Hidoyat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING


🔴«...ДАЪВОСИ ЁЛҒОН»

Ҳотамул Асам раҳматуллоҳу алайҳ бундай деди: “Ким тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
🟣 Аллоҳни яхши кўришни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан тийилмаса – даъвоси ёлғон.
🟣 Пайғамбаримиз алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қилса-ю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса – даъвоси ёлғон.
🟣 Жаннатни яхши кўришни даъво қилса-ю, садақа қилмаса – даъвоси ёлғон.
🟣 Дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тўхтамаса – даъвоси ёлғон”».

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram


Қайси инсонда раҳм бўлмайди? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Ҳақиқий бадбахт кишида
  •   - Кофир кишида
  •   - Мушрик кишида
  •   - Энди билиб оламан
67 голосов


🤔Юсуф алайҳиссалом пайғамбар, мен эса...

Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Баҳрайнга волий этиб тайинланади. Бир сафар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ёнида ўн минг дирҳам пул бор эди. Уни кўрган Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага: “Буларни ўзлаштирдингми, эй Аллоҳнинг ва Китобининг душмани”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳнинг ва Китобининг душмани эмас, балки у иккисига душман бўлганларнинг душманиман”, деди. “Унда булар сенга қаердан келди”, деди халифа. “Отим бор эди, туғди. Уни сотиб, пулини тижорат учун айлантиришга бердим”, деди Абу Ҳурайра. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳолатни текшириб кўрди ва пулни қаердан олганини аниқлагач, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга бу пул ҳалол эканини англаб етди ва унинг волийлик ишлари баракасини
сўраб дуо қилди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Ёмон кўрсанг ҳам сенга яхшиликни истаб шундай қилдим”, деди ва Юсуф алайҳиссалом ҳақларида сўз очмоқчи эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Мен эса, Абу Ҳурайраман, билмасдан гапиришдан қўрқаман, чунки таъзирим берилиши,
молим тортиб олиниши ва шаънимга ёмон сўзлар айтилиши мумкин”, деди.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram




РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.

Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.

Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.

Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram


Абдул Аъло Таймий раҳматуллоҳи алайҳ айтарди: Аллоҳдан тинимсиз офият тиланглар! Оғир бало-имтиҳонга мубтало бўлган кишидан кўра омонлиги омонат бўлган, офиятда бемалол юрган инсон Аллоҳга кўпроқ илтижо қилмоғи лозим. Ахир бугун бало-имтиҳонга учраган кишилар кечагина беғам-беташвиш юрган эдилар. Шундай балолар борки, улар инсонга дунёда ғам-алам, охиратда эса шармисорлик келтиради.

🧰@HidoyatUz


Бировнинг боласини «ўғлим», «қизим» деса бўладими? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Ҳа, бўлади
  •   - Йўқ, бўлмайди. Бу макруҳ иш
  •   - Йўқ, бўлмайди. Бу ҳаром иш
  •   - Энди билиб оламан
33 голосов


🕌Энг кичик масжид

Айни дамда дунё бўй­лаб йўл бўйларида кичик масжидлар қуриш ёки ­жамоат жойларида намоз­хоналар барпо этиш ода­тий ҳолга айланган.
Бироқ илгари ҳам одмигина тарихий масжидлар бўл­ганки, улар бизгача етиб келган.
Улардан бири Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳ­ридаги “Мир Маҳмуд Соҳиб” масжиди бўлиб, у дунёдаги энг кичик масжид сифатида шуҳрат қозонган. У ерда бир вақтнинг ўзида беш киши ибодат қила олади. Aйни дамда масжидда намоз ўқилмайди.
Масжид XVI асрда тепаликда қурилган бўлиб, у Ироқдан келиб, Ҳиндистонда қўним топган сўфий Мир Маҳмуд шарафига номланган. Масжиднинг майдони бор-йўғи 10 метр квадрат, иккита кичкина минораси ҳам бор. Майдони кичиклигига қарамай, у нафис ва ноёб архитектураси билан кишини ҳайратга солади.

🧰@HidoyatUz


🗣ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларида бир воқеани баён қилганлар: Бир одамнинг олтин ва кумушлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди – ичкаридан ҳеч ким оча олмасди. Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкари кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тилло-кумушлар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ – эшиклар тақа-тақ берк! Шунча хазина ундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтин-кумушлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этди.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


🧰@HidoyatUz


🟢Абёри Али

Кўпчилик мусулмонлар Мадинаи мунаввара яқинидаги Зул Ҳулайфа мийқотини яхши билишади. Мадинаи мунавварадан, Шом диёрларидан Маккаи мукаррамага ҳаж ёки умра зиёратига борадиганлар айнан мана шу мийқотдан эҳромга кирадилар.


Ушбу мийқот Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларидан бери “Зул Ҳулайфа” деб номланади. Аммо унинг кўпчиликка маълум бўлган иккинчи номи ҳам бор. У ҳам бўлса, “Абёри Али” (Алининг қудуқлари)дир. Баъзилар бу ердаги қудуқларни Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳуга нисбат беришади. Бу тўғри эмас. Аслида, бу қудуқларни Али ибн Динор кавлатган.
Милодий 1898 йили Али ибн Динор ҳажга бориш ниятида ушбу мийқотга келади. Ўша вақтда мийқотнинг аҳволи жуда ҳам аянчли ҳолатда эди. Али ибн Динор ҳожиларга қулайлик яратиш учун бир нечта қудуқ кавлатади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом намоз ўқиган Зул Ҳулайфа масжидини янгидан қурдиради. Шу тарзда ушбу мийқотни обод қилади. Шундан сўнг ушбу мийқот “Абёри Али” деб ҳам атала бошлайди.
Хўш, Али ибн Динорнинг ўзи ким?
Али ибн Динор Дорфур салтанатининг султони бўлган. Дорфур салтанати (1603–1917) Судан давлатининг ғарбида жойлашган кичик бир давлат бўлган. Ҳозир Судан таркибида.
Али ибн Динор 1898–1917 йилларда ушбу давлатни бошқарган. Ушбу султон Дорфурнинг пойтахти Фоширда Каъбапўш тўқийдиган корхона қурдиради ва йигирма йил давомида Маккаи мукаррамага Каъбапўш юбориб туради.
Ушбу давлатнинг кенглиги Франция давлатичалик келади, аҳолисининг сони 6 миллион нафар бўлиб, деярли барчаси Ислом динига эътиқод қилади. Аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган ҳофизи каломлардир. Шу сабабли Африка қитъаси мусулмонлари бу давлатни “Тирик мусҳафлар” юрти дейишади. Аҳолисининг кўпчилиги Ал-Азҳарда ўқишга боради.
Аллоҳ таоло Али ибн Динорни Ўз раҳматига олсин.

✏️Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси


📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz


📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).


📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.


Даврон НУРМУҲАММАД


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🤔Шоирлар амири

Шоир Аҳмад Шавқий қат­тиқ бетоб бўлиб қолди. Кутил­маганда ходимнинг келтирган хабари Аҳмад Шавқийни шошириб қўйди: “Ал-Азҳар университети шайхи Муҳаммад ал-Аҳмадий аз-Заваҳирий шахсан сиз билан учрашгани келяпти!” Аҳмад Шавқий ўрнидан турди, Ал-Азҳар шайхи­нинг ис­тиқболига шошилди. Шайхни кутиб олар экан, салом-аликдан сўнг Ал-Азҳар шайхидан таш­рифининг сабабини сўради. Шайх­нинг жавоби бундай бўл­ди: “Сизнинг ёнингизга мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юбордилар. Бу кеча Расулуллоҳ тушимга кирдилар ва менга сизнинг олдингизга бо­риб, у зот сизга мунтазир экан­ларини айтишимни буюр­дилар...”
Бир неча кундан кейин шоир Аҳмад Шавқий вафот этди.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъ­ровий раҳимаҳуллоҳ ҳар қа­чон Аҳмад Шавқийни эсласа: “Шав­қий раҳимаҳуллоҳ де­манглар, бал­ки Шавқий розийал­лоҳу анҳу денг­лар”, дер эдилар.
Ҳақиқатан, ҳеч бир шоир Пайғамбар алайҳиссаломга Аҳ­мад Шавқийчалик кўп ва хўб наът айтган эмас.

📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz


🔴ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эмин бўлади
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар.
Ярим ой ўтгач, иброний тилини ўрганиб олдим. Шундан сўнг Набий алайҳиссалом яҳудийларга мактуб ёзмоқчи бўлсалар, менга ёздирар эдилар. Қачон улардан у зотга мактуб келса, мен у зотга ўқиб берардим»
(Имом Термизий ривояти).

* * *
Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта далилдир. Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак.
Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

🧰@HidoyatUz


КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».

🧰@HidoyatUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

🧰@HidoyatUz


#rajab #roza #unutmang
🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🤲 ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

💬ҲАДИС ШАРҲИ

📚 Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.

🗣ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).

🕌БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?

💬Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.

🕌 РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ

🤲 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.

🌙 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ

🌙 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

📍06 январь – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12


🗣ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Қўғирчоқ ўйнаш жоизми? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   - Ҳа, жоиз
  •   - Йўқ, жоиз эмас
  •   - Ўйнамаган яхши
  •   - Энди билиб оламан
402 голосов


БУГУН СИЗНИНГ ОХИРГИ КУНИНГИЗ БЎЛСА-ЧИ?

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, “агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?” деб сўрарди.
Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: “Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?”
Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: “Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


🧰@HidoyatUz

Показано 20 последних публикаций.