Репост из: Uzpharmcontrol
1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди - Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан:
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка ва истеъмолчилардан ортиқча маблағларни олмасликка чақириб қолади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

🏷 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
🏷 Андижон вилоятида 49 та (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
🏷 Бухоро вилоятида 50 та (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
🏷 Жиззах вилоятида 106 та (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
🏷 Қашқадарё вилоятида 43 та (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
🏷 Навоий вилоятида 118 та (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
🏷 Наманган вилоятида 119 та (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
🏷 Самарқанд вилоятида 182 та (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
🏷 Сурхандарё вилоятида 18 та (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
🏷 Сирдарё вилоятида 65 та (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
🏷 Тошкент вилоятида 134 та (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
🏷 Фарғона вилоятида 36 та (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
🏷 Хоразм вилоятида 36 та (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
🏷 Тошкент шаҳрида 228 та (80 та улгуржи ва 141 та чакана).