DUNYO XABARLARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️
РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ!
ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН
ХАБАРЛАРИ.
Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama
@Dunyo_Xabarlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇫🇷 Париж ва Лондон Украинада бир ойлик сулҳни таклиф қилди

Франция ва Британия Россия ва Украина ўртасида бир ойлик қисман сулҳ тузишни таклиф қилмоқда. Франция давлати раҳбари Макрон Le Figaro газетасига интервю берди.

«Ўт очишни тўхтатиш бўлса, (у) фронтда амалда экани ёки йўқлигини текшириш жуда қийин бўлади», деб таъкидлади Эммануэл Maкрoн ва фронт чизиғининг узунлиги Париждан Будапештгача бўлган масофага тенг эканлигини қўшимча қилди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон ва Туркия рейслар сонини 3 баробарга оширмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида икки томонлама шерикликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва Ҳаракат режасини имзолади.

Бундан ташқари, ҳар бир мамлакатга бир миллион сайёҳни жалб этишга қаратилган дастурни ишга тушириш бўйича келишувга эришилган.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Американинг FedEx компанияси самолёти двигатели парвоз вақти ёниб кетди

Boeing 767-3S2/F самолётининг ўнг двигатели 1-март куни эрталаб Нюарк аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай тўсатдан ёниб кетди.

Ёнгин қуш билан тўқнашув туфайли содир бўлгани айтилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


Лондонда Европа ва НАТО етакчиларининг саммити бўлиб ўтди

Унда Европанинг ядровий хавфсизлиги, АҚШнинг Европа хавфсизлигидаги роли каби масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари саммитда Украинани ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлашда давом этиш ҳамда Россияга иқтисодий босимни кучайтиришга келишиб олинган.

👉 @dunyo_xabarlari


🇪🇨 Кучли ёмғирлар сабаб Эквадорни сув босди

Расмий маълумотларга кўра, 66 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

18 мингга яқин уй вайрон бўлган, қурбонлар сони эса ҳозиргача 9 кишига етган.

👉 @dunyo_xabarlari


#Тезкор #Тарқатинг
Тошкентда кучли қор ёғиши ва шамол бўлиши кутилмоқда. Машинангизни дарахтлар остида қолдирманг.

Тошкент шаҳар экология бошқармаси 3-март куни Тошкентда кучли қор ёғиш кутилаётганидан келиб чиқиб, аҳолига эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хусусан автомобилларини дарахтлар остида қолдирмасликларини сўраб чиқди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 Трамп гиёҳванд модда сотувчилари учун ўлим жазосини жорий этмоқчи

Жазо жуда қаттиқ бўлиши керак. Агар эътибор берган бўлсангиз, ўлим жазоси мавжуд бўлган ҳар бир мамлакатда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммо йўқ, деди Оқ уй раҳбари.

Mазкур жазо “инсонварлик” жиҳатдан муқобил экани, чунки наркотик сотувчиси “камида 500 кишини ўлдириши”ни таъкидлади.

👉 @dunyo_xabarlari


🇨🇳🇹🇯 Тожикистон Хитойга ҳудудининг бир қисмини берганми?

2011 йилда Тожикистон расмий равишда Хитойга 1,158 квадрат километр ҳудудини топширди. Бу қарор Тожикистон ва Хитой ўртасидаги узоқ йиллик чегара низоларига барҳам бериш мақсадида қабул қилинган. Аслида, Хитой 19 асрдан буён Тожикистоннинг шарқий ҳудудларига даъво қилиб келган. Мустақилликдан кейин Тожикистон бу масалани ҳал қилиш учун Хитой билан музокаралар олиб борди ва 2002 йилда чегараларни белгилаш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу келишув натижасида Тожикистон Хитойга Горно-Бадахшон мухтор вилоятининг шарқий қисмидаги тоғли ҳудудларни берди. Ҳукумат бу қарорни Хитой билан яхши муносабатларни сақлаш ва иқтисодий ёрдам олиш учун зарур деб ҳисоблаган. Чунки Хитой Тожикистонга энг йирик сармоядор давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Бироқ бу қарор ички танқидларга сабаб бўлди. Айрим мухолиф кучлар буни миллий манфаатларга зид деб баҳолашди. Тожикистон Хитойга 1,158 квадрат километр ҳудуд берган бўлса-да, аслида Хитой 28 минг квадрат километр ерга даъво қилган ва музокаралар давомида Тожикистон ўзининг катта ҳудудини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Шундай қилиб, Тожикистон ва Хитой ўртасидаги чегаравий масала расмий равишда ҳал бўлди. Лекин бу мавзу ҳанузгача баҳсли бўлиб қолмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari


🇲🇽🇺🇸 Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет Мексиканинг олий ҳарбий раҳбарлари билан музокаралар чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп талабларини бажаришга чақирди.

Жумладан, агар Мексика ҳукумати наркокартеллар билан "келишув"ни бартараф қилмаса, АҚШ ҳарбийлари "бир томонлама чора кўриши"ни айтди.

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, суҳбат 31 январь куни ўтказилган ва Пентагоннинг янги раҳбари ва Мексика ҳарбий қўмондонлиги ўртасидаги илк расмий алоқа бўлган.

WSJ манбаларининг таъкидлашича, Мексика олий раҳбарияти Хегсет сўзларининг оҳангидан "ҳайратда ва ғазабда" қолган, чунки улар буни мамлакат ҳудудида тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошлаш таҳдиди сифатида қабул қилган.

👉 @dunyo_xabarlari


Макрон:

Агар кимдир Учинчи жаҳон урушини ўйнаётган бўлса, бу Владимир Путин.


У Европага 10 000 нафар шимолий кореялик аскарни олиб келди. У Эрондан дронлар сўраб, бунинг эвазига уларнинг ядровий дастурига ёрдам берди — Европада уруш олиб бориш учун.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гапга тушунадиган от экан

👉 @dunyo_xabarlari


❗️Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган ушбу тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда.

Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланиб, 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги қурилади. Шундан сўнг, тармоқ Тойлоқ ва Самарқанд туманлари орқали Ургут туманига етиб боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.


Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга Ўзбекистон бўйлаб темирйўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇰🇿🇺🇿Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 мартга ўтар кечаси Самара-Чимкент трассасида юз берган. Йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ.

👉 @dunyo_xabarlari


Financial Times: Украина АҚШ ёрдамисиз ҳам камида 6 ой Россияга қарши туриши мумкин.

Киевдаги ҳарбийлар, депутатлар ва амалдорларнинг сўзларига кўра, Украина АҚШ ёрдамисиз ҳам камида олти ой мудофаани ушлаб туриши мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari


Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто "Туркия оқими" инфратузилмасига қилинган ҳужумларни мамлакат суверенитетига таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Европа комиссияси бу ҳолат юзасидан тушунтириш бериши шарт.

Сийяртонинг таъкидлашича, мазкур газ қувури хавфсизлиги Европа комиссияси томонидан кафолатланган бўлиб, агар бу шарт бажарилмаса, Венгрия март ойида Россияга қарши санкцияларни узайтирмаслиги мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari


Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Динимиз, миллатимиз фарқ қилсада ҳаммамиз барибир инсонмиз

Видеода турли хил дин ва миллат вакиллари дунё мусулмонларини Рамазон ойи билан табрикламоқда. Бу диний бағрикенгликнинг энг ажойиб кўринишидир.

Биз ҳам бошқаларга ҳурмат кўрсатиб, уларни ерга урмай чиройли муомалада бўлишимиз бизнинг инсон сифатидаги вазифамиз.

Яна бир бор байрам муборак, дўстлар!

👉 @dunyo_xabarlari


🇷🇺🇺🇸 Пентагон раҳбари Россияга қарши барча ҳарбий кибер операцияларни тўхтатишни буюрди

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет АҚШ Киберқўмондонлигига Россияга қарши режаларни, жумладан ҳужумкор кибероператсияларни тўхтатишни буюрди.

👉 @dunyo_xabarlari


🇺🇸 Илон Маск 14-маротаба ота бўлди.

53 ёшли SpaceX асосчиси Илон Маск 14-марта ота бўлди. Бу ҳақда унинг кенжа фарзандининг онаси, Neuralink компаниясининг 39 ёшли топ-менежери Шивон Зилис Х (собиқ Twitter, РФда блокланган) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Миллиардер бу хабарни смайлик эможиси билан тасдиқлаган. Селдон исмли ўғлидан ташқари, Шивон ва Илоннинг эгизак фарзандлари ҳам бор.

👉 @dunyo_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇷 Туркиянинг Акюрт туманидаги мебель фабрикасида кучли ёнғин чиқди.

Воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари чақирилган. Маълум қилинишича, заводдаги ишчилар эвакуация қилинган, бригадалар ёнғинни ўчиришда давом этмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari

Показано 20 последних публикаций.