Репост из: Bosh prokuratura
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов вилоят Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, ушбу муассасада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Унда юнон-рум ва эркин кураш, оғир атлетика заллари ва сузиш ҳавзаси кўздан кечирилди, юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари учун яратилган шароитлар ўрганилди, спортчиларнинг машғулот жараёнларини кузатиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.
Шунингдек, спортчиларга ўз тавсияларини бериб, юртимизда спортнинг ривожланишига қаратилган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Бугунги кунда спорт курашлари спорт турлари билан 2 711 нафар спортчилар шуғулланаётган бўлиб, 2024 йилда уларнинг 157 нафари халқаро ва Республика турнирларида совринли ўринларни қўлга киритган.
Бундан ташқари, вилоят прокурори соҳа вакиллари иштирокида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими томонидан амалга оширилган тадбирлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар ижросига қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда спорт таълими ташкилотлари, спортчи ва мураббийлар билан спорт курашлари спорт турларини оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда натижаларни яхшилаш борасида уларнинг муаммо ва таклифлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланиб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook