🔴ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ
Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим» (Имом Термизий ривояти).
* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.
🧰@HidoyatUz