Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СОЛИҚ, БОЖХОНА, БАНК ХОДИМЛАРИ ВА ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАРДАН ИБОРАТ УЮШГАН ЖИНОИЙ ГУРУҲ ФАОЛИЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ
Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлсада, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тергов давомида 6 млрд. 808 млн. сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.
Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈