— Янгиси. Тўрт ойча олдин бечоранинг ишончини қозониб, уйига жойлашволиб, уйланишгаям улгуриб… Кейин нима қилибди, биласанми?
— Ўмариб кетибдими бор нарсани?
— Аёл ишдан қайтса, уй бўм-бўшмиш. Унинг кунига тушишимга сал қолди, болам! Ер ютсин икки набирали бўлиб ҳам, эси кирмаган, дуч келганга эшигини очиб берган онангни! Худо олсин бу ярамасни!
— Ойи, унақа деманг. У…
— Қидирувда экан, қўлга тушибди. Шунга қарамай мендан ҳам алламбало кўрсатмалар олишди. Ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим, Фарҳод! Бир ўзингиз турасизми, бола-чақангиз йўқми, деб сўрашди…
— Сизни ёлғиз қолдирган бу мен — ношуд фарзандингиз! Менга лаънат!
— Ё мен, ё хотининг, деб оғир шарт қўйган беандиша онанг-ку!
— Хўш, кейин нима қилди «андишали» ўғлингиз? Ташлаб кетиши керакмиди онасини? Менинг энг катта хатом — ғазаб устида бир ўзингизни ташлаб кетганим, ёлғиз қолдирганим! Анави кириб келармиди мен шу ерда бўлсам? Ҳадди сиғармиди? Ҳа, майли. Бўлган иш бўпти. Сиз энди ўзингизни қўлга олинг…
Фарида опа шифтга қараганча хаёл сурар — ўғлининг кўзларига қарашга ботинолмасди. Фарҳод ҳам ўзини беҳаловат сезар, вужуди оловланарди: «Унақа аёл эмасди менинг онам. Лекин алам… Аламзадалик! Уни шу кўйга солган мен — ўғлимасми?!»
— Набираларимниям сарсон қилдим…
Ғарибона ётган Фарида опа шундай деди-ю, эшик очилиб, набиралари кириб келишди:
— Сизни соғиндик, бувижон! Жудаям соғиндик!
— Болажонларим! — кўзлари чақнаган Фарида опа ўрнидан туриб кетди. У набираларини бағрига босар, ҳаяжондан энтикарди.
«Яна кимдир келиши керак!» — аёл умидвор кўзларини эшикка тиккан эди, остонада келини пайдо бўлди. Чеҳраси ёришиб кетди Фарида опанинг.
Сония кўзларини айбдоргина жавдиратиб турар, қалбига илиқлик инган турмуш ўртоғи эса унга миннатдор боқарди…
https://t.me/IJOD07