Рақобат қўмитаси: Белгиланган нархларни ошириш аломатлари бўйича дорихоналарга нисбатан иш қўзғатилди🇺🇿 Рақобат қўмитасига “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналар томонидан дори воситаларини сотишда белгиланган
савдо устамаларига риоя этилмаётганлиги юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда
“WHOLE PHARM” МЧЖ, “YOUNG PHARM” МЧЖ ва “SHIPOVNIK FARM MEDICAL” МЧЖ томонидан асоссиз даромадлар олинганлиги
аниқланган.Ушбу ҳолатлар юзасидан қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “WHOLE PHARM” МЧЖ ва “YOUNG PHARM” МЧЖга нисбатан
белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан
бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган. Шунингдек, “SHIPOVNIK FARM MEDICAL” МЧЖга нисбатан қўзғатилган иш жараёни давом этмоқда.
Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида, жами
573 миллион сўмдан ортиқ асоссиз олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube