“Тошкент – Андижон” пуллик автомобил йўли қачон қурилади?
Жаҳон банки кўмагида “Тошкент – Андижон” пуллик автомобиль йўлинининг ўмумий
узунлиги 314 км. Йўл фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти
5 соатдан 3 соатгача қисқаради.
Лойиҳа концепцияси шу йил
21 январда тасдиқланди. Унинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра,
4,28 миллиард доллар.“Тошкент–Андижон” йўлининг
64% янги, 36 % реконструкция қилинади. Трасса узунлиги I-а (автомагистраль) тоифасига киради ва
олтита йўлакдан иборат бўлади.
Лойиҳа қурилиши
3 босқичдан иборат бўлиши кўзда тутилмоқда. Дастлаб
102 километрли Тошкент – Ангрен, 2-босқичда 69 километрли Ангрен –Поп, 3-босқичда 143 километр узунликдаги Поп – Андижон участкаси қурилади. Йўл
цемент-бетон қопламали бўлади.
2025-йилдан қурилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг 1-босқичи доирасида Қамчиқ довонида
16,4 километрлик туннель йўли барпо этилади.
“Тошкент – Андижон” магистраль йўлини
2025-2032-йилда фойдаланишга топшириш кутилмоқда.
@chodaknewsuz