Репост из: BoburAkmalov
Қаҳрамон Аслановга жавоб ёзишни Хайрулла Ҳамидовдан кўра ким ҳам қойиллатарди.
Фақат 2 ва 4-омилларга бироз қўшилмайман. Катанец "муҳими гол ўтказмаслик" қабилида ишлаётгани учун ҳам эътирозлар янграмоқда. Яъни ҳисобда олдинда бораётганимизда устунликни ушлаб, ўйинни назорат қилиш мутлақо йўқ. Гап ана шу қўрқоқларча орқага ётиб олишда. Ва айнан шу нарса яққол, очиқ-ойдин кўриниб турибди. Кўпчиликка, жумладан менга ёқмаётгани ҳам шу. Биз қўрқоқ жамоани кўргимиз келмаяпти. Қўрқоқ ўйин бизга керакмас. Ҳатто эпизодларда ҳам. Исталган кучли рақиб қўрқув ҳидини ола билади ва еб ташлайди. Қўрқоқ сўзини эса "ҳимояни ўйлаш" жумласи билан адаштирмаслик, алмаштирмаслик керак. Бизга кучли рақибларга қарши курашиб, тишлаб, тортиб олишга интиладиган жамоа керак. Ютқазса ҳам. Кучсиз рақибларни ишонч билан енга оладиган жамоа керак. Қўрқоқлик эса омад туфайлигина жазоланмаяпти. Юсуповнинг сейвлари, Эроннинг камчилик бўлиб қолгандаги устунлиги, БАА билан пеналти каби омилларни Қаҳрамон Асланов бир неча мақоласида қайта-қайта санаб ўтган.
Жамоадаги дўстона иноқ муҳит ва эту тирноқ ҳақидаги гап эса, менимча, бироз бўрттирилган. Муҳит ёмон эмасдир, лекин мураббий билан жуда апоқ-чапоқ ҳам деёлмайман. Йигитлар Катанецсиз ҳам ўйнай олишини Юсупов КХДР билан ўйиндан кейин беихтиёр "гуллаб" қўйди. Катанец лидер ва юлдуз футболчиларга керак. Улар учун қулай. Нега? Улар бу коуч қўл остида ўзларининг бронланган ўринларига эгалар. Унинг ротация қилмаслиги доим ўйнашни истайдиган юлдузларимиз учун муҳим. Ўрнини тортволиши мумкин бўлган рақобатчидан холи, мазза қилиб юришибди. Уларга Катанецнинг қолиши айнан шу омил учун ҳам керак. Ўйинларда эса, Ўткир айтганидек, ўзлари мураббийсиз ҳам эплашади. "Эплашяпти". Бордию Катанец кетиб, бошқа мураббий келса, лидерларимизга, у касалми, жароҳатдами, формаси яхшимасми, фарқи йўқ — старт таркибда ўрин кафолатланмаган. Янги мураббий, албатта, жамоани силкитиб ташлаши мумкин. Бу эса етакчиларга керак эмас. Мана нима учун улар Катанецнинг тарафини олишади.
Хорижлик мураббий кетса, ишсиз қолиши мумкинлигидан қўрқадиган бошқа одам(лар) ҳақида эса гапирмай қўяқолай.
@boburakmalov