптани топмасам бўлмайди! Чунки қайси шаҳарга бораётганимни унутиб қўйдим!"
Масала ўзи ўйлаганидан ҳам жиддий эканини тушунган вагон кузатувчиси Эйнштейнга кўмаклашиш учун беихтиёр ўриндиқ остига энгашди.

Shukhrat Sattorov таржимаси ва талқини
https://t.me/IJOD07


#Шеърий лаҳзалар
🍃  Дедим:- Агар чанг бўлмаса, бўлмаса ғубор,
  Юзга ҳам кирарди ҳазрати инсон!
  Деди:- Демак, кўпга айтгин бу зарур гапни,
  Ўзинг ҳам кўчани чангитма, ўғлон!

🍃  Дедим: - Агар ғийбат, ҳасад, бўлмаса,
  Одам минг ёшларга кириши тайин!
  Деди: - Тўғри айтдинг, бу ҳам ҳақиқат,
  Илло, яшай билгин ғийбат қилмайин.

🍃  Дедим: - Бўлмаса гар ёмон одамлар,
  Яхшилар минг ёшга кирарди  тайин.
  Деди: - Яхши қадрин ошириб борсак,
  Ёмон камайгайдир мавриди сайин.

🍃  Дедим:- Нафс бўлмаса агар одамлар
  Кўзи тўқ бўларди, яшарди кўпроқ.
  Деди:- Кўз бор экан, назари тушар,
  Уни фақат бир кун тўлдирар тупроқ.

🍃  Дедим:- Бўлмасайди агарда ажал,
  Минг ёш тегардими ҳар бир кишига.
  Деди:- Майли, орзу қилавер, лекин
  Фақат аралашма асло Худо ишига.

✍🏻Фармон Тошев.
https://t.me/IJOD07


#Таскин


Атрофимда ғийбатчилар, душманлар кўпайгани мени хавотирга солиши мумкин – муҳофаза юзасидан, аммо хафа қила олмайди. Зеро, буюк шахс майдонга чиққанини унга қарши кўплаб калтабинлар бирлашиб ҳужумга ўтишидан билиш мумкин!
😍😍😍😍😍😍😍


Репост из: ТУРФА ОЛАМ 🌎
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 АҚШ, Ёсемите миллий боғи

⛰ Бу ноёб экологик тизимда зич ўрмонлар, бетакрор қоялар, асрлик улкан дарахтлар, шунингдек, турли-туман ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бор.

Манзарадаги ўзбек акамиз бўлади, бир пайтлар каналга жойланг деб юборгандилар.

👉 @turfa_olam

Показано 20 последних публикаций.