❗️Бир гуруҳ шифокорларимиз Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
✅ Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари келишувига асосан, 2024/2025 ўқув йили учун Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг 52 та ординатура мутахассислигига юртимиз фуқароларини ўқишга қабул жараёни ташкил этилади.
♻️ Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига дастлабки танлов (суҳбат)да қатнашиш истагини билдирган “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчилари ҳужжатларини топширади.
📧 2024 йил 20 август кунига қадар Ишчи гуруҳ томонидан танловда иштирок этишга тавсия этилган абитуриентлар ҳужжатларини Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича эълон қилинган веб-сайтда топшириш ва рўйхатдан ўтиш жараёни олиб борилади.
⏳ Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг мутахассисликлари бўйича 2 йил таҳсил олиб келган шифокорларга ўқишдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

📝 Клиник ординатура танловида юқори балл олиб ўқишга қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 35 нафар фуқароси учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси фонди ҳисобидан клиник ординаторнинг бориш-келиш авиачиптаси (бир марталик), кунлик сафар харажатлари ҳамда ўқиш тўлов-контракт суммаси қопланиши белгиланди.
♻️ Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига дастлабки танлов (суҳбат)да қатнашиш истагини билдирган “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчилари ҳужжатларини топширади.
📖 Шу мақсадда 2024 йилнинг 16-18 август кунлари ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасида дастлабки танловдан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ шакллантирилиб, талабгорлар рус тилида дастлабки танловдан ўтказилади.
📧 2024 йил 20 август кунига қадар Ишчи гуруҳ томонидан танловда иштирок этишга тавсия этилган абитуриентлар ҳужжатларини Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича эълон қилинган веб-сайтда топшириш ва рўйхатдан ўтиш жараёни олиб борилади.
🏥 2024 йил 22-24 август кунлари абитуриентларнинг Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича онлайн форматдаги тест синовларида иштирок этишлари марказлашган ҳолда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ташкил этилади.