Жуфтлик бир-бирига ишониши, бир-бирини ҳурмат қилиши, бир-бирининг шахсий ҳудудига тажовуз қилмаслиги, бир -бирини ҳуда- беҳудага руҳий изтиробга солмаслиги, арзимас нарсаларга уруш қўзиб стрес қўзимаслиги, бир -биридан безиллаб турмаслиги, бир-бирининг қош-қовоғига қараб қийналмаслиги, ғазаби келса ўзини боса олиши, вазминлик билан очиқ гаплашиб олиши,бир -бирини холи қўйиши, шахсий ривожланиши учун имкон бериши қандай яхши.
Эътиборга оч ва ўч бўлмаслиги, иззатталаб бўлмаслиги, ўзига ўзи хизмат қилиб кетавериши, кечиримли ва саҳродаги янтоқдек чидамли бўлиши қандай яхши.
Иккови ҳам билиб ўз ишини қилиши, ҳуқуқларини эмас бурчларини бажариш устида кўпроқ қайғуриши қандай гўзал.
Ана шундай ҳолатда ҳаётнинг машаққатлари ҳам билинмай кетаркан.
Чунки иккови ҳам оиланинг умумий манфаати учун ҳаракат қилаётганини, ҳозирги бераётган қурбонлиги келажаги учун бўлаётганини тушуниб хотиржам бўларкан.
Ахир ҳаёт шундоқ ҳам машаққатли, рўзғор ташвишлари , бола-чақа боқиш ва уларни тарбия қилиш ташвишлари етиб ортади. Унинг устига яна ортиқча стрес керак эмас. Бир-бирига сакийнат берувчи, бир-бирига либос бўлувчи ҳамкор бўлмоғи лозим. Оиланинг мақсади ва муддаоси шудир.
©Фаизиддин Мўмин
@IkromSharif