DUNYO XABARLARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇨🇳 Юк кўтариш ускуналарини ишлаб чиқиш ва сотиш билан шуғулланадиган Henan Mining компанияси йил давомида олган даромадидан ходимларга бонус сифатида 100 миллион юандан 260 миллион юангача мукофот пули ажратди.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇪🇬🇧 Ирландия ва Британияни сўнгги 80 йилдаги энг кучли бўрон — Эоwйн бўрони қамраб олди.

Шотландия пойтахти Эдинбург яқинида кучли шамол юк машинасини йўлдан чиқариб юборди.

👉 @dunyo_xabarlari


🏳️🇷🇺 Толибон режими 500 нафар афғонистонлик талаба ёт мафкура таъсирига тушиб, коммунист бўлиб қайтишидан қўрқиб, Россияга ўқишга боришни тақиқлади, деб ёзади “РИА Новости”.

Маълумотларга кўра, 500 нафар талабадан иборат гуруҳ 2023-йилдаёқ Россияда ўқиш учун ариза топширган ва барча талабларга, жумладан, зарур тўловлар ва тиббий кўрикдан ўтган, бироқ якунда Афғонистон расмийларидан хорижга чиқиш учун рухсат олмаган.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳 Хитойда полиция кучуги корги ишда ухлаб қолгани ва овқат идишига хожатини чиқаргани учун янги йилда бериладиган мукофот пулидан маҳрум этилди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇿🇹🇷 Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

Университетда таълим жараёни Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇷🇺🇺🇦 Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар апрель-май ойларида бошланиши мумкин,Hurriyat.

Нашрнинг ёзишича, Путин ва Трампнинг учрашуви музокаралар бошланишидан олдин бўлиши мумкин. Таъкидланишича, биринчи қадам ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўлади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇰🇿🇷🇺 Каспий денгизи: Қозоғистон Россия ҳукмронлигига қарши чиқмоқда
 
Каспий денгизи узоқ вақт давомида «Россиянинг кўли» сифатида қабул қилиниб келган бўлсада, ҳозирги кунда ҳарбий-сиёсий мувозанатда фундаментал ўзгаришлар содир бўлмоқда. Қозоғистон Каспийда ўз мавқеини кескин кучайтириб, минтақадаги геосиёсий ҳолатни тубдан ўзгартириши мумкин. Ушбу жараён учта асосий омил билан боғлиқ: Украинадаги уруш сабаб Россиянинг таъсири заифлашгани, экологик ўзгаришлар натижасида катта тоннали кемаларнинг имкониятлари чеклангани ва Қозоғистоннинг Туркия ҳамда БАА ёрдамида ҳарбий-денгиз кучларини фаол ривожлантираётгани.

👉 @dunyo_xabarlari


🇹🇷🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украинадаги можарони тинч йўл билан бартараф этишга қаратилган музокаралар жорий йилнинг апрел-май ойларида бошланиши мумкин

Бу ҳақда Туркиянинг ҳукуматга яқин Hürriyet нашри хабар берди.

"Аввало, ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан кейин тинчлик музокаралари бошланади. Музокара жараёнида Туркия муайян вазифани ўз зиммасига олиши ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга воситачилик роли юклатилиши мумкин. Чунки у Путин ва Зеленский билан мулоқот қила оладиган ягона етакчи. Музокараларда Трамп ҳам қатнашади", — деб ёзади нашр шарҳловчиси Абдулқодир Селви.

Қайд этилишича, Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари бўйича қисқа муддатда қарор қабул қилиш иложсиз. Бу ҳудудлар Россия назорати остида қолиши мумкин.

"Трамп ҳам, Путин ҳам тинчликни истамоқда, шунинг учун Американинг ёрдами тўхтатилган бир пайтда Зеленскийнинг музокаралар столини тарк этишга имконияти йўқ", — дея қўшимча қилди Селви.

Журналист ушбу маълумотларни қаердан олганини ошкор қилмаган. Аммо шуни таъкидлаш керакки, сўнгги кунларда “тинчлик режалари” ҳақида турли миш-мишлар тобора кўпаймоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


Ўзбекистон ва БАА: 192 млн долларлик 7 та лойиҳа тайёр

Энди Ўзбекистон БАА билан сунъий интеллект, рақамлаштириш, «яшил» энергетика соҳаларида, шунингдек, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтираркан.

Шу мақсадда, «Ўзбекистон—БАА» инвестиция компанияси ташкил этилган. Унинг инвестиция портфели бугунга келиб тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳани ташкил этмоқда.

Томонлар 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга оширишни асосий вазифа қилиб олибди. Қўшимча равишда, 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ҳам ишлаб чиқилаяпти.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇦🇷🇺 Ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украинанинг мавжудлигига таҳдид туғилиши мумкин —Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов

"Яқинда Олий Радада “ёпиқ учрашув” бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда Парламент ва фракция раҳбарлари ҳарбий қўмондонликдан урушдаги ҳақиқий вазият ҳақида батафсил маълумотларни сўраган", деб ёзади “Украинаская правда” нашри.

Газетанинг ушбу учрашувда иштирок этган манбасига кўра, Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Будановдан Украина армияси яна қанча вақт жанг майдонида қаршилик кўрсата олиши ҳақида сўралган.

"Кирилл агар ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украина давлатчилиги учун жуда хавфли жараёнлар бошланиши мумкинлигини айтди", — дея манбасининг сўзларини келтиради “Украинская правда”.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇿 «ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир» Саида Мирзиёева

Аъзоликнинг асосий ҳужжати — ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришилди.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇵🇸 Фаластинликлар Ғазо секторининг шимолига қайтишни бошлади

19 январ куни Исроил ва ХАМАС орасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишув кучга кирган эди.

👉 @dunyo_xabarlari


Тожикистон Маданият вазирлиги машҳур CNN телеканали Абу Али Ибн Синони ўзбек олими дегани учун йиғилиш ўтказибди.

Тожикистон томони Ибн Сино ўзбек дейилган материаллардаги фактлар бузиб кўрсатилгани, яъни ёлғонлигини айтиб чиқибди.

👉 @dunyo_xabarlari


⚡️ Олий суд матбуот раҳбари фирибгарликда айбланаётган ходима тарафини олиб баёнот жойлади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Олий суд судьяси ва унинг турмуш ўртоғини қонунан исботланмаган жиноий ҳаракатларда айбланмасин, дея ўз саҳифасида баёнот жойлади.

Унга кўра, фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиришда айбланётган банк ходимаси ва унинг турмуш ўртоғи устидан айтилаётган гапларда эҳтиёткорлик лозим.

Шунингдек, банк ходимасининг ички ишлар органларига “MY5” телеканали журналисти Р. Ғафурова устидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани фақатгина ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганидан далолатдир, дейилади хабарда.

Яъни бунда фирибгарликда айбланган банк ходимасининг турмуш ўртоғи Ш. Болиев Олий суд судьяси эканининг вазиятга алоқаси йўқ, маъносида сўз кетган.

Маълумот учун, Ғафурова томонидан тайёрланган материалда Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги, ходиманинг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани ҳақида сўз боради.

Журналистга нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган. Ҳозирги кунда Жиззах вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар суриштирув натижасидан кейингина, келгусида "MY5" телеканалининг мухбирига нисбатан унинг ҳаракатида бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этган-этмаганлиги белгилаб берилади.


👉 @dunyo_xabarlari


🇦🇫 Афғонистондаги диний радикаллашув оқибатлари

2021-йил:

Толибон аёлларга гўзаллик салонлари, спортзал ва паркларга боришни ман этди. Аёлларга эркакларсиз 78 кмдан узоқ масофада бўлиш чекланди.

Хотин-қизларга таълим олиши бутунлай бекор қилинди.

2024-йил:

Толибон аёлларга расмга тушишни таъқиқлади, ҳатто ўз уйида ҳам.

Толибон аёлларга қора рангдан бошқа рангда кийим кийишни таъқиқлади.

Уларга пошнали оёқ киймаслик буюрилди, чунки эркак киши аёлнинг қадамини ҳам эшитмаслиги керак.

Аёлларга жамоат жойида гапириш ҳам таъқиқланди. Аёл кишининг овозини, кулишини бошқа эркаклар эшитмаслиги керак, деган Толибон.

Толибон тирноғи кўринадиган аёлларни дарра билан жазолашни бошлади.

Жамоат жойларидан аёлларнинг номи олиб ташланди. Кобулдаги “Аёллар боғи”нинг номи “Баҳор боғи”га ўзгартирилди.

Аёлларга уйларидан бошқа жойда меҳнат қилиш таъқиқланди. Шифохоналар бундан истисно.

Аёлларга косметикадан фойдаланиш тақиқланиб, тирноқ бўяган аёлларнинг бармоқларини чопиш бошланди. Мусиқа эшитиш, кинога бориш ҳам ман қилинди.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇫🇷 Парижда XIX асрга оид тарихий бинода ёнғин чиқди.

Ёнғин баландлиги тахминан 30 метр бўлган қўнғироқхонани қамраб олган.

Ҳодиса жойига 150 га яқин ўт ўчириш машинаси етиб борган. Ёнғин сабаби номаълум.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇵🇸 Трамп Ғазо аҳолисини араб давлатларига кўчирмоқчи.

АҚШ раҳбари Иордания ва Мисрдан фаластинлик қочқинларни қабул қилишни сўради.

Президент Иордания қиролини мамлакати аллақачон кўплаб фаластинлик қочқинларни қабул қилгани учун олқишлади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸🇨🇳 МРБ коронавируснинг лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, вирус табиий равишда пайдо бўлмаган, балки сунъий равишда яратилган, аммо бу ҳақда аниқ далиллар йўқ.

25 январь куни АҚШ Сенати разведка қўмитаси раиси Том Коттон натижалардан қониқиш ҳосил қилиб, Хитойни вирус тарқалиши учун жавобгарликка тортиш зарурлигини айтди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇨🇳 Хитойда полициячи ит иш вақтида ухлагани учун йил охирига қадар меҳмондорчиликдан маҳрум бўлди.

Фу Цзай лақабли ит интернетда шов-шувга айланди. Вэйфан шаҳар округи жамоат хавфсизлиги бюроси 2024 йилда қўриқчи-полициячи хавфсизликни таъминлаш бўйича кўплаб топшириқларни бажаргани ва хизмат итларининг обрўсини оширгани акс этган видеони эълон қилди.

Нашрнинг аниқлик киритишича, интернет фойдаланувчилари корги-полициячини қўллаб-қувватлаб, унга «мукофот»ни қайтаришни талаб қилган. Ўшанда Вейфаннинг жамоат хавфсизлиги бюросида Фу Цзайга «Ойдин Янги йил муносабати билан сахий совға тўплами» берилганига ишонтирган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 Илон Маск Ла-Манш бўғози номини ўзгартиришни таклиф қилди.

Тадбиркор бўғозга АҚШ биринчи президенти Жорж Вашингтон номини беришни таклиф қилди.

«Англия ва Францияни ажратиб турувчи бўғознинг янги номи», деб изоҳ қолдирди Маск.

👉 @dunyo_xabarlari

Показано 20 последних публикаций.