#Ибрат
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.
Тоҳир Малик
«Меҳмон туйғулар» китобидан
https://t.me/IJOD07/