⚡️ Олий суд матбуот раҳбари фирибгарликда айбланаётган ходима тарафини олиб баёнот жойлади
👉 @dunyo_xabarlari
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Олий суд судьяси ва унинг турмуш ўртоғини қонунан исботланмаган жиноий ҳаракатларда айбланмасин, дея ўз саҳифасида баёнот жойлади.
Унга кўра, фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиришда айбланётган банк ходимаси ва унинг турмуш ўртоғи устидан айтилаётган гапларда эҳтиёткорлик лозим.
Шунингдек, банк ходимасининг ички ишлар органларига “MY5” телеканали журналисти Р. Ғафурова устидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани фақатгина ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганидан далолатдир, дейилади хабарда.
Яъни бунда фирибгарликда айбланган банк ходимасининг турмуш ўртоғи Ш. Болиев Олий суд судьяси эканининг вазиятга алоқаси йўқ, маъносида сўз кетган.
Маълумот учун, Ғафурова томонидан тайёрланган материалда Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги, ходиманинг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани ҳақида сўз боради.
Журналистга нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган. Ҳозирги кунда Жиззах вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар суриштирув натижасидан кейингина, келгусида "MY5" телеканалининг мухбирига нисбатан унинг ҳаракатида бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этган-этмаганлиги белгилаб берилади.
👉 @dunyo_xabarlari