#Хадис_1296📕
САРБОН ҲИРГОЙИСИ ВА ҚЎШИҚ🎧◀️〽️▶️
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. У зот билан бирга қора ғуломлари ҳам бор эди. Уни Анжаша деб аташарди. У сарбонлик ҳиргойиси қиларди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Шўринг қурсин! Эй Анжаша! Шошма! Биллурларга эҳтиёт бўл!» дедилар».
🪶Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: 😍
Илгари айтганимиздек, Анжаша розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғуломлари бўлиб, чиройли овоз соҳиби эди. У киши шеърни оҳанг ила айтиб, оналаримизнинг туяларига сарбонлик қилар эди. Анжаша розияллоҳу анҳу шошилиб юрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини аёлларга шафқат қилиб секинроқ юришга шу шаклда чақирганлар. Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларида сарбонлик ҳиргойиси бўлиб тургани чиқади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшиқ қалбда нифоқни ўстирур», дедилар».
🪶 Абу Довуд ва Ибн Абу Дунё ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
Албатта, шариатда ҳаром қилинган қўшиқ киши қалбида нифоқни ўстириши турган гап.
➖Бу мавзу хусусида яна хам кенгрок маълумот юборамиз, Кутинг➖🩷
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Sıdra🟤
@HADISLAR_TOPLAMIII📚