𝑫𝑼𝑵𝒀𝑶𝑫𝑨 𝑻𝑬𝑵𝑮𝑰 𝒀𝑶'𝑸 𝑶𝑵𝑨𝑴"-𝑰𝑱𝑹𝑶𝑳𝑨𝑹𝑰


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ассалому алайкум! Ҳуш келибсиз. 😍
Ажойиб Ижро ва ижодимиздан баҳраманд бўлинг. 😍😘
ҲУРМАТ ЭҲТИРОМ БИРИНЧИ ЎРИНДА!
Хурматсизлик, беманилик, қилганларни учириб юборамиз!
Ким ва қандай мавқеда бўлса ҳам!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


💥💥💥 Рамазон....



Саҳар туриб, рӯза тутганлар,
Аллоҳимга, зикр қилганлар.
Қолдирмаган таровеҳларни,
Рамазонни қадрин билганлар.

Саҳарлик бу, ҳурлар байрами,
Ифторликдир, сабрнинг жами.
Ӯттиз кунлик, имкон эшигин,
Ӯчмасин ҳеч, иймонни шами.

Покланайлик гуноҳ, иғводан,
Тилак тилаб, сӯраб Худодан.
Райёнингдан атагин бизга,
Гӯзал Жаннат, Аръши - аълодан.

Ҳар бир лаҳза, мурувват они,
Покланади, виждон - иймони.
Қадр кеча, гуноҳлардан ӯт,
Расулимга( С.А.В.) умматдир жони.

Саловатни қилмайлик канда,
Ахир бизлар, ғофил бир банда.
Нафсимизга бергин офият,
Фарзларини қилсин бу танда.

Барокатли қилгин уйларни,
Алҳамдуга тӯлдир дилларни.
Иймон нури ёғилсин юзда,
Қуръонингга мойил тилларни.

Интизормиз моҳим Рамазон,
Тингладингми оҳим Рамазон.
Ӯттиз кунлик, азиз меҳмоним,
Ҳуш келибсан моҳим Рамазон.


20. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


" Аламим бор"! 💔

Оппоқ қорда, излар ёпилди,
Биз севган, ёр арзон сотилди,
Бой қўйнига шаҳдам отилди,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Кўнглимни эҳ билди овунчоқ,
Мен савдойи, у-чи кўнгли чоғ,
Тўлиб кетди ҳасратдан варақ,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Юзларида ниқоб, рўмоли,
Ахтларининг йўқдир иқболи,
Оғу экан тутқазган боли,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Юракгинам аёз, музлади,
Ўксинганча бир оз бўзлади,
Бевафо ёр, ёлғон сўзлади,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Бўлган ишлар бўлса-бўлгандир,
Кўнгилчаси тўлса-тўлгандир,
Тақдир дейман, юрса-юргандир,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Қиш ҳам кетар, қорлари билан,
Кўнглим қолар зорлари билан,
Яшаб юрсин бойлари билан,
Аламим бор, ишқ қотилидан !

Майли бугун жимдек қоламан,
Мен ҳам асли ёмон боламан,
Қастлашмайин қасдим оламан,
Аламим бор, ишқ қотилидан!

-қайтмай кетсин, топган йўлидан,
хиёнатнинг тутсин қўлидан!

(-маҳсус йигит номидан)

Дилноза Абдуқаюмовна
25.12.2024


@dilim_siyoh


Ассалому алайкум! Қалбига эскисини унитиб янги ишқ кириб келганларга ҳайрли кун! Юракларга малҳам бўлиб баррала қўшиқ айтаётганларга аъло кайифия. Кетганларни кутаётганлари бор, деб ўзларини озгина ҳафа қилганларга "ничово"-деб қўйиб. Янги кириб келган муҳаббатга еса-" давонсан"-деб қўямиз. Кун фазли келсин ҳурмат билан Дилноза ❤️‍🔥🤝

@dilim_siyoh


"ЧОРАСИЗ ТУЙҒУ" ❤️‍🔥🥺

Сирим айтдим, ойга пинхона,
Ёнар бўлдим, мен ёна-ёна..,
Кетсам эди, бу ишқдан тона..,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Ҳаловатим  йўқотганим рост,
Ақлу хушим фаромуш, лохаст,
Сўзга кўнмай, айлаб жонга қаст,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Йиғлаб берар, дардин тингласам,
Хароб қилгай, додин куйласам,
Адо бўлар, бузмайди қасам,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Ҳаловат йўқ, бедорман тунда,
Орзуларим, армон дилхунда,
Мудраса хам, адашмай кунда,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Жим индамай, урса не қилгай?
Бечора жон, жабрини билгай,
Хар кун исён, кўксимни тилгай,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Севдим десам, қисмат кўнмаса,
Бахт боғимда ишқим ўнмаса,
Соқей тутгил майдан бир коса,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

Сирим айтдим, ойга пинхона,
Севиб қолдим, мен ёна-ёна.,
Севганим хам хатто бегона,
Юрак менга, бўйсинмай қўйди!

(-севдим десам, қисмат кўнмайди
Юрак сев деб мудом қўймайди)

Дилноза Абдуқаюмовна
17.03.2024


@dilim_siyoh


"Кетди" ❤️‍🔥

Ишқ кўчаси, тор бўлдия,
Ошиқ диллар, ҳор бўлдия,
Ҳолимизга вой бўлдия..,
Бевафоим сотиб кетди..!

Ҳаммасидан тўйдим қара,
Ёлғондан ҳам, кулдим мана,
Сўнги ашёр, биттдим нома,
Ўзга боғбон, суйиб кетди!

(-маҳсус ёзилди)

✍Дилноза Абдуқаюмовна
🎙Елроз

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇
https://t.me/Elroz_navolari

@dilim_siyoh


"Қўрқаман"!

Бой бериш, аниқ, кечишим азоб,
Кўнгил ҳам, ярим девори ҳароб,
Орзу қилсам гар, ҳаммаси сароб,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Суратларга баъзан, овуниб ўзим,
Тассали бергандек, гўёки сўзим,
Интиқ муштоқ, қолмоқда кўзим,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Ёқтириб қолсам-чи, ёки қолмасам,
Ёлғон эмаст, рост ичмайман қасам,
Йиллар ўтса ҳам, йўқлаб келмасам,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Майлига қарсак, чалгин бир, четда,
Азобда юрсам лек, ёнсам ҳам, ўтда,
Шеър ҳам, ёзаман икки юз бетда,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

Ҳасратим айтсам, ҳасрат ҳам бисёр,
Насибам йўқмиди, сен учун эе ёр,
Кечиб, кетишга бўлдингми тайёр,
Соғиниб кетишдан, қўрқаман сени!

-ҳижрон азобида, қийнма мени,
- бир умур, соғинб кутаман сени! 🥹

(-маҳсус ёзилди)
🎙: Меҳр

✍: Дилноза Абдуқаюмовна


@dilim_siyoh




Репост из: Ummu Gulsum
🧡🧡𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙄𝙈𝙄𝙕𝘿𝘼𝙂𝙄 𝙎𝙃𝙊𝙑 𝙎𝙃𝙐𝙑𝙇𝙄 𝘼𝙆𝙎𝙄𝙔𝘼 𝙃𝘼𝙌𝙄𝘿𝘼 𝙀𝙎𝙃𝙄𝙏𝘿𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙈𝙄😱😱

❤️‍🔥𝘽𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👚👖
❤️‍🔥𝙆𝙖𝙩𝙩𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👗🥻
❤️‍🔥𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙣𝙖𝙫𝙞𝙣𝙠𝙖 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧  👭

9⃣9⃣  𝙈𝙄𝙉𝙂𝘿𝘼𝙉   𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙙𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙎𝙃𝙊𝙎𝙃𝙄𝙇𝙄𝙇𝘼𝙍💞💞

♦️𝘽𝙚𝙠 𝙗𝙖𝙧𝙖𝙠𝙖 𝙗𝙤𝙯𝙤𝙧𝙙𝙖𝙣𝙖𝙢 𝙖𝙧𝙯𝙤𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡❗️
🌸𝙐𝙡𝙖𝙣𝙞𝙥 𝙤𝙡𝙞𝙣𝙜 🔟 𝙙𝙖𝙦𝙞𝙦𝙖𝙙𝙖 𝙪𝙘𝙝𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯
𝙄𝙨𝙝𝙤𝙣𝙘𝙝𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡 𝙡𝙞𝙣𝙠𝙞

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/+MNfJDq6dvxMwYmEy


Репост из: Ummu Gulsum
🧡🧡𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙄𝙈𝙄𝙕𝘿𝘼𝙂𝙄 𝙎𝙃𝙊𝙑 𝙎𝙃𝙐𝙑𝙇𝙄 𝘼𝙆𝙎𝙄𝙔𝘼 𝙃𝘼𝙌𝙄𝘿𝘼 𝙀𝙎𝙃𝙄𝙏𝘿𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕𝙈𝙄😱😱

❤️‍🔥𝘽𝙤𝙡𝙖𝙟𝙤𝙣𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👚👖
❤️‍🔥𝙆𝙖𝙩𝙩𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 👗🥻
❤️‍🔥𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙣𝙖𝙫𝙞𝙣𝙠𝙖 𝙠𝙞𝙮𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧  👭

9⃣9⃣  𝙈𝙄𝙉𝙂𝘿𝘼𝙉   𝘼𝙨𝙖𝙡 𝙙𝙫𝙤𝙮𝙠𝙖𝙡𝙖𝙧 𝙎𝙃𝙊𝙎𝙃𝙄𝙇𝙄𝙇𝘼𝙍💞💞

♦️𝘽𝙚𝙠 𝙗𝙖𝙧𝙖𝙠𝙖 𝙗𝙤𝙯𝙤𝙧𝙙𝙖𝙣𝙖𝙢 𝙖𝙧𝙯𝙤𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡❗️
🌸𝙐𝙡𝙖𝙣𝙞𝙥 𝙤𝙡𝙞𝙣𝙜 🔟 𝙙𝙖𝙦𝙞𝙦𝙖𝙙𝙖 𝙪𝙘𝙝𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯
𝙄𝙨𝙝𝙤𝙣𝙘𝙝𝙡𝙞𝙠 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡 𝙡𝙞𝙣𝙠𝙞

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/+MNfJDq6dvxMwYmEy


💥💥💥 Синовимда...


Ҳижронингда ёр ёндим,
Севгингдан қачон тондим.
Балки севмаган мени,
Деган шубҳага бордим.

Қӯлимдан кетди омад,
Букилди тоғдек қомат.
Синов келди кимлигин,
Билдирган бир ҳидоят.

Дӯст кимлигин билдирган,
Душман кӯзин кулдирган.
Синовимга минг раҳмат,
Кимлигимни билдирган.

Ерга тегмай курагим,
Омад тутиб билагим.
Юз бурганлар қалайсиз,
Яна бӯлди керагим.

Ҳаммаси ёлғон ришта,
Сохталик учраб ишда.
Фақат меҳри чин инсон,
Онам экан фаришта.

Оқибатли жигарлар,
Йиқилганда суярлар.
Бахтимга омон бӯлинг,
Йӯқчиликда куйганлар.


17. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


💥💥💥 Ишқим билмайсан.


Ёниб адо бӯлди дил,
Қийнамагин, бӯлди қил.
Озорингда куйди дил,
Наҳот буни сезмайсан.

Тарозининг тоши бор,
Баҳорнинг ҳам, қиши бор.
Бу кӯнгилнинг ишқи бор,
Севги нима билмайсан.

Ошиқларни дарди бор,
Севилганни қадри бор.
Чин ошиққа Худо ёр,
Нега ӯзинг севмайсан.

Ӯтмишларда яшар ишқ,
Ҳар асарда яшнар ишқ.
Муҳаббати чақнар ишқ,
Ишқ нелигин билмайсан.

Ёшлигимда афсона,
Ӯн саккизда парвона.
Бошга тушса девона,
Бӯлишингни билмайсан.

Ишқ нелигин билмайсан,
Севишимни сезмайсан .

15. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


📚Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

Бугун қўшним минди машина,
Кўролмайин қилибмизда қасд.
Қувончига ёлғондан кулиб,
Шайтонлардан олибмизда дарс.

✍️ Мурод Шох.

Нима бўлди бизларга ё Раб,
Куролмаслик домига юрдик.
Бошқаларга ҳасадла қараб,
Мана ҳасадгуйга айландик.

✍️ Гулора.

Зўри бўлай дебмиз дунёда,
Шукурни ҳам унутиб қўйдик.
Зимдан қараб хасад қилиб биз,
Шайтон кўнглин кўнгилга туйдик.

✍️ Мурод Шох.

Истамадик Аллоҳ дейишни,
Ўзимизни кибрга бурдик.
Елка очиқ кейим танлаб биз,
Енгимизни шайтондан олдик.

✍️ Гулора.

Пок таҳорат ололмай дўстлар,
Таъзияга йиғлаб борамиз.
Улфат бўлиб бизга шайтонлар,
Биз қандайин инсон бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Елкамизга миндиниб лаъйин,
Тақводордек мағрур юрамиз.
Билиб билмай бўлволиб майин,
Инсон эмас шайтон бўламиз.

✍️ Гулора.

Қайда қолди ор ила номус,
Гоҳо эгри қадам босяпмиз.
Харомдан ҳам тап тортмайин биз,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Пок туйғулар гуё бир парда,
Ниқоб қилиб юзга тақяпмиз.
Етаклар деб шайтонни жарга,
Кўп айбларни унга тақяпмиз.

✍️ Гулора.

Кўз-кўз қилиб ўраб рўмолни,
Намозхонман дея сўзлайсиз.
Лек юқотиб ҳаё ибони,
Шайтондан ҳам баттар бўляпсиз.

✍️ Мурод Шох.

Тавба қилдим астаҳфуруллоҳ,
Бисмиллоҳни айтмай қўйдик биз.
Етакласа қул бериб иллоҳ,
Шайтон ила кетдик изма-из.

✍️ Гулора.

Оқ қорани оқин юқотиб,
Қорасини аъло кўряпмиз.
Яхшиликни дунёга сотиб,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Кун-тунмиди ярми ойчалик,
Қуёш чиқса куюб ёняпмиз.
Гуноҳимиз қанча-қанчалик,
Биз дузохий бўлиб боряпмиз.

✍️ Гулора.

Гуноҳларга бурганча юзин,
Меҳри ваъфо тарк этди кўзин.
Фариштадек тутганча ўзин,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Ботиб кетди зинога дунё,
Ер қарига аста чўкяпмиз.
Аллоҳимдан бўлиб мустасно,
Шайтон билан ошно бўляпмиз.

✍️ Гулора.

Эй аёллар қани муҳаббат,
Қани вафо, қани садоқат.
Керакмасми сиз учун жаннат,
Шайтондан ҳам баттар бўляпмиз.

✍️ Мурод Шох.

Муҳаббат, ишқ, садоқат сабр,
Биз туфайли бузилди ахир.
Бизга жаннат очарми бағир,
Ё кўрамиз шайтондек жабир.

Гулора ✍


Мурод шох ✍
Гулора Хамиджоновна ✍


"ЮРАКГИМ"

Сиз ошиқлар сарбонидай,
Қулоғимда лағмон зирак.
Меҳр булоқ, ишқ конидай,
Карвонсарой эмас юрак!

Ширин сўзни зоя қилманг,
Бўлди етар, бошқа келманг,
Дарвозаси йўқ деб билманг,
Карвонсарой, эмас юрак!

Истасангиз, кетар макон,
Ишқ саҳросин кезиб сарсон,
Ором истаб, келгай хар он,
Карвонсарой, эмас юрак!

Қалам йиғлаб, ёзар дардим,
Минг ғалаён, тўлди гардим,
Кетдингизми бас, келманг жим,
Карвонсарой, эмас юрак!

Оғриқлар бор, айтиб бўлмас,
Ваъдалардан қайтиб бўлмас,
Чин муҳаббат, асло ўлмас.,
Карвонсарой, эмас юрак!

Адоғи йўқ, дардларим бор,
Муҳаббатга қилдингиз зор,
Муштек жоним, қафасдек тор,
Карвонсарой, эмас юрак!

Синаб сабр-у, бардошимни,
Оғритдингиз сиз, бошимни,
Ўйин қилиб, кўз ёшимни,
Карвон сарой, эмас юрак!

Келманг бўлди, озор етар,
Холис эди дилда тилак,
Келиб-кетиб, кулиб кетар,
Карвонсарой, эмас юрак!

(-эрмак учун, эмас бу юрак)

Дилноза Абдуқаюмовна
02.04.2024


@dilim_siyoh


"Абдулла Орипов сўнги сўзларидан тасирланиб"

Омад келса шонимга шайдо,
Етти ётлар, бўлдилар пайдо,
Абдуллажон дея тасанно,
Қанча дўстни кўрдим юзини !

Ниқобларга беркинган асли,
Амал кўзлар, насаби-насли,
Умрим якун кузак он фасли,
Қанча дўстни кўрдим юзини !

Билдим соҳта ҳотамтоларни,
Бой сийларкан, фақат бойларни,
Кезиб кезиб, турли жойларни,
Қанча дўстни кўрдим юзини !

Қувват кетиб мағрур танамдан,
Меҳр кутдим фақат боламдан,
Аллоҳ гувоҳ дардли ноламдан,
Кўрдим қанча дўстлар юзини !

Йўл қарасам шарпа ҳам иссиз,
Дўст деганим соҳтакас эссиз,
Йўқлаб турар фақат ўғил, қиз,
Кўрдим қанча дўстлар юзини !

Рост билибман кўплар сўзини,
Кўрдим дўстлар асл юзини !

Дилноза Абдуқаюмовна
06.11.2024


@dilim_siyoh


Ассалому алайкум! Хайрли кун, аъло кайфият ҳамроҳ бўлсин, бошланган кун барокотли ва файзли бошлансиз. Шундай севингки бир бирингизни кўрганизда бахтдан қалблар янграсин. Асло "КЎРДИМ СЕНИ"-дия дил оғриғи билан, ҳис этманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, ўзингизга керакли инсонлар учун! Хурмат билан камина Дилноза ❤️‍🔥

@dilim_siyoh


💥💥💥 Зора ёрин суйсалар...



Сенга нома ёздим, ва сӯнгра йиртдим,
Аччиқ зардоб ютдим, суратинг қирқдим.
Ҳижроннинг хуржунин елкамга илиб,
Йиғлаб - йиғлаб охир, келар деб кутдим.

Товушинг унутдим, қилмайман парво,
Келарсан бир куни, қиласан даъво.
,,Севишган ошиқлар эдик биз" дерсан,
Тингламай кетаман, қайрилмай асло.

Балки бевафога йӯярсан нолиб,
Балки оҳ урарсан, афсусда қолиб.
Тантана қилади ҳақиқат шунда,
Ҳижрон азобини, дилингга солиб.

Бир китоб ёзасан, дардли мисралар,
Дунёда кӯп экан, сендай кимсалар .
Тавбалар қилишса зора тушуниб,
Вафодорим дея, ёрин суйсалар.

15. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.


"Истиғфор"!

Ғам ташвишни, қўйгин дўст,
Ҳеч битмайди, кам ва  кўст,
Соғ омонсан, шукуринг айт..,
Сўра Аллоҳдан, сўра...
" Истиғфор "-айт ундан кўра!

Тилда зикр, иймон дилда,
Неъмати бор, ҳар бир кунда,
Бахт аталмиш, шу кунда...,
Сўра Аллоҳдан сўра...
" Истиғфор "-айт ундан кўра!

Тангри қуруқ, қўймас ҳеч,
Сўраб дуолар, эрта кеч....,
Шайтон либосларинг еч....,
Сўра Аллоҳдан сўра...
" Истиғфор "-айт унда кўра!

Мискинлар ҳеч қолмасин,
Нажот истаб, юрмасин..,
"Иблис" қўлин, тутмасин..,
Сўра Аллоҳдан сўра...,
" Истиғфор "-айт ундан кўра!

Унутма ҳеч, амал қил..
Ҳар не деб, турмасин тил,
Биз шунчаки, оддий қул..,
Сўра Аллоҳдан сўра...
" Истиғфор "-айт ундан кўра!

Азиз диндошим " Жума айёмлар "муборак!

✍: Дилноза Абдуқаюмовна


Assalomu alaykum xa biz bor


Bugun Chat qilaylik


Assalomu alaykum Odamlar qoldimi Kanalimda

Показано 20 последних публикаций.