" Аламим бор"! 💔
Оппоқ қорда, излар ёпилди,
Биз севган, ёр арзон сотилди,
Бой қўйнига шаҳдам отилди,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Кўнглимни эҳ билди овунчоқ,
Мен савдойи, у-чи кўнгли чоғ,
Тўлиб кетди ҳасратдан варақ,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Юзларида ниқоб, рўмоли,
Ахтларининг йўқдир иқболи,
Оғу экан тутқазган боли,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Юракгинам аёз, музлади,
Ўксинганча бир оз бўзлади,
Бевафо ёр, ёлғон сўзлади,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Бўлган ишлар бўлса-бўлгандир,
Кўнгилчаси тўлса-тўлгандир,
Тақдир дейман, юрса-юргандир,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Қиш ҳам кетар, қорлари билан,
Кўнглим қолар зорлари билан,
Яшаб юрсин бойлари билан,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Майли бугун жимдек қоламан,
Мен ҳам асли ёмон боламан,
Қастлашмайин қасдим оламан,
Аламим бор, ишқ қотилидан!
-қайтмай кетсин, топган йўлидан,
хиёнатнинг тутсин қўлидан!
(-маҳсус йигит номидан)
Дилноза Абдуқаюмовна
25.12.2024
@dilim_siyoh
Оппоқ қорда, излар ёпилди,
Биз севган, ёр арзон сотилди,
Бой қўйнига шаҳдам отилди,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Кўнглимни эҳ билди овунчоқ,
Мен савдойи, у-чи кўнгли чоғ,
Тўлиб кетди ҳасратдан варақ,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Юзларида ниқоб, рўмоли,
Ахтларининг йўқдир иқболи,
Оғу экан тутқазган боли,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Юракгинам аёз, музлади,
Ўксинганча бир оз бўзлади,
Бевафо ёр, ёлғон сўзлади,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Бўлган ишлар бўлса-бўлгандир,
Кўнгилчаси тўлса-тўлгандир,
Тақдир дейман, юрса-юргандир,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Қиш ҳам кетар, қорлари билан,
Кўнглим қолар зорлари билан,
Яшаб юрсин бойлари билан,
Аламим бор, ишқ қотилидан !
Майли бугун жимдек қоламан,
Мен ҳам асли ёмон боламан,
Қастлашмайин қасдим оламан,
Аламим бор, ишқ қотилидан!
-қайтмай кетсин, топган йўлидан,
хиёнатнинг тутсин қўлидан!
(-маҳсус йигит номидан)
Дилноза Абдуқаюмовна
25.12.2024
@dilim_siyoh