Репост из: Mubaşşir Ahmad
"Хитойликлар Ўзбекистонга фақат тижорат мақсадида келяпти. Бундан ортиқча ҳавотирга тушмаслик лозим. Бу масалада толерантроқ бўлиш керак. Шундагина тараққий этамиз" деб хитойликларни қучоқ очиб кутиб олаётганлар бир нарсани ёдингиздан чиқарманг, XIX асрда босқинчи Чор Ўрусиясининг жосуслари ҳам Туркистонга аввал бошда савдогарлар ниқоби остида келган. Ўшанда ҳам бизнинг ишонувчан, содда ва самимий одамларимиз меҳмондўстлик қилиб, уларга уйининг тўрини бўшатиб берган. Бундан эса душман усталик билан фойдаланган. Кейин нима бўлганлигини ўзингиз жуда яхши биласиз. Оқибатда бутун миллат қуллик кишанини кийди. 50 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Чор Ўрусияси, ундан кейин 70 йил СССР ҳукумати бу заминда ҳукмронлик қилди. Халқимиз сал кам юз эллик йил давомида истибдод зулми остида яшади. Қуллик азобини тортди. Қатағонларга учради. Мустабид ҳукумдорлар бу даврда халқимизнинг бошига не кунларни солмади, дейсиз. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи инсонни изтиробга солади. Совет иттифоқи парчаланиб, мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошган бўлса-да, мафкуравий кишанлардан ҳали тўлиғича халос бўлганимиз йўқ. Энг ачинарлиси шундаки, кўпларда қуллик зеҳнияти сақланиб қолган. Ҳатто орамизда мустамлака даврини қумсайдиганлар талайгина. Шундан билса бўладики, узоқ йиллар давомида тобе бўлиб яшаган халққа, озодлик руҳини сингдириш осон кечмайди. Яна шунга ўхшаш мустамлакачилар етказган моддий ва маънавий зарарлар ҳақида жуда ҳам кўп гапириш мумкин. Хуллас, яқин ўтмишда бошимиздан кечирган воқеалар бизга сабоқ бўлиши керак. Тарихда йўл қўйилган хатоларни такрорлаш бизга қимматга тушади. Шундай экан, бировга тобе бўлишни истамасангиз, вақт борида кўзингизни очинг!
Хитой масаласига жиддийроқ ёндашмасак бўлмайди. Хитойликларга бунчалик эркинлик бериб юбориш ярамайди. Бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб туриш лозим. Улар доимий назоратда эканликларини ҳис қилишсин. Шундагина хитойликлар ҳар бир қадамини ўйлаб босишга ҳаракат қилади. Хушёрлик ва огоҳлик давр талабидир. Ҳозирги кунда бутун дунёда мунофиқона сиёсат ҳукм сурмоқда. АҚШ, Россия, Хитой каби гигант давлатларнинг ҳеч бирига ишонч йўқ. Улар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлсак ўзимизга яхши.
Хитойликлар бизнинг юртга яхши ниятда келяпти деб ўйламайман. Зеро, Хитойдан хавфсирашга етарлича асосларим бор. Масалан, Хитой давлатининг ислом ва мусулмонларга нисбатан қарама-қарши позиция эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига қарши қўллаб келаётган золимона сиёсати ҳам барчага маълум. Энди бир яхшилаб ўйлаб кўринг, уйғур мусулмонларини, яъни биродарларимизни ўзига душман деб биладиган давлат биз ўзбек мусулмонларига дўстлик қилиши мумкинми?! Асло йўқ! Хитой бизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шундай экан, уйғур мусулмонларининг бошига тушган кун бизнинг ҳам бошимизга тушмасин десак, сергак бўлайлик! Воқеликка теран нигоҳ билан боқайлик! Бунга ўз вақтида чора кўрмасак, кейин кеч бўлиши мумкин. Аллоҳ сақласин!
© Odiljon Yusuf
@MubashshirAhmad