Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Uzpharmagency
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН‼️

«Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ мутахассисларни ишга таклиф этади!

Мутахассислар учун асосий талаблар:

1. Олий маълумотга (фармацевтика, тиббиёт, кимё-биология ва кимё-технология йўналишида) эга бўлиши;
2. Ишлаб чиқариш корхоналарида (GMP йўналишида) 5 йиллик малакага эга бўлиши;
3. Давлат тилини ва инглиз тилини (IELTS С1 сертификатига эга бўлиши) мукаммал билиш;
4. Ахборот-коммуникация технологияларини амалда қўллай олиши, МС Оffice, Microsoft Excel бўйича амалий билимларга эга бўлиши.


Маълумотнома (телефон рақамингиз киритилган бўлиши шарт) 2025 йил 31 январь кунига қадар 95 012-30-32 телеграмм рақамига тақдим этишингизни сўраймиз.

Батафсил:
Телефон: 55-902-55-55 / 159

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

Пойтахтимизда тиббиёт тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши тақдимоти бўлиб ўтди.


📌 Унда юртимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бор бўйи билан акс эттирилган.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада мазкур тақдимот тафсилотлари ҳамда унинг аҳамияти хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦

❗️ССВ: Рақамли тиббиёт юзасидан тақдимот ўтказилди

Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар таркибида соҳани халққа яқинлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, бунинг учун тизимни рақамлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.


🖥 Дарҳақиқат, кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш чоралари кўрилаётир. Шу мақсадда замонавий технологиялар ўзлаштириляпти ва “ақлли” ускуналар келтириб ўрнатиляпти.

📌 Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида “Электрон поликлиника” ва “Электрон рецепт” дастурлари босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётганлигини келтириш мумкин. Электрон тизим шифокорлар ва беморлар учун кўплаб қулайликлар яратаётгани билан янада эътиборлидир.

❓Хўш, тиббиёт соҳасини рақамлаштиришдан биз нималарни кутяпмиз? Бу борадаги ишларнинг ҳозирги ҳолати қай даражада? Эндиги босқичда олдимизда яна қандай долзарб вазифалар турибди?

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимдаги рақамлаштириш жараёнлари юзасидан тайёрланган саҳна кўриниши тақдимоти асносида шу сингари саволларга жавоб топиш мумкин бўлди.


🟣 Тақдимот маросимида Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари қатнашди.

➡️ Саҳна кўриниши орқали тиббиёт соҳасида кечаётган янгиланишларни, жумладан, рақамлаштириш жараёнларини биргина шифокор ҳаёти мисолида очиб беришга ҳаракат қилинди.

🔎 Саҳна кўринишини томоша қилиш давомида илгари маҳаллий даражада 50 дан зиёд ахборот тизимлари мавжуд бўлгани ва улар фойдаланувчилар учун қатор ноқулайликлар туғдиргани кўпчиликнинг хаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

⌨️ Тақдимотда намойиш этилганидек, соҳадаги рақамлаштириш жараёни туфайли ушбу муаммо ортда қолмоқда. Бугунги кунда ишга туширилаётган ягона платформа туфайли шифокорлар республиканинг исталган ҳудудидан беморнинг касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни олиши ва ўзгартириши мумкин бўлади.


🔎 Умуман, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг қулайликлари ва имкониятлари кўп. Бу эса рақамлаштириш бўйича бошлаган ишларимизни янада жадаллаштиришни тақозо этади.

‼️ Тақдимот якунида илғор технология ва тиббиёт бирлигини ифодалаган “Янги Ўзбекистон тиббиёти” гимнининг ижро этилиши йиғилганларда ёрқин таассурот қолдириши баробарида, жараённинг барча иштирокчиларини янги марралар сари руҳлантирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Dori-Darmon AK
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худяров электрон рецепт тизимининг афзалликлари ҳақида

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Репост из: Dori-Darmon AK
#Тадқиқот
Чой сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун фойдали

Гуанчжоу хитой тиббиёт университети олимлари гуруҳи сурункали буйрак касаллиги билан касалланган одамларда чой ичиш умрини узайтиришини аниқлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Кейинги пайтларда кўз касалликлари кўпайиши қандай омиллар билан боғлиқ?

Бундай хасталикларнинг ёш билан боғлиқ жиҳатлари ҳам борми?

Бу дардга чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу саволларга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек ИКРАМОВ жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Dori-Darmon AK
#Саломатлик
Қандсиз диабет қандай касаллик?

Қандсиз диабетни икки асосий турга ажратиш мумкин – марказий ва нефроген.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦

🖥 Сўнгги йилларда юртимиз тиббиёт муассасалари фаолиятини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” каби дастурлар босқичма-босқич жорий этиляпти. Буларнинг барчаси бир мақсад — аҳолига қулайлик яратишни кўзлайди.


Бу йўналишдаги ишларни кенг ёритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “UZINFOCOM” ягона интегратори томонидан тизимнинг рақамли трансформациясига бағишланган фильм суратга олинди. Айни пайтда унинг тақдимоти бошланди.

📌 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш, Рақамли технологиялар ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари, тизимларнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

🖥 Кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар бергандик.


📺 Ушбу тақдимот тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканали орқали кенг ёритилди.

➡️ Шунингдек, дастурда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов соҳадаги муҳим йўналишлар бўйича тайёрланган таклифлар, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Uzpharmcontrol
⚖️ #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.)


Мазкур низомга кўра, дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:

🏷 "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари;

🏷 маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари;

🏷 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Uzpharmcontrol
🟦🟦🟦

2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди


2024 йилда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз кўп демакдир!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Dori-Darmon AK
#Дунё
AҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва препаратларда қизил бўёқдан фойдаланишни тақиқлади

Ўттиз йил аввал пардоз-андоз воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу буёқдан фойдаланишга тақиқ киритилган эди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Ортиқча вазн ва семизлик қандай касалликларни келтириб чиқаради?

Айрим юртдошларимиз ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган турли воситалардан фойдаланиб, анча вазн ташлаганлигини айтмоқда. Бунга мутахассис сифатида қандай қарайсиз?

Ортиқча вазндан азият чекаётган кишилар биринчи бўлиб кимга мурожаат қилиши керак?

Юртдошларимиз бу муаммога тўқнаш келмасликлари учун нималарга эътибор беришлари зарур?

Бу каби саволларга Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова жавоб беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Dori-Darmon AK
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

✅ Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Репост из: FTTI.UZ
🌼 TABIAT NE'MATLARI

Anor - mikroblarga va yallig‘lanishga qarshi xususiyatga ega mazali va sog‘lom mevadir.

Tarkibidagi antioksidantlar miqdori yashil choyga qaraganda deyarli uch barobar ko‘proq. A, C, Ye, K vitaminlari, folat kislotasi va kaliy manbai hisoblanadi.

Mevasi va urug‘ida ikkita birikma — Punikalagin va Punik kislotasining mavjudligi uning ajoyib afzalliklarini ta’minlaydi. Anorning 8 ta foydali xususiyatlari:
☝🏽1. Yallig‘lanishga qarshi xususiyatga ega. Tarkibidagi punikalagin ozod radikallarni bog‘lashi hisobiga oksidativ stressdan himoya qiladi.
☝🏽2. Arterial bosimni tushirish xususiyatiga ega. Muntazam ravishda ikki xaftalik anor sharbatining iste’moli qon tomirlar faoliyatini moʻtadillashtiradi.
☝🏽3. Qonning tarkibiy qismini boyitib, to‘qimani kislorod bilan ta’minlanishini rag‘batlantiradi.
☝🏽4. Yurak faoliyatiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.
☝🏽5. Bo‘g‘im faoliyatiga yaxshi ta’sir ko‘rsatadi, bo‘g‘im kasalliklarini oldini oladi,
☝🏽6. Bakterial va zamburug‘li kasalliklarni oldini olishda, shu jumladan, og‘iz bo‘shlig‘i infeksion kasalliklarining profilaktikasida yaxshi samara beradi.

❗️ Anor mevasi va sharbatining shifobahsh xususiyatlari muntazam ravishda iste’mol qilinishi bilan bog‘liq.

KANALGA ULANISH👇
ftti.uz


Репост из: FTTI.UZ
Витамин D по полочкам: кому, когда и сколько принимать

🔬Открытие витамина D в прошлом веке решило проблему рахита у детей (недостаточной минерализации костей), поэтому изначально его дефицит связывали только с патологиями опорно-двигательного аппарата. Однако современные исследования демонстрируют его связь с сердечно-сосудистыми заболеваниями и иммунными процессами. Вместе с эндокринологом сети Клиник Фомина Маргаритой Самсоновой разбираемся, кому нужно принимать добавки с витамином D и можно ли получить передозировку летом.

Что такое витамин D
Под общим названием «витамин D» скрывается целая группа активных веществ со сложными названиями: сочетание эргокальциферола с люмистеролом (D1); эргокальциферол (D2); колекальциферол (D3); 22-дигидроэргокальциферол (D4); ситокальциферол (D5) и сигма-кальциферол (D6). Но когда говорят о добавках витамина D, обычно имеют в виду второй и третий вид — витамины D2 и D3, только их человек может получить извне.

Отчасти открытием витамина D мир обязан собакам. Английский биохимик Эдвард Мелленби заметил, что у животных, которых кормят рыбьим жиром, не бывает рахита. Он объяснял это высоким содержанием в нём витамина А.

Позже его американский коллега Элмер Макколум провёл эксперимент: одной группе собак с рахитом он давал обычный рыбий жир, а другой — с нейтрализированным витамином А. В итоге все собаки излечились от рахита. Стало очевидно, что дело в другом веществе. Так как в то время это был четвёртый по счёту известный науке витамин, его назвали как четвертую букву латинского алфавита — витамин D.

Функция витамина D в организме
Главная его задача — обеспечить всасывание кальция и фосфора через стенки тонкого кишечника. Эти вещества критически важны для формирования костной ткани, в том числе зубов. У детей с дефицитом витамина D кости деформируются и не растут, а у взрослых — теряют нужную плотность.

Кроме того, витамин D участвует в работе щитовидной железы, системы свёртываемости крови, регуляции давления и сердцебиения.

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt
| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

❗️Республика эндокринология маркази кўмагида ҳудудларда ноёб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади

Ўтган йил Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази жамоаси учун сермаҳсул кечди, десак муболаға бўлмайди. Буни турли йўналишлар бўйича қўлга киритилган натижалар ҳам тасдиқлаб турибди.


📊 Мисол тариқасида марказда 59, вилоятларда 132, туман шифохоналарида 4 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари ҳаётга татбиқ этилганлигини келтириш мумкин.

📌 Шу сингари ютуқлар эътирофи сифатида мазкур муассасага ISO 9001:2015, ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.

💬 — Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда ҳудудлардан бизга мурожаат қилган аҳоли сони 2 баробар камайишига эришилди, — дейди мазкур муассаса директори Анвар Алимов. — Эндиликда ана шу натижаларимизни яхшилаш учун ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, мақсадли скринингни амалга ошириш, мутахассислар илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда соҳага инновацион технологияларни жалб этиш билан боғлиқ вазифаларни белгилаб олганмиз.


1️⃣ Биринчидан, туман (шаҳар) шифохоналарида авваллари ўтказилмаган 6 та янги диагностика ва даволаш усули жорий қилинади.

🔬 Маҳаллий жарроҳлар билан биргаликда 16 та туман ва шаҳарда қандли диабетнинг йирингли асоратлари, қалқонсимон без ҳамда липосакция бўйича жарроҳлик амалиётларини йўлга қўямиз.


📈 Ҳудудий филиалларимизда янги 8 та диагностика ва даволаш усули ўзлаштирилади.

2️⃣ Иккинчидан, туман тиббиёт бирлашмаларининг ходимлари марказда ўз билимларини оширса, филиалларнинг 14 нафар ва марказнинг 8 нафар мутахассиси чет давлатлардаги нуфузли клиникаларда малака оширади. Қолаверса, 335 нафар туман эндокринологи учун махсус ўқув курслари ўтказилади.

3️⃣ Учинчидан, ихтисослашган тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш мақсадида ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами 28 та туман ва шаҳарлар намунавий ҳудудга айлантирилади.

🟢 Тажриба алмашиш, маҳорат дарслари ўтказиш, янги технологияларни жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ҳамда операцияларни амалга ошириш учун Россия, Туркия, Буюк Британия ва Германиядан 10 нафар мутахассисни жалб қилмоқчимиз.


4️⃣ Тўртинчидан, Германия ва Россия Федерацияси тегишли дастури асосида жами 208 та туман тиббиёт муассасасида "Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш бўйича миллий мактаби" фаолияти йўлга қўйилади.

5️⃣ Бешинчидан, ўзаро ҳамкорликда 40 ёшдан юқори аҳоли орасида қандли диабет ҳамда диабет олди ҳолатини эрта аниқлаш скрининги амалга оширилади ҳамда шу касаллик аниқланган беморларнинг диспансер назорати олиб борилади.

6️⃣ Олтинчидан, марказимизга жалб этиладиган чет эллик беморлар сонини 2 марта, ҳудудларда эса 2 карра кўпайтиришни мақсад қилганмиз.

7️⃣ Еттинчидан, рақамли ва инновацион технологиялар, телемедицина ҳамда масофавий маслаҳат дастурларига алоҳида эътибор қаратилади.

‼️ Бу залварли вазифаларни бажаришга марказ жамоасининг салоҳияти ҳам, техник имкониятлари ҳам етарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Асамутдинов Жалолиддин Шарафутдинович Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази директори этиб тайинланди.


➡️ Ж. Асамутдинов 2005 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг бакалавриат, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган.

🔎 Турли йилларда “Tashkent Healthcare” МЧЖ раҳбари, “Ask Doctor” МЧЖ директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лизензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Давлат-хусусий шериклик, тиббий туризм ва хусусий секторни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

📌 Янги раҳбар зиммасига тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациядан ўтказишда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш, ушбу тизимни янада такомиллаштириш, халқаро аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини янада ошириш билан боғлиқ қатор вазифалар юкланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Республика урология марказида ўтган йил 3 минг 700 га яқин юқори технологик операциялар ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази 2024 йилни салмоқли натижалар билан якунлади. Жумладан, бу ерда бир қатор ноёб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.


🔬 Спонгиоз танани кесмасдан анастомотик уретропластикалаш, пешоб найчаси лапароскопик буккал пластикаси ҳамда пешоб найчасини лапароскопик ичак сегменти билан алмаштириш сингари юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари шулар жумласидан.

⬇️ Бу операцияларнинг ноёблиги ва мураккаблиги ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиш учун улардан бири хусусида кенгроқ тўхталиш жоиз.

🩺 Сурхондарёлик 28 ёшли бемор пешоб чиқаришдаги қийинчилик шикояти билан мурожаат қилган эди. Текширувдан сўнг унга пешоб чиқариш канали торайиши ташхиси қўйилди. Кейин спонгиоз танани кесмасдан уретропластика амалиёти ўтказилди. Бундай ёндашув интраоперацион қон кетиши ва нервлар шикастланишини камайтириши билан аҳамиятлидир.

📌 Умуман, ўтган йил давомида муассасада 5 та янги диагностик ва 2 та даволаш амалиёти жорий этилди.

💬 — Йил давомида марказимизда 7 мингга яқин опрерациялар бажарилгани ҳамда шундан 3665 таси юқори технологик амалиёт эканлигини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз, — дейди мазкур муассаса директори Шуҳрат Мухтаров. — Айни чоғда марказнинг моддий техник базасини яхшилаш ҳам доимий эътиборимизда. Масалан, ўтган йил охирида Қувайтнинг Араб иқтисодий ривожланиш фонди маблағлари ҳисобига 20 турдаги ташхис қўйиш ва даволаш амалиётлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар олиб келинди.


🛬 Фаолиятимиз ривожида халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Йил давомида 31 нафар ходимимиз АҚШ, Россия, Австрия, Германия, Нидерландия, БАА, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Франция каби давлатларнинг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтди.

📍 Ҳамкор давлатлар мутахассислари билан биргаликда қатор ноёб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказдик. Мисол учун, Москва давлат тиббиёт университети профессори Е.В. Шпоть иштирокида марказ ҳамда унинг Бухоро ва Фарғона ҳудудий филиалларида лапароскопик простатэктомия, лапароскопик цистэктомия, лапароскопик илеоцистопластика, лапароскопик аденомэктомия, лапароскопик парциал нефрэктомия каби ноёб операциялар бажарилди.

📈 Ҳудудий филиалларни ҳар жиҳатдан ривожлантириш ва шу орқали тиббиётни халққа янада яқинлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Натижада йил давомида жойларда 18 мингдан зиёд турли операциялар ўтказилди. Шундан қарийб 5700 таси юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир.

🟣 Яна бир гап. Янги турдаги диагностика усулларининг вилоятлар, туман ва шаҳарларда йўлга қўйилиши, ҳудудларда маҳаллий шифокорлар билан биргаликда қўшма операциялар ўтказилиши ҳамда телемедицина натижасида ўтган йили марказимизга жойлардан мурожаат қилган беморлар сони олдинги йиллардагига нисбатан сезиларли даражада камайишига эришилди.


‼️ Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси жорий йилда натижаларни янада яхшилашни мақсад қилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 20 последних публикаций.