💥💥💥 Зора ёрин суйсалар...
Сенга нома ёздим, ва сӯнгра йиртдим,
Аччиқ зардоб ютдим, суратинг қирқдим.
Ҳижроннинг хуржунин елкамга илиб,
Йиғлаб - йиғлаб охир, келар деб кутдим.
Товушинг унутдим, қилмайман парво,
Келарсан бир куни, қиласан даъво.
,,Севишган ошиқлар эдик биз" дерсан,
Тингламай кетаман, қайрилмай асло.
Балки бевафога йӯярсан нолиб,
Балки оҳ урарсан, афсусда қолиб.
Тантана қилади ҳақиқат шунда,
Ҳижрон азобини, дилингга солиб.
Бир китоб ёзасан, дардли мисралар,
Дунёда кӯп экан, сендай кимсалар .
Тавбалар қилишса зора тушуниб,
Вафодорим дея, ёрин суйсалар.
15. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.
Сенга нома ёздим, ва сӯнгра йиртдим,
Аччиқ зардоб ютдим, суратинг қирқдим.
Ҳижроннинг хуржунин елкамга илиб,
Йиғлаб - йиғлаб охир, келар деб кутдим.
Товушинг унутдим, қилмайман парво,
Келарсан бир куни, қиласан даъво.
,,Севишган ошиқлар эдик биз" дерсан,
Тингламай кетаман, қайрилмай асло.
Балки бевафога йӯярсан нолиб,
Балки оҳ урарсан, афсусда қолиб.
Тантана қилади ҳақиқат шунда,
Ҳижрон азобини, дилингга солиб.
Бир китоб ёзасан, дардли мисралар,
Дунёда кӯп экан, сендай кимсалар .
Тавбалар қилишса зора тушуниб,
Вафодорим дея, ёрин суйсалар.
15. 02. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.