Hidoyat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳикмат_вақти

Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато қиладики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматни табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади.
Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.

@HidoyatUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌺
Аллоҳим! Бизни дунёда яхшилик уруғини экиб, охиратда ҳосилини ўриб оладиганлардан қилгин!


✈️ @HidoyatUz


#Дуо
🤲Одам алайҳиссаломнинг ерга тушганда қилган дуоси

Арабча матни: اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سَرِيرَتِي وَعَلَانِيَتِي، فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لَا يُصِيبُنِي إِلَّا مَا كَتَبْتَ لِي، وَرِضًا بِمَا قَسَمْتَ لِي

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломни ерга туширгач, у келиб, Каъбада икки ракъат намоз ўқиди. Шунда Аллоҳ унга қуйидаги дуони илҳом қилди: «Аллоҳумма, иннака таъламу сариротий ва ъалааниятий, фаақбал маъзиротий, ва таъламу ҳаажатий, фаатиний суаалий ва таъламу маа фии нафсий, фағфир лий занбий! Аллоҳумма, Инни асъалука ийманан йубашширу қолбий ва яқийнан содийқон ҳатта аълама аннаҳу лаа юсийбуний илаа маа катабта лий ва ридон би маа қосамта лий».

Маъноси: «Аллоҳим, менинг ичимни ҳам, ташимни ҳам биласан, узримни қабул қилгин. Эҳтиёжимни биласан, сўраганимни бергин. Ичимдагини биласан, гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим, мен Сендан қалбимни бошқарадиган иймон ва чин ишонч сўрайман. Менга ёзганингдан бошқа нарса келмаслигини биламан. Менга тақсим қилганингга мени рози қилгин!».

Кейин Аллоҳ унга: «Эй Одам! Тавбангни қабул қилдим, гуноҳингни кечирдим. Бу дуони қилган ҳар қандай инсоннинг гуноҳини кечираман, муҳим ишларига кифоя қиламан, ундан шайтонни ҳайдаб юбораман. Ҳамма тижоратчилар ортидан унинг савдосини юргизиб қўяман. Мол-дунёни хоҳламаса ҳам дунё унга ўзи келаверади», деб ваҳий қилди» (Имом Табароний ривояти).

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


#Сотувда

📚«Умра улуғ амал» китоби сотувда

🔂Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қаламига мансуб «Умра улуғ амал» китоб сотувда.
Умра сафарига отланган киши учун ушбу ибодатнинг мазмун-моҳиятини пухта ўрганиб олиш ғоят муҳим.
Шунинг учун ҳам умра қилувчи инсон олим бўлган тақдирда ҳам, ёнида зиёрат арконларини баён қилувчи бир китобни олиб бориши тавсия қилинади. Бу борада муфтий ҳазратларининг мазкур китоби муборак зиёратга борувчилар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади, иншааллоҳ.
Ушбу рисолада умра ибодатининг инсон руҳиятига таъсири, фазилатлари баён қилинган ҳамда табаррук масканларда қилинадиган дуолар жамланган.

👉 Нархи: 16 000 сўм

☎️ +998712023430
☎️ +998712273430

📱Телеграм орқали буюртма: @Hidoyat_jurnal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤔Ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг васфлари

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


#сотувда

«Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» КИТОБИ СОТУВДА❗️

Муфтий ҳазратларининг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» китоби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилганларидан бошлаб раъфиқул аълога кўтарилган кунларига қадар Ислом тарихида чуқур из қолдирган энг муҳим деб қаралган воқеа ҳодисаларни қамраб олгани билан эътиборни жалб этади. Дарҳақиқат, у зотнинг ҳаётлари ва инсониятга келтирган яхшиликлари жилд-жилд китобларга сиғмаслиги аниқ. Мўътабар ва тарихий манбалар асосида тайёрланган мазкур китоб барча китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназар
Нашриёт: "Shamsuddinxon Boboxonov"

📖 Ҳажми: 216 бет
📂 Ўлчами: 84×108 1/32‎
📚 Муқова: қаттиқ
👉 Нархи: 30.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


🌹Маҳзун бўлма, Роббинг сeн билан!

Ҳаётда инсон турли синов ва қийинчиликларга дуч кeлиши табиий. Баъзан бу синовлар бизни қийнаб, руҳиятимизни тушириши мумкин. Аммо шундай пайтларда бу сўзлар қалбимизга таскин бeради ва бизни Аллоҳнинг ёрдами билан руҳлантиради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаётларида кўплаб синовларни бошдан кeчирганлар. У зот, Тоиф шаҳрида аҳолининг тошбўрон қилишидан тортиб, Уҳуд жангидаги жароҳатларга қадар кўп машаққатларни енгиб ўтганлар. Аммо ҳар сафар Аллоҳга бўлган ишончларини йўқотмаганлар ва У зотнинг ёрдамини кутганлар.

Қуръонда Аллоҳ таоло инсонни ҳeч қачон ёлғиз қолдирмаслигини ва ҳар қандай қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам кeлишини эслатади. Сураи Шарҳда айтилган:

“Бас, албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.” (Шарҳ сураси, 6-оят)


Бу оят ҳар қандай қийинчиликдан кeйин бир енгиллик бўлишини ва Аллоҳ таоло ҳар доим бандасига ёрдам бeришини билдиради.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


Репост из: Muminalar.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌸Азиз муштарийлар!

🟢Илм – зиёдир. Маърифат туфайли жаҳолат чекинади, фаравонлик инади, кўнгиллар хотиржам бўлади, ахлоқлар гўзаллашади.
Хонадонингизни илм нури билан мунаввар, фарзандларингиз тарбиясини чиройли қилишда тайёр имкониятдан фойдаланинг!
Бу борада маънан кўмакчингиз бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «МЎМИНАЛАР» журналига обуна бўлинг!

💬Журналимизга обуна бўлиш жуда осон!
Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжидга мурожаат қилинг ёки таҳририятимизнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Биз сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ўргатамиз.

📞 (71) 227-34-30, (71) 240-08-23

📱@muminalaruzb


Ораларидан гап-сўз ўтган, аччиқ чиққан, бир-бирларига оғир ботадиган гап айтган кишиларга шариат уларни кўнгилдан чиқариб ташлашга қанча вақт беради? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Бир ҳафта
  •   - Уч кун
  •   - Қирқ кун
  •   - Энди билиб оламан
7 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴Қиёмат тарозисини тўлдиради
_______________________________

🎤Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🤔БОШҚАЛАРНИНГ ҲАЁТИНИ ОРЗУ ҚИЛМАНГ…

Чунки ҳар бир инсоннинг ўзига хос синовлари, дардлари ва қийинчиликлари бор. Ташқи кўринишидан бахтиёр ва фаровон кўринган инсоннинг ички дунёсида сиз билмаган қийинчиликлар, дардлар ва синовлар яширинган бўлиши мумкин.

Ҳар бир киши ўз тақдири билан яшайди ва Аллоҳ ҳар бир инсонга унга мос синовлар, ризқлар ва имкониятларни беради. Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилиш эса сизни ўзингизнинг ҳаётингиздан норози қилишга, тақдирингиздан норозиликка олиб келади. Бу эса Аллоҳга бўлган ишончни заифлаштиради ва қалбда хотиржамликни йўқотади.

Инсон ўз ҳаётига, унга берилган неъматларга шукр қилиб яшаши керак. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда яхши ва ёмон кунлар, бахт ва синовлар аралашиб келади. Ўзингизнинг ҳаётингизни севиб, унга шукр қилсангиз, қалбингиз тинч бўлади ва сизни ҳақиқий бахтли қиладиган нарсаларни кўра оласиз. Аллоҳ таоло сизга энг яхши, сизга мос ҳаётни тақдим этган. Шунинг учун ўз ҳаётингиздан рози бўлинг ва унга шукр қилинг.

😎@HidoyatUz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари

•  Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
•  Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
•  Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
•  Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
•  Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
•  Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
•  Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
•  Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
•  Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
•  Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
•  Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!

Абдулвоҳид Иброҳим.

😎@HidoyatUz


Ўзгаларнинг дард-аламини ўзига олиб уни енгиллатиш бу – мурувватнинг энг олий моҳиятидир.

Абу Бакр Сиддиқ


✈️ @HidoyatUz


#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мажлисда ўтириб, бефойда сўзларни кўп айтиб юборса, туришидан олдин: «Субҳанакаллоҳумма,
Роббана ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка» деса, ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади».
Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ҳамдинг ила Сени поклаб ёд
этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга
истиғфор айтиб, тавба
қиламан».

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


#сотувда

"САОДАТ АСРИ РИВОЯТЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Ушбу китобда оламларга раҳмат, маърифат, ҳидоят этиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ул зотнинг саҳобалари ҳаётидаги ахлоқ-одоб, эзгуликка доир ибратли воқеалар содда ва таъсирчан услубда баён этилган.

📚 Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 92.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Далада намоз ўқиётган кишининг олдидан бирор ҳайвон ўтса унинг намози бузиладими?

📖 Ҳидоят журналидан қисқа савол-жавоблар

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram


Ҳаддан ташқари кўп сарф қилиб юборган кишининг моли ҳоким томонидан «музлатиб» қўйилиб, ўзига керагича бериб турилиши нима дейилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Зуҳд
  •   - Ҳажр
  •   - Рукн
  •   - Энди билиб оламан
28 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴❗️Сотувда!

📚 «ИСЛОМ ФИҚҲИ АСОСЛАРИ» китоби нашрдан чиқди

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековнинг «ИСЛОМ ФИҚҲИ АСОСЛАРИ» деб номланган янги китоби «Шамсуддинхон Бобохонов» НМИУда нашр этилди.
Китобда Ислом воқеий дин экани ва барча замону маконларга мос ҳамда мувофиқ келиши саодат асрида содир бўлган воқеа-ҳодисалар асосида илмий асослаб берилган.

🟢Биргина мисол. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга қози қилиб тайинлаганларида бундай деганлар: “Агар сен бирор муаммога дуч келсанг, қандай ҳукм қиласан?” Шунда у: “Қуръондан ҳукм чиқараман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Қуръондан унинг ҳукмини топа олмасанг-чи?” деб сўрадилар. “Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳукм излайман”, деди. “Агар Расулуллоҳнинг суннатларидан ҳам топа олмасанг-чи?” деб сўраганларида: “У ҳолда ақлимга суяниб иш тутаман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг елкасига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини Ўзи рози бўладиган ишга муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодга суянганини кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда севиндилар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёки у киши бўлмаган вақтларда саҳобалар томонидан бундай ижтиҳодлар кўплаб содир бўлган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг чиқарган ҳукмларидан тўғрисини тасдиқлаб, хатоларини тузатиб қўяр эдилар.

✨🌙 Ҳақиқатан, Ислом ана шундай улуғ дин. Бу динга оғишмай амал қилган инсонгига чинакам саодатни, бахтни туяди.

💳 Нархи: 25.000 сўм
📞 +998 99 839 16 07

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram

Показано 20 последних публикаций.