Араб адиби Жоҳиз الجاحظ
(775-868 м) ҳикоя қилади:
Йўлда бир гала одамлар тўдалашиб, қандайдир кишини роса дўппослашаётганининг устидан чиқиб қолдим. У оломон ичида биттаси у бечорани жуда берилиб, аямасдан урарди.
— Тинчликми? Бу одам нима қип қўйди? — сўрадим ҳамма маҳоратини ишга солиб, хумордан чиқиб, бор кучи билан муштлаётган кишидан.
— Очиғини айтсам, билмайман. Қарасам, ур-йиқит, ҳамма уни ура-ур қилиб дўппослаётган экан, савобдан қолмай деб мен ҳам Худо учун уряпман, — деб жавоб беради «««савобталаб»»» нодон зўравон.
Машҳур олим Ибн Жавзий (1116-1200 м) раҳимаҳуллоҳнинг
أخبار الحمقى والمغفلين
«Ахмоқ ва ғофиллар ҳаётидан дараклар» китобидан.
⚜️ ⚜️ ⚜️
Товба, ҳазор бор товба.
Ҳақ «кўпчилик» билан деб кўпчилик нима қилса, шуни қиладиган, кўпчилик нима ... еса, ўшани ейдиган, кўпчилик қаёққа чопса, «ўшаққа» чопадиган нодонлар ўша пайтда ҳам бўлган эканда-а.
Агар Ибн Жавзий ҳозир ҳаёт бўлганида
أخبار الحمقى والمغفلين
Ахмоқ ва ғофиллар ҳақида ҳикоялардан иборат китоби камида ўн томга етармиди, лаббай, сиз нима дейсиз?!
🌐 @HIKOYANEW