🇺🇸🇵🇸 Доналд Трампнинг Ғазо секторини босиб олиш режасига дунё давлатлари реакцияси
🇸🇦 Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги: «Саудия Арабистони фаластинликларни ўз ерларидан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этади. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда талқинга ўрин қолдирмайдиган даражада «аниқ ва равшан тарзда» тасдиқлади»
🇩🇪 Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок: Ғазо сектори фаластинликларга тегишли эканлигини ва уларни кўчириб юбориш номақбул ҳамда халқаро ҳуқуққа зид бўлишини таъкидлади.
🇬🇧 Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми: «Биз доимо икки давлат тамойилига интилиш кераклигини қатъий айтиб келганмиз. Биз фаластинликларнинг ўз ватани - Ғазо ва Ғарбий Соҳилда яшаб, ривожланишга қодир бўлишларини кўришимиз лозим.»
🇫🇷 Франция Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Кристоф Лемуан: «Франсия яна бир бор Ғазодаги фаластин аҳолисининг мажбурий кўчирилишига қарши эканлигини билдиради, чунки бу халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши ҳисобланади»
🇪🇸 Испания ташқи ишлар вазири Албарес: “Мен бу масалага аниқлик киритмоқчиман: Ғазо - Ғазода яшовчи фаластинликлар ери ва улар Ғазода қолишлари шарт”.
🇪🇬 Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатти: Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо билан Ғазони тиклаш лойиҳаларини фаластинликларни сектордан кўчирмасдан илгари суриш муҳимлигини муҳокама қилди.
🇷🇺 Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков: «Россия Яқин Шарқдаги вазиятни фақат икки давлат тамойили асосида ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблайди»
🇹🇷 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан: «АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазони босиб олиш режаси ҳақидаги фикрларини қабул қилиб бўлмайди. Фаластинликларни четда қолдирадиган ҳар қандай режа яна-да кўпроқ можарога сабаб бўлади»
🇵🇸 ҲАМАС вакили Сами Абу Зуҳрий: «Ғазо секторидаги халқимиз бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймайди. Халқимизни ўз еридан ҳайдаб чиқариш ўрнига, (Исроил) босқинчилигига ва халқимизга қарши тажовузга чек қўйиш лозим»
🇵🇸 Фаластин президенти Маҳмуд Аббос: Фаластинликлар ўз ерлари, ҳуқуқлари ва муқаддас жойларидан воз кечмаслигини, Ғазо сектори Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус билан бир қаторда Фаластин давлати ҳудудларининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.
🇮🇷 Эроннинг юқори мартабали амалдори: Эрон фаластинликларнинг ҳар қандай кўчирилишига қарши ва бу ҳақда турли каналлар орқали хабар берган деди.
👉 @Geosiyosatuz