БОЯЗИД БИСТОМИЙ ВА БИР ПИЁЛА СУВ
Ривоят килинишича, қишнинг қаҳратон совук кунларининг бирида кичкина Боязид онаси билан хуфтон намозини ўқиб, кейин она-бола дам олишга ётибдилар. Онаси ярим тунда қаттиқ сувсаб кетганидан уйғонибди ва ўғлига қараб: "Ўғлим, менга бир пиёла сув берасанми, чанқаб кетдим?" деди. Онасининг овозини эшитган Боязид ўрнидан сакраб туриб, сув идиши томон чопди. Қарасаки, идишда сув йўқ.
Онасига юзланиб: "Ойижон, идишда сув йўқ экан, мен ҳозир уни тўлдириб келаман", деб ташқарига отилиб чикиб кетди. Ташқарида эса ҳамма ёқни қалин қор босган, совуқнинг қаттиқлигидан йўл музлаган. Сув оладиган қудуқни ҳам қалин муз коплаган. Бир амаллаб, қудуқнинг музини синдириб, идишини сувга тўлдирди ва тезда уйга қайтди. Уйга кириб, қараса онаси яна ухлаб қолибди.
Онасининг ширин уйқусини бузишни ўзига раво кўрмади. Пиёлага сув қуйиб, онасининг бош томонида уни кутиб ўтирди. Ҳавонинг совуқлигидан хона ҳам совиб кетган эди. Бироздан кейин Боязид титрашни бошлади. Совук шунчалик каттиқ эдики, Боязиднинг кичкина қўллари катта пиёланинг четига ёпишиб қоларди. Шундай бўлсада, пиёлани ерга қўйиб, иссиқ кўрпанинг ичига кириб, ётиб олмади.
Онаси уйғониб: "Қани сув?" деб сўраб қолишидан, сувни тополмай хафа бўлишидан қўрқди. Боязид онасини шундай севардики, уни хафа қилиб қўймаслик учун ҳар қандай қийинчиликни кўтаришга тайёр эди. Қўлидаги пиёла билан онасининг бошида уйғонишни кутиб, бир неча соат ўтирди. Ниҳоят онаси: "Сув, сув!" деб яна овоз чиқарди. Боязид дарҳол сувни онасига узатиб: "Марҳамат онажон, мана сувингиз!" деди. Онаси уйқу алараш биринчи марта сув сўраганида сувнинг йўқлигини билмаган эди.
Иккинчи уйғонганида сувни ичиб, ўғлига қараб: "Ўғлим, бир пасда олиб келдингми?" деб сўради. Боязид эса онасига табассум билан назар солиб, ёш болаларча оҳангда: "Ойижон, олдинроқ уйғонганингизда сув ичаман, деб айтдингиз. Қарасам идишда сув йўк экан, уни тўлдириб келиш учун ташқарига чиқиб кетдим. Қайтиб келсам яна ухлаб қолибсиз. Уйғотмадим, уйғонишингизни кутиб ўтирдим" деди. Бу гапларни эшитган онаизор, ўғлининг бундай садоқатидан севиниб, йиғлаб юборди.
Шундай фарзандни эҳсон қилгани учун Аллоҳ таолога шукр келтириб: "Эй, бор Худоё! Мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам рози бўлгин" деб ярим тунда дуо қилди. Онасининг дуоси шарофати билан Боязид Бистомий шариат ва тариқатда пешрав, авлиёликда юксак даражаларга эришди. Аллоҳнинг энг яхши кўрган дўстларидан бирига айланди. Ҳатто ундан: "Бу даражага қандай қилиб эришдингиз?" деб сўраганларида:
"Онамнинг розилигини олиш билан!" деб жавоб берган экан.
@HIKOYANEW