Геосиёсат | News


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
Mурожаат учун: @Siyosatchialoqabot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Қутб музларининг эриши сайёранинг айланиш тезлигининг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида глобал вақт ҳисобига таъсир қилади, деб хабар беради Калифорния университети тадқиқоти Nature илмий журналида.

Гренландия ва Антарктида музларининг сунъий йўлдош гравиметрияси ёрдамида ўлчанган тез эриши Ернинг бурчак тезлигини (айланиш) аввалгига қараганда қисқароқ вақт ичида камайишига сабаб бўлди... Бу ҳеч қачон кўрилмаган муаммони келтириб чиқаради. Kомпьютер тармоқларини синхронлаштириш учун ва UTC (Universal Time) га режалаштирилганидан аввалроқ ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши мумкин... Глобал исиш аллақачон глобал вақтни ҳисоблашга таъсир қилмоқда”, — дейилади мақолада.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇳 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳисоботига кўра, россиялик ҳарбий асирлар Украинада декабрдан февралгача қийноққа солинган ва уларнинг кўрсатмалари ишончли деб топилган.

БМТ, шунингдек, русийзабон озчилик аҳоли камситувчи муносабатга дуч келаётганини, Украина православ черкови руҳонийлари ва диндорларига нисбатан қўрқитиш ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸 АҚШнинг қимматбаҳо қуроллари Ансоруллоҳ (ҳусийлар)нинг ҳужумларини тўхтата олмади - Bloomberg.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳутийларга барча қимматбаҳо ҳарбий техникаларни ёғдирганига қарамай, улар Қизил денгиздаги юк ва ҳарбий кемаларга амалга оширилаётган ҳужумларни тўхтата олмади.

Дунёнинг энг йирик юк ташиш компаниялари бир вақтлар глобал савдонинг 15 фоизини олиб юрган маршрутдан қочишда давом этмоқда.

2023-йил декабрь ойи бошидан буён Қизил денгиз жанубидан ўтувчи кемалар сони 70 фоизга камайди.

👉 @Geosiyosatuz


🇨🇵 Франция разведка хизматлари Олимпиаданинг очилиш маросимини бекор қилишни тавсия қилмоқда - Radio Europe

"Мамлакат Ички ишлар вазирлиги юқори террорчилик хавфи туфайли Б режасига ўтиши керак."

👉 @Geosiyosatuz


Рим папаси Франсиск Римнинг аёллар бўлимида муқаддас пайшанба маросимида 12 маҳбус аёлнинг оёқларини ювди.

👉 @Geosiyosatuz


🇰🇿🇷🇺🇨🇳 Россия нефтининг Хитойга транзитидан келадиган даромад Қозоғистон учун яқин ўн йилликда 1,32 миллиард доллардан 1,71 миллиард долларгача ошади.

Қозоғистон орқали Хитойга деярли 91 миллион тонна Россия қора олтини олиб ўтилди. Яқин 10 йил ичида Россия Қозоғистон орқали Хитойга 100 миллион тонна нефть олиб ўтмоқчи. Қозоғистон ҳар тонна нефть учун 15 доллар олади.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғазо секторида шимолдан жанубга чўзилган катта ҲАМАС туннелини портлатиш учун Исроил ҳарбийлари камида 30 тонна портловчи моддадан фойдаланган.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Франческа Альбанезе - Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ва Ғазо секторида инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи

Франческанинг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо секторидаги геноцид ҳаракатлари ҳақида маъруза тайёрлаётганида унга бир неча бор таҳдидлар бўлган.

👉 @Geosiyosatuz


Invisiblity Shield Co инглиз стартапи ўзининг кўринмаслик қалқонининг янги версиясини тақдим этди

Энди у эгасини янада яхши яширади, бу унга кундузи очиқ жойларга ғойиб бўлишга имкон беради.

👉 @Geosiyosatuz


🇨🇳🇹🇼 Маълум қилинишича, Хитой Ички Мўғулистон минтақасида Тайван президентлик саройи нусхаси ва шаҳарнинг йўл харитасини ўрнатган полигон қурган.

Мутахассисларнинг фикрича, Хитой ушбу полигонда Тайванга бостириб киришни машқ қилган.

👉 @Geosiyosatuz


🇮🇱🇵🇸 Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 32 552 кишига етди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал остидаги эксклавдаги урушнинг 173-кунида ҳалок бўлганлар сони 32 552 кишига етган ва 74 980 киши жароҳат олган.

Охирги 24 соат ичида Исроил қўшинлари 6 та қирғин содир этган, 62 киши ҳалок бўлган ва 91 киши яраланган.

Ғазо секторида очликдан ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 30 нафарга етди.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1945 йил. Фаластин - Акка, Қуддус ва Сафад шаҳарлари.

👉 @Geosiyosatuz


Ғазо секторидаги геноцидда иштирок этган америкалик жангари генерал «Сонкер Эндер»нинг Ал-Қассам бригадалари томонидан йўқ қилингани хабар берилди.

👉 @Geosiyosatuz


Охирги кунларда Telegram терактларга чақирувчи хабарларни юборишга ўн минглаб уринишларни тўхтатди ва минглаб жўнатувчиларни блоклади - Дуров

👉 @Geosiyosatuz


Исроил 1,5 миллионга яқин фаластинлик қочқинлар яшайдиган Рафаҳ шаҳрига бостириб киришга тайёрланмоқда.

Ал-Жазира ва Исроилнинг 12-канали Исроил бир неча кун ичида босқин бошланишидан олдин қочқинларни кўчириш учун операция бошлаганини хабар қилди.

Wалл Street Journal газетасининг хабар беришича, Исроил мудофаа вазири ва АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Рафаҳ операциясини қандай тўхтатиш эмас, балки «у давом этаётганда тинч аҳолини қандай ҳимоя қилиш» муҳокама қилинган ва ҳар икки томон ҳам Рафаҳдаги ҲАМАС бригадалари бўлиши кераклиги ҳақида келишиб олган.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇺🇦 АҚШ ёрдамисиз биз ютқазамиз - Зеленский.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўшма Штатлар айланувчи портловчи двигатель билан жиҳозланган янги дронни синовдан ўтказди.

Эълон қилинган тезлик 2 Мах дан юқори.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bloomberg "Википедия"даги Россияга қарши материалларга таҳрирлар киритишга доимий уринишлар бўлаётгани ҳақида хабар бермоқда. Махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Украина ҳудудидан 15 мингдан ортиқ шундай уринишлар қайд этилган.

Россия ҳақидаги салбий маълумотларнинг манбалари сифатида сохта сайтларга ҳаволалар жойлаштирилмоқда, уларнинг интерфейси жаҳон ОАВларининг ресурсларидан тўлиқ кўчирилган.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸🇷🇺 АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўз маълумотчиси ҳақидаги маълумотларнинг ошкор бўлишини хоҳламаган, шунинг учун Россия ФСБга яқинлашиб келаётган теракт ҳақида батафсил маълумот бермаган — Тhe New York Times

Эслатиб ўтамиз, Марказий разведка бошқармаси Россия разведка хизматларини 7 март куниёқ ИШИД таҳдиди ҳақида огоҳлантирган эди. Икки давлат ўртасидаги зиддият Москвага хавф ҳақидаги барча маълумотларни тақдим этишга тўсқинлик қилди. Америка разведкаси ФСБ АҚШ манбасининг шахсини аниқлаши эҳтимолидан хавфсираган.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇦 Украинча мотивация.

Куни кеча бўлиб ўтган Украина-Исландия терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйинида Украина терма жамоаси мураббийи агар футболчилар мағлуб бўлса, уларни қайси ҳарбий бўлинмаларга юборишини кўрсатди. Буни кўрган украиналик футболчилар исландияликларни мағлуб этишди.

👉 @Geosiyosatuz

Показано 20 последних публикаций.